12-вариант
1. Маркетинг концепцияси тушунчаси ва унинг турлари.
2. Бозорда маҳсулотни умумий айланма 14 млрд. сўмни ташкил этди. Корхона айланмаси умумий айланмада -5 млрд. сўмга тенг) Бозорни тадқиқ қилиш натижалари шуни кўрсатдики, ушбу бозорда потенциал харидорларнинг қизиқиши бўлса, айланмани 20 млрд. сўмга кўтариш мумкин.
Саволлар:
а) Бозорда ушбу корхонанинг улуши қандай?
б) Корхонанинг сотиш потенциали, бозор потенциали, бозор сиғими, ҳажми қандай?
в) қандай бозор потенциали фойдаланиб бўлинган?
3. Тест.
1. «Маркетинг» нимани англатади?
А) У мухтожликни ва эхтиёжни айрбошлаш ёрдамида қондиришга қаратилган инсон фаолиятидир.
Б) У истеъмолчилар хамда рақобатчилар тўғрисида ахборотлар тўплашдир.
В) У бозорда махсулотни сотишдир.
Г) У талабни қондиришга қаратилган инсон фаолиятидир.
2. Товар нима?
А) Сотиш учун ишлаб чиқарилган барча нарсалар.
Б) Эхтиёжни ёки мухтожликни қондира оладиган хамда бозорга эътиборни тортиш, сотиб олиш, ишлатиш ёки истеъмол қилиш мақсадида таклиф этилган барча нарсалардир.
В) Товар айрбошланадиган жой.
Г) Истеъмол қилиш учун чиқарилган моллардир.
3. Бозор нима?
А) У мавжуд ва потенциал харидорлар йиғиндисидир.
Б) У сотувчилар иштирок этадаган жойдир.
В) У харидорлар ва рақобатчилар йиғиладиган жой.
Г) У товарларни жойлаштирадиган жойдир.
4. Бозорнинг қандай турлари мавжуд?
А) Сотувчи бозори.
Б) Жахон, регионал, миллий, махаллий, айрим товарлар, хизматлар бозори.
В) Харидор бозори.
Г) Сотувчи ва истеъмолчи бозори.
5. Бозорда ким "шоҳдир"?
А) Рақобатчи.
Б) Харидор.
В) Ишлаб чиқарувчи.
Г) Рақобатчи ва истеъмолчи.
13-вариант
1. Маркетинг концепцияси эволюцияси.
2. Корхонани имкониятлари хакида ва холатни эксперт бахолаш эхтимолига асосланиб, куйидаги жадвалда келтирилган маълумотлар асосида маъкул булган конкурсли нархи вариантини танланг.
Жадвал.
Конкурсли нархни ҳисоблаш учун холатни эхтимолий бахолаш.
№
|
Таклиф килаётган нарх, минг.пул бирлик.
|
Харажатлар, минг.пул бирлик.
|
Савдо корхонасини ютиб чикиш эхтимоли
|
1.
2.
3.
4.
|
44,2
47,4
49,3
51,8
|
33,9
33
32,9
32,4
|
0,3
0,25
0,2
0,15
|
3. Тест.
1. Маркетинг микромуҳитини омилларига нималар киради?
а) демографик омиллар
б) фирма, мижозлар, мулоқотдаги аудитория, рақобатчилар, маркетинг воситачилари, таъминотчилар
в) мулоқотдаги аудитори, таъминотчилар
г) сиёсий омиллар
д) таъминотчилар, маркетинг воситачилари, мижозлар, корхона
2. Бирламчи эҳтиёж таркибига қандай эҳтиёжлар киради?
а) физиологик эҳтиёжлар, шахсий мухофазага оид эҳтиёжлар
б) физиологик эҳтиёжлар, хурматга бўлган эҳтиёжлар
в) хурматга бўлган эҳтиёжлар, физиологик эҳтиёжлар
г) ижтимоий эҳтиёжлар, физиологик эҳтиёжлар
д) шахсий мухофазага оид эҳтиёжлар, ижтимоий эҳтиёжлар
3. Иккиламчи эҳтиёжлар таркибига қандай эҳтиёжларни киритиш мумкин?
а) физиологик эҳтиёжлар, хурматга оид эҳтиёжлар, ижтимоий эҳтиёжлар
б) ижтимоий эҳтиёжлар, хурматга бўлган эҳтиёжлар, физиологик эҳтиёжлар
в) ижтимоий эҳтиёжлар, хурматга бўлган эҳтиёжлар, шахсий камол топиш эҳтиёжлари
г) шахсий камол топиш эҳтиёжлари.
д) шахсий мухофазага оид эҳтиёжлари.
4. Ўсиш стратегиясининг асосий йўналишлари нималардан иборат?
а) интенсив ўсиш, интеграцион ўсиш, диверсификацион ўсиш
б) интенсив ўсиш
в) интеграцион ўсиш
г) диверсификацион ўсиш, интенсив ўсиш
д) интеграцион ўсиш, интенсив ўсиш.
5. Интенсив ўсиш деганда нимани тушунасиз?
а) фирманинг амал қилиб тўрган доирасидаги ўсиш имкониятлари таҳлил этилади
б) қўшимча фаолиятни ўзлаштириш ҳисобига ўсишга эришиш
в) фирманинг тармоқ доирасида бошқа маркетинг тизими элементлари билан ўзаро алоқада ривожланиш имкониятлари таҳлил этилади.
г) фирманинг тармоқ доирасидан бошқа соҳаларда ривожланиш имкониятлари таҳлил этилади
д) фирманинг янги йўналишини танлаш орқали ўсиши.
Do'stlaringiz bilan baham: |