МАҚОЛА.
ЁШЛАРНИ БАҒРИКЕНГЛИК ВА МИЛЛАТЛАРАРО ТОТУВЛИК РУҲИДА ТАРБИЯЛАШНИНГ МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ АСОСЛАРИ
Кириш
Ҳар қандай давлатнинг тарихий тараққиёти, юртнинг жадал ривожланиши, муайян ютуқларга эришиши, халқнинг фаровон яшаши шу давлатда ёшларнинг маънавиятига, таълим-тарбиясига ва келажагига бериладиган эътибор даражасига чамбарчас боғлиқ ҳисобланади. Шу маънода, Ўзбекистонда ёшлар масаласи давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан бири бўлиб, Президентимиз Шавкат Мирзиёев “Баркамол, салоҳиятли, юрт равнақини ўз тақдири билан боғлайдиган, креатив фикрловчи авлодни тарбиялаш, Учинчи Ренессанс пойдеворини қуриш учун фақат илм ва тарбия зарурлиги” 1га алоҳида эътибор қаратади.
Юртимизда таълим-тарбиянинг мақсади ёшларни билимли, маърифатли, эзгу қадриятлар асосида юқори салоҳиятли, ватани ва халқига содиқ, жисмонан соғлом, теран ва мустақил фикрловчи шахслар этиб тарбиялаш билан бирга ёшларда бошқа миллат вакилларига, уларнинг миллий ва диний қадриятларига ҳурмат туйғусини шакллантириш, шовинизм, ирқчиликкадан йироқ, миллатчилик, миллий калондимоғликдан холи бўла олиш, шунингдек, диний экстремизм ва терроризимга муросасиз муносабатда бўлиш руҳида тарбиялаш тизими яратишдан иборат.
Бу борада мамлакатимизда ёшларнинг манфаатларини тўлиқ таъминлашга йўналтирилган, уларнинг жамиятга таъсирини ижобий йўналтирадиган, миллатидан қаътий назар уларнинг манфаатларини кафолатлашга хизмат қиладиган ҳуқуқий, иқтисодий, маънавий-маърифий, ғоявий-мафкуравий тадбирлар тизимли равишда амалга оширилмоқда. Бу борада ёшларни буюк алломаларимизга нисбатан ҳурмат ва эҳтиром руҳида тарбиялаш, диний бағрикенглик, миллатлараро тотувлик ва ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш мақсадида уларнинг ибратли ҳаётини ўрганилмоқда, қутлуғ қадамжоларига саёҳатлар уюштирилмоқда. Ёш авлодни ҳаётга, ён-атрофда юз бераётган воқеа-ҳодисаларга онгли муносабат, менталитетимизга ёт бўлган зарарли таъсирлар ва оқимларга қарши тура оладиган миллий ҳамда умуминсоний қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашга йўналтирилган мақсадли ишлар ташкил этилмоқда. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев такидлаганларидек, “…ҳозирги вақтда ёшлар тарбияси биз учун ўз долзарблиги ва аҳамиятини ҳеч қачон йўқотмайдиган масала бўлиб қолмоқда. Бугунги тез ўзгараётган дунё инсоният олдида, ёшлар олдида янги-янги, буюк имкониятлар очмоқда. Шу билан бирга, уларни илгари кўрилмаган турли ёвуз хавф-хатарларга ҳам дучор қилмоқда. ўаразли кучлар содда, ғўр болаларни ўз ота-онасига, ўз юртига қарши қайраб, уларнинг ҳаётига, умрига зомин бўлмоқда. Бундай кескин ва таҳликали шароитда биз ота-оналар, устоз-мураббийлар, жамоатчилик, маҳалла-кўй бу масалада ҳушёрлик ва огоҳликни янада оширишимиз керак. Болаларимизни бировларнинг қўлига бериб қўймасдан, уларни ўзимиз тарбиялашимиз лозим.”2.
Такидлаш керакки, ёшларни ёт ғоялар таъсиридан ҳимоя қилиш, уларни миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, диний бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялаш, шунингдек, юксак маънавиятли, қатъий ҳаётий позиция, кенг дунёқарашга эга бўлган фидойи ва ватанпарвар этиб тарбиялашга барча бирдек маъсулдир. Бинобарин, мамлакатимизда миллатлараро муносабатларни барқарор сақлаш ва ривожлантиришда, турли миллат вакиллари ўзаро тотувлигини мустаҳкамлаш ҳамда ривожлантиришда давлат ва маҳаллий бошқарув тизимлари ва таълим муассасаларининг ролини, шунингдек, фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини такомиллаштириш, ёшларда толерантликка асосланган маънавиятини янада юксалтириш билан боғлиқ масалаларга устивор вазифа сифатида алоҳида эътибор беришларини тақазо этади.
Зеро миллатлараро тотувлик – миллий сепаратизм ва шовинистик дунёқарашга барҳам беради, уларни инкор қилади, миллатлараро муҳитни руҳий ва ахлоқий ишонч туйғуларини, ёшлар ўртасида фикрларни ифодалашда ўзаро самимий ҳурмат, муносабатларни қўллаб-қувватлаш, кўмаклашиш, ёрдамлашиш туйғуларини шакллантиради, шунингдек, ҳиссий, ақлий, маънавий алоқага доир имкониятларнинг ўсишига, масъулиятнинг ортишига ёрдам беради.
Бу юртимизда ўзбеклар ва бошқа халқларнинг эркин, озод истиқомат қилишлари, титул миллат билан тенг ҳуқуқли фуқаролар сифатида яшашлари, ўз миллий тили, маданияти, анъаналарини сақлаш ва ривожлантиришда дунёда андозаси бўлмаган ҳуқуқий, маънавий ва маърифий йўналишларда ижтимоий-фалсафий тадқиқотларни амалга ошириш муҳим илмий-амалий аҳамият касб этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |