Эстетика фанидан маърузалар матни


Қадимги Шарқдаги эстетик қарашлар



Download 0,79 Mb.
bet5/69
Sana23.02.2022
Hajmi0,79 Mb.
#152741
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69
Bog'liq
Maruza matni

Қадимги Шарқдаги эстетик қарашлар


Сомир. Сомир инсоният тарихидаги ҳозиргача бизга маълум бўлган илк қудратли давлат бўлган. Шубҳасизки, милоддан аввалги IV минг йилликда бу давлатнинг қудрати унинг маданиятида, фуқароларининг бадиий эстетик даражасида ҳамда фаолиятида намоён бўлган. Сомирликлар биринчи бўлиб ёзувни кашф этдилар ва гилтахтачаларга қамиш қаламлар билан илк ривоят ва илк насиҳатларни ёзиб қолдирдилар. Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, ҳеч бир қадимги маданиятдан бизнинг давримизгача бу қадар кўп сонли ёзма ҳужжатлар етиб келган эмас.
Қадимги Сомир тасвирий санъати асосан муҳрлар, идиш–товоқлардаги расмлар ва релефлардаги тасвирлардан иборат. Булар орасидаги энг қадимийси ва бизгача кўп миқдорда етиб келгани муҳрлардир. Илк сулолалар давридаёқ Сомирда тош ўймакорлигининг бадиий–эстетик тамойиллари ишлаб чиқилган ва мустаҳкамланган, сайқал бериш техникаси мукаммаллаша бошлаган. Шунинг учун уларга фақат моддий маданият намуналари эмас, балки санъат ёдгорликлари сифатида ҳам қараш мақсадга мувофиқ. Зеро уларда гўзаллик ва хунуклик, улуғворлик ва тубунлик хаёлилик ва мўъжизавийлик ҳақидаги дастлабки тасаввурларни илғаш қийин эмас.
Бу даврда сарғиш ва кўкимтир рангдаги юпқа сопол идишлар безакли ҳошиялар билан қопланиб, уларда ҳайвонлар, қушлар ва одамлар тасвирланган. Меъморлик соҳасида ҳам сомир санъатининг ажралиб турувчи томони – унинг улкан монументаллигидир. Шунингдек, Сомир ҳайкалтарошлигининг энг қадимги намуналари эса анчайин қўпол ва ибтидоий бўлиб, ҳайкалтарош ҳали тош бўлагига инсон қиёфасини сингдириш маҳоратига эришмаган, шу сабабли одам ҳаракатсиз, қотиб қолган қиёфада акс эттирилади.
Сомирликларнинг фалсафий–эстетик қарашларига келсак, уларда фалсафий-космологик ёхуд илоҳиётга, ёхуд эстетикага бағишланган рисолалар қабилидаги махсус адабий шакллар бўлган эмас. Бундай қарашларни (албатта ибтидоий ҳолда) бизгача тўлиқ ёки қисман етиб келган асотирларда учратиш мумкин. Сомирликларда ва умуман, эстетик тафаккурнинг келиб чиқиши асотирномага (мифологияга) бориб тақалади.
Бобилон. Бобилон сўз санъатида «Энума элиш» («Осмонда қачонки...») достони, Агушайя, Гилгамеш, Адан, Этана, «Иштарнинг қаърга тушиши» ҳақидаги эпик достонлар, «Изтиробда қолган ҳақгўй», «Хўжайиннинг қул билан суҳбати» сингари диний–фалсафий достонлар муҳим аҳамиятга эга. Уларнинг ҳаммасидаги асосий ғоя – ҳаёт ва мамот ўртасидаги курашдан иборат. «Хўжайиннинг қул билан суҳбати», «Тушкунлик ҳақидаги суҳбат» деб аталган достонлар улар орасида кулгилилик табиатига эга эканлиги билан алоҳида ажралиб туради. Унда хўжайиннинг ҳар бир буйруғи оқил эканини мақоллар ва маталлар билан асослашга интилган қул оқил, қув хизматкор образи тасвирланган. Бу суҳбат–айтишув деярли охиригача кулгилилик билан йўғрилган. Фақат унинг ниҳоясидагина ҳаёт жонига теккан хўжайин «Энди нима яхши?» деб сўраганида қул: «Бўйнимни менинг синдирмоқ ва бўйнингни сенинг синдирмоқ ва дарёга ташламоқ, ана бу яхши. Ким шунча баландки, осмонга етса, ким шунча улканки, ерни тўлдирса!», — дейди. Ғазабланган хўжаси қулга ўлдираман, деб дўқ уради. Достон–суҳбатда сўнгги сўз қулга берилади ва у: «Унда менинг хўжам мендан уч кун ортиқ яшасин», деб ўзини қутқаради.
На фақат Гилгамеш каби эпосларда, балки деярли барча Қадимги Бобилон шоирлари ижодида инсоннинг то абад шахсий ўлмасликка интилиши юксак бадиий шаклларда ўз ифодасини топган, уларда ҳаёт – гўзаллик, ўлим – хунуклик тарзида қабул қилинган. Шундай қилиб, Сомир–Бобилон санъати инсоният тарихидаги дастлабки эстетик ғояларнинг пайдо бўлишини кўрсатиб туради.
Миср. Эстетик тафаккур тараққиётига Қадимги Миср маданияти жуда катта ҳисса қўшган. Барча қадимги халқлар қатори мисрликлар ҳам гўзалликни ҳаётда деб билганлар ва уни фойдалилик мезони билан ўлчаганлар. Чунончи, қуёш маъбуди Атонга (милодгача XY аср) бағишланган алқовлардан бирида шундай дейилади;


Сенинг гўзаллигинг ўзи ҳаётдир,
Умр бағишлайди ҳар бир юракка.

Маълумки, Нил дарёси қадимги Миср фаровонлигининг асоси бўлган. Фаровонлик эса, улар фикрича, гўзалликдир. Шунинг учун мисрликлар Нилни илоҳий дарё сифатида талқин этадилар. Қадимги Миср санъатининг жуда кўп турлари ана шу манфаатли гўзаллик асосида вужудга келган. Чунончи, маъбудлар учун қурилган ибодатхоналар, маъбудларнинг ва ўлимидан кейин маъбудга айланган фиръавнларнинг ҳайкаллари улардан шафқат, мўл–ҳосил, ризқу–рўз сўраш мақсадида бунёд этилган бўлса, халқ амалий санъати буюмлари эса кундалик ҳаётни гўзаллаштириш учун хизмат қилган.


Қадимги Мисрда меъморлик юксак тараққиёт ва техник мукаммалликка эришган. Қадимги подшолар даврида Миср меъморчилигининг ўзига хос ажралиб турувчи улкан монументаллиги ишлаб чиқилган. Бу борада эҳромлар алоҳида ўрин тутади. Шунингдек, Қадимги Миср ҳайкаллари худди меъморчиликдек, бадиий ижоднинг ҳақиқий ноёб асарлари ҳисобланади. Айниқса, Лувр музейида сақланаётган мирза Каннинг ҳайкали ўзининг реализми билан кишини ҳайратга солади. Мирза чордана қуриб ўтирибди. У тиззаларида ёзиш учун тайёрланган папирус варағини, ўнг қўлида қамиш қаламни тутиб турибди. Унинг катта қулоқлари динг, у эшитиб бажо келтиришга ўрганган. Кўзлари алоҳида диққатга сазовор – улар бир неча хил материалдан ясалган; косаси–бринч, унга кўз оқини англатувчи ганч бўлаги ва тагига силлиқланган ёғоч қўйилган, биллур қорачиқ жойлаштирилган. Натижада улар тамомила тирик одам кўзларидек тасаввур уйғотади. Яна бир ажойиб гўзаллик намунаси бўлмиш қадимий ҳайкал бу – Ахатетондаги ҳайкалтарош Тутмоснинг устахонасидан топилган Нефертити – Шоҳойим бошининг тасвири. Шоҳойим қиёфасида назокат, шоҳона ғурур ва нафислик ўзининг беқиёс ифодасини топган. Нефертитининг боши худди ноёб гулга ўхшайди, у нозик гул бандга бўйинга нисбатан бир оз оғирроқдай туюлади. Шоҳойим қиёфасида тенгсиз аёл гўзаллиги ва латофатини кўриш мумкин.
Қадимги Миср маданияти тараққиётида фақат эстетик ғояларгина эмас, балки эстетика мезонлари ҳам муҳим ўрин эгаллаганлиги шубҳасиз. Бу қонун-қоидалар йиғиндисини маълум маънода эстетика рисолалари деб аташ мумкин. Афсуски, улар бизгача етиб келмаган.
Авесто”. Бундан 3 минг йил аввал қадимги Хоразмда Спитома уруғидан дунёга келган Зардушт «Авесто» готларини бадиҳа йўли билан омма орасида қўшиқ қилиб айтган. Бу туркум шеърлар – «гот»ларда ўша ҳаётий лавҳалар ўз аксини топган. «Гот» сўзи аслида «гоҳ» яъни «куй», «қўшиқ» деган маънони англатади. Бу сўз мумтоз мусиқа меросимизда «Дугоҳ», «Сегоҳ», «Чоргоҳ» каби атамалар таркибида сақланиб қолган.
Қадимги «Авесто»дан бизгача етиб келган қисмлар «Ясна», «Ведевдат», «Яшт», «Виспарат» китобларидир. Зардўшт ижод қилган готлардан 17 таси «Ясна» китобига кирган. Айрим парчалар яштлар ичида ҳам учрайди. Айнан ана шу готлар орасида қадимги туронликлар ва эронликларда эстетик тасаввурларнинг қандай шаклланганлигини кўриш мумкин.
Қадимги туронликлар ва эронликларда ҳам атроф–муҳитдаги гўзалликни англаб етиш бошқа қадимий маданий халқлардаги каби инсоннинг ўз-ўзини англаш ва ўзлигини барқарор этиш жараёнларида рўй берди. Маълумки, қадимги Шарқда гўзаллик ахлоқий юксаклик билан моҳиятан бир тушунча сифатида олиб қаралади. Бу жиҳатдан «Авесто» ҳам истисно эмас; ундаги «гўзал», «чиройли», «қойилмақом» сўзлари «яхши», «эзгу», «беғубор» сўзлари билан маънодош тарзида келади; «гўзал» дегани «яхши», «одамга фойдали» деган маънони англатади. «Авесто»да одатда «гўзал» сифатлаши «адл», «беғубор», «қудратли», «қўрқмас», «довюрак», «эзгу», «зарур», сингари ижобий баҳолар билан ёнма–ён келади. Маълумки кўпчилик қадимги халқларда нафосатли ғояларнинг ибтидоси «гўзаллик ва эзгулик»нинг, «гўзаллик ва зарурийлик»нинг яхлитлиги билан боғланади.
Готларда гўзаллик ҳақидаги тасаввур илоҳий нуқтаи назардан адлликка, мезонийликка, мутаносибликка, яъни уйғунлик тушунчасининг илк ибтидоий кўринишларига бориб тақалади. Зардушт готларда ўз илоҳи Аҳура Маздани шарафлагани ва бу шарафлаш «мезонсиз эмас, балки мезоний сўзлар билан» амалга ошувини алоҳида таъкидлайди.
Сўзни муқаддаслаштириш аввало, «Гот»лар шаклида бадиийлашган сўзни эътиқод рамзи сифатида талқин этиш қадимги Эрон ва Турон халқлари маданиятида, маънавиятида муҳим рол ўйнай бошлайди. Шунингдек, «Авесто»да ҳам бошқа юксак маданият соҳиби бўлган қадимги Шарқ минтақаларидаги анъанавий эстетик тушунча бўлмиш нур алоҳида ўрин эгаллайди. Унда қуёш, ой, юлдузлар нури инсоннинг ички ахлоқий қиёси билан қўшилиб кетгандек туюлади, нур нафосати ўзининг юксак даражасига кўтарилади.
Меъморлик соҳасида Қадимги Сомир санъатининг ажралиб турувчи жиҳати нимада?
Нима учун Қадимги Миср ҳайкаллари бадиий ижоднинг ноёб намунаси ҳисобланади?
“Авесто”да сўзнинг алоҳида ўрини тутишини эстетик моҳияти нимада?
«Авесто»да фикр – сўз – аъмол учлиги яхлитликни ташкил этади ва бу яхлитликда сўз алоҳида ўрин эгаллайди. Зардушт учун Аҳура Маздани чиройли сўзлар билан ифодалаш ёвуз сўзларни янчиш, яъни эзгулик воситасида ёвузликни янчиш демакдир.
Готларда «гўзаллик», «кўркамлик», «чиройлилик», «улуғ», «улуғвор», «виқор» сингари сўзлар алоҳида тилга олинмаса–да, улар ҳақиқат, эзгулик, яхшилик шаклида ифодаланади. Яштларда улар тўғридан–тўғри қўлланилади. Сув ва ҳосилдорлик илоҳи Амударё Маъбудаси Ардвисура–Анахита мадҳига бағишланган «Ардвисура–яшт»да шундай мисраларни учратиш мумкин:



Download 0,79 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish