Ёшларни бағрикенглик ва миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялашнинг маънавий-маърифий асослари кириш


АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ



Download 71,6 Kb.
bet2/3
Sana03.04.2022
Hajmi71,6 Kb.
#526269
1   2   3
Bog'liq
14 МАҚОЛА 1docx

АДАБИЁТЛАР ТАҲЛИЛИ ВА МЕТОДОЛОГИЯ
Бугунги кунда жаҳон ва мамлакатимизда этномаданий жараёнлар, миллатлараро муносабатлар ва этник муаммоларни ўрганган олимларнинг ишларини қуйидагича таснифлаш мумкин.
Хориж олимларининг миллатлараро тотувлик, миллатлараро муносабатлар ва у билан боғлиқ масалалар Г.Гарфинкель, В.Вундт, Э.Богардус, О.Конт, Ж.Милль, М.Мид, Р.Миллс, Г.Антонос, К.Гирц, Э.Геллнер, М.Хитчер, Э.Хобсбаум, А.Кинг ва Б.Шнайдер тадқиқотларида3 ўрганилган.
 Гарфинкель Г. Что такое этнометодология? 2012. Т. 11 № 3. С. 144-154; Вундт В. Проблемы психологии народов. - М.: Академический проект, 2010. – 136 с.; Богардус Э. Социальная дистанция в городе. Материалы и публикации Американского социологического обществ. 20, 1926, 40-46. Конт О. Основные законы социальной динамики, или общая теория естественного прогресса человечества. // Философия истории. Антология. – М., 1995. С. 116-130; Милль Дж.С. О свободе // О свободе. Антология западноевропейской классической либеральной мысли. М., 1995. С. 228-293; Мид M. Культура и мир детства. Избранные произведения. – М., 1988. 285 с.; Парсонс. Т. Система современных обществ. – М.: Изд. «Аспект Пресс»”, 1998. – 270 стр.; Миллс Р. Властвующая элита. – М., Издательство иностранной литературы, 2010. – 844 стр.; Антонос Г. Империя и национальное государство: история и современность // Политическая наука: (Теория. Ретроспектива исследований). – М., 1995. С. 83-112; ва бошқа.


НАТИЖАЛАР
Мамлакатимизда ёшларни бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш руҳида тарбиялаш давлат сиёсатининг устивор йўналишларидан бири хисобланади ва бу ижтимоий-гуманитар фанлар олдига ушбу долзарб масалани чуқур ўрганиб боришни вазифа қилиб қўйади. Ушбу вазифа глобаллашув ва интеграция жараёнларининг моҳияти, хусусиятлари ва ижтимоий табиатининг миллий муносабатлар доирасида полиэтник тизимлардаги ижтимоий зўриқиш вазиятларига йўл қўймаслик, миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш масалалари, ижтимоий низолар, феноменологик ёки кундалик ҳаётда миллатлараро муносабатларни бевосита ёки билвосита ўрганиб боришни, уни натижаларини ёшлар субмаданияти, миграция ва мультикультур жамиятлар даражасида қўлланилишини ва миллатлараро тотувлик жараёнларини янада барқарорлаштиришни тизимли такомиллаштиришни ижтимоий ва илмий таҳлил қилиш заруратини илгари суради.
Ёшлар ўртасида маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик ғояларини кенг сингдириш мақсадида мамлакатимизда бир қатор меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинган.
Хусусан, Бош Қомусимизнинг 18-моддасида “Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар”, деб белгилаб қўйилган. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сон «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида», 2017 йил 19 майдаги ПФ-5046- сон «Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида», 2019 йил 15 ноябрдаги ПФ-5876-сон «Миллатлараро муносабатлар соҳасида Ўзбекистон Республикаси Давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида», 2019 йил 21 октябрдаги ПФ-5850-сон «Ўзбек тилининг давлат тили сифатидаги нуфузи ва мавқеини тубдан ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонлари, 2017 йил 23 майдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги ПҚ-2993-сонли қарори, 2019 йилнинг май ойида қабул қилинган “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарорига кўра маънавий-маърифий ишларнинг таъсирчанлигини ошириш, маънавият соҳасидаги ички ва ташқи таҳдид ҳамда хавф-хатарларга қарши самарали курашиш, жамиятда бағрикенглик ва миллатлараро тотувликни таъминлаш, мафкуравий иммунитетни мустаҳкамлаш, давлат ва жамоат ташкилотларининг бу борадаги фаолиятига яқиндан кўмаклашиш асосий мақсад сифатида белгилаб қўйилган.
2021 йилда янги таҳрирда қабул қилинган “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ҳам халқимизга хос бўлган маърифатпарварлик, толерантлик, бағрикенглик, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатлар ва қадриятларимизни кенг тарғиб қилиш, жамиятда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш борасидаги яна бир муҳим қадамлардан бири бўлди дейиш мумкин.
Шунингдек, “Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси”нинг етти йўналишдан иборат мақсадлари доирасида, унинг бешинчи йўналиши маънавий ва маърифий соҳаларда ислоҳотларни амалга ошириш этиб белгиланган. Ушбу йўналиш бўйича “Янги Ўзбекистон – маърифатли жамият” концепцияси амалга оширилмоқда. Маданият ва санъатни юксалтириш, ёшларни соғлом эътиқод руҳида тарбиялаш, миллатлараро ҳамжиҳатлик ва ўзаро ҳурматни мустаҳкамлашга устувор аҳамият берилган.
Маълумки, ҳозирги дунёда миллатлараро тотувликка эришиш, турли халқлар, этнослар ўртасида толерантлик маданиятини янада ривожлантириш масаласи барча давлатларда долзарб бўлиб қолмоқда. Жаҳон давлатлари аҳолисининг аксарияти полиэтник таркибга эга бўлиб, бу демографик вазият мультикультурализмни шакллантираётган миллатлараро муносабатларда зиддиятли ҳолатларни ҳам келтириб чиқармоқда. Шу боисдан Бирлашган Миллатлар Ташкилоти миллатлараро муносабатларда дунё халқлари учун янги, оқилона, барча турдаги зиддиятларга барҳам берувчи ўзаро сулҳга келишишдан иборат ўзига хос ва ҳушёр ёндашувни жорий этиш масаласини кун тартибига қўймоқда.
Ушбу ташаббусга ҳамоҳанг равишда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан айни даврда инсоният тарихидаги энг кўп ёшлар қатлами билан яшаётганимизни инобатга олган ҳолда БМТ минбаридан “Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ конвенциясини қабул қилиш” таклифини илгари сурди ва у халқаро ҳамжамият томонидан илиқ қаршиланди. Ўзбекистон раҳбари бунга асос қилиб, бугун дунё миқёсида ёшларнинг сони икки миллиарддан ортиб кетгани, халқаро терроризм ва эсктремизм шиддат билан ўсиб бораётган бир пайтда ёшларга ҳимоя зарурлигини муҳим омиллар сифатида асослаб берди. Президентимиз БМТ Бош Ассамблеясининг 72-сессиясида сўзлаган нутқида “Сайёрамизнинг эртанги куни, фаровонлиги фарзандларимиз қандай инсон бўлиб камолга етиши билан боғлиқ. Бизнинг асосий вазифамиз – ёшларнинг ўз салоҳиятини намоён қилиши учун зарур шароитлар яратишдан иборат”, – деб таъкидлади.
Ўша тадбирда Президентимиз Ўзбекистоннинг миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик соҳасидаги ислоҳотлари нафақат мамлакатимиз ички сиёсати, балки ташқи сиёсатида ҳам ўз аксини топаётганлигини номоён этиб, жаҳон ҳамжамияти олдида турган долзарб масалаларга тўхталиб, жумладан, “Маърифат ва диний бағрикенглик” деб номланган махсус резолюциясини қабул қилиш бўйича таклифларини илгари сурган эдилар. 2018 йил 12 декабрда БМТ Бош Ассамблеяси 73-сессияси 51-йиғилишида “Маърифат ва диний бағрикенглик” резолюцияси 193 та аъзо мамлакатлар томонидан якдиллик билан қабул қилинди. Бинобарин бу ташаббус замирида башариятни тинчлик ва тараққиёт сари етакловчи эзгу истак мужассам эди. Бу ҳужжатнинг асосий мақсади барчанинг таълим олиш ҳуқуқини таъминлашга, саводсизлик ва жаҳолатга барҳам беришга кўмаклашишдан иборат бўлиб, ушбу резолюция бағрикенглик ва ўзаро ҳурматни қарор топтириш, диний эркинликни таъминлаш, эътиқот қилувчиларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, уларнинг камстилишига йўл қўймасликка кўмаклашишга қаратилган.
Фуқаролар тотувлиги барқарорлиги, турли миллатлар вакиллари ўртасидаги тинчлик ва ҳамжиҳатликни таъминлаш, ватандошларимиз онгида кўп миллатли ягона оила туйғусини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси фаолият юритмоқда.
Ёшларни ҳимоя қилишда динни ниқоб этиб эстремистик ва террористик ҳаракатларни амалга ошираётган ҳамда бу ғаразли ишларига хали диннинг моҳиятини тушиниб улгурмаган, ёшларни жалб этишга уринаётган кимсаларнинг таъсирига тушиб қолмасликлари учун ота-оналардан тортиб, маҳалла, жамоат ташкилотлари айниқса педагог-мураббийлар олдида масъулиятли вазифалар бор. Ёшларни Ўзбекистон азалдан турли миллатга мансуб, турли динларга эътиқод қилувчи халқлар тинч-тотув яшаган ўлка бўлиб келганганлигини, аждодларимиз бошқа дин вакилларига доимо ҳурмат билан муносабатда бўлгани, Ватан тараққиёти йўлида елкадош бўлиб меҳнат қилганини тарихий манбалардан кўрсатиб бериш керак.
Ҳалифаликни тиклаш, соф ислом ғоялари асосида яшашга даъват аслида бир гуруҳ кимсаларнинг ҳокимиятга эришиш йўлидаги талвасасидир. Ота-боболаримиз исломни софлигини жамиятни мусулмон-кофурларга бўлиш орқали эмас, балки диний бағрикенглик, умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тушинганлар. Афсуский, сўнгги йилларда ақидапараст оқимлар ёшлар ичидаги фаолиятини меҳнат мигрантларини таъсир доирасига олиш, “ҳужралар” ташкил этиш, диний экстремистик мазмундаги материалларни электрон кўринишда тарқатиш, интернет орқали тарғибот ўтказиш каби усулларда амалга оширдилар.
Айниқса, интернет тармоғида ўзини “Ислом давлати” (ИШИД), “Жабҳат ал-Нусра” деб атаб олган террористик ташкилотлар гўёки ислом равнақи йўлида курашаётган “мужоҳид биродарлар гуруҳи” экани ҳақидаги тарғибот-ташвиқотни кенг кўламда олиб бориб, бунинг оқибатида дунёнинг кўплаб мамлакатларидан мусулмон ёшлар “ҳижрат” қилиш ва “жиҳод”да иштирок этиш даъвосида Сурия ва Ироқ ҳудудига бориб, ушбу гуруҳ сафига бориб қўшилиб бегуноҳ одамларнинг ҳаётига зомин бўлганликларини ёки уларнинг тинч ҳаётини издан чиқарганликларини гувоҳи бўлдик. 
Аслида, мутаассиб оқим аъзоларининг мақсадлари - “жиҳод”, “ҳижрат”, “шаҳидлик”, “кофир бўлиш” каби диний тушунчаларни сохта талқин қилиш орқали ёшларимизни оиласи ва яқинларининг таъсиридан чиқариш, ўқиш ёки ишидан ажратиб олиш ҳамда уларни қуролли тўқнашувлар кетаётган Сурия, Ироқ, Афғонистон ёки Покистон каби мамлакатларга жўнатиб, манқурт-жангари ёки “тирик бомба”га айлантиришдан иборат бўлган. 
Такидлаш керакки, бизнинг миллий хусусиятларимиз умуминсоний қадриятлар билан боғланиб кетган. Асрлар давомида халқимиз умумбашарий, умуминсоний қадриятлар такомилига улкан ҳисса қўшган. Турли миллат вакилларига ҳурмат, улар билан баҳамжиҳат яшаш, диний бағрикенглик, дунёвий билимларга интилиш, ўзга халқларнинг илғор тажрибалари ва маданиятини ўрганиш каби хусусиятлар ҳам халқимизда азалдан мужассам. Қолаберса, дунёдаги динларнинг барчаси эзгулик ғояларига асосланади, у ҳалоллик, тинчлик, яхшилик ва дўстлик каби бир қанча эзгу фазилатларга таянади. Инсонларни ҳалоллик ва поклик, меҳр-оқибат, инсонпарварлик ва бағрикенгликка даъват этади.
Маълумки, замонавий дунёда ҳаётнинг барча соҳаларида кенг кўламли ўзгаришлар рўй бермоқда. Бу эса сиёсий, иқтисодий, маънавий соҳаларда кўпинча миллий келишмовчиликлар ва ижтимоий кескинликни келтириб чиқармоқда. Жаҳондаги ижтимоий ўзгаришлар, миллий низолар, ксенофобия, экстремизм, камситишнинг турли шакллари ёшлар ўртасида бағрикенгликни (толерантликни) тарбиялаш муаммосини чуқурроқ ўрганишни тақазо этади. Зеро ҳозирги босқичда толерантлик ёш авлоднинг миллатлараро бирликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш учун маданий, ахлоқий ва маънавий дастуриламал бўлиши кераклигини талаб этади.
Толерантлик нима? Француз тилида — толерантлик ўзгалар эркинлигини, унинг фикрлаш тарзини, хулқ-атворини, сиёсий ва минтақавий қарашларини ҳурмат қилишни англатади. Хитой тилида толерант бўлиш — "имкон бериш, бошқаларга нисбатан сахийлик кўрсатиш демакдир." Араб тилида —"кечиримлилик, марҳаматлик, мулойимлик, раҳмдиллик, ҳайриҳоҳлик, сабр-тоқат, ўзгаларга саранжомлик" маъноларини англатади.
Мамлакатимизда динлараро бағрикенглик ғояси хилма-хил диний эътиқодга эга бўлган кишиларнинг бир замин, бир ватанда, олижаноб ғоя ва ниятлар йўлида ҳамкор ва ҳамжиҳат бўлиб яшашини англатади. Бу ғояларни ёшлар онги ва қалбига сингдиришда давлат ташкилотлари, таълим муассасалари фаоллик кўрсатмоқда.
Дунё халқларини бағрикенглик, тинчликни асраб-авайлаш ҳамда ижтимоий-иқтисодий фаровонликка эришишга чорлаш мақсадида ЮНЕСКО Бош конференциясининг 1995 йил 16 ноябрда бўлиб ўтган 28-сессиясида Бағрикенглик тамойиллари тўғрисидаги Декларация қабул қилинган эди. Шундан буён мазкур сана “Халқаро бағрикенглик куни” сифатида нишонлаб келинади. Андижон вилоят адлия бошқармаси ташаббуси билан ушбу куни Андижон Давлат Университетида “Ёшларни миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик тамойиллари асосида тарбиялашнинг долзарб вазифалари” мавзусида конференция ташкил этилди. Тадбирда Андижон вилоят, туман ва шаҳар ҳокимликлари, вилоят прокуратураси, божхона бошқармаси, давлат бошқарув органлари, Ёшлар ижтимоий ҳаракати масъул ходимлари ҳамда Андижон Давлат Университети профессор-ўқитувчилари ва талабалар иштирок этдилар. Конференцияга, шунингдек, Андижон Давлат Университети, Андижон Давлат тиббиёт институти ҳамда Андижон машинасозлик институти талабалари ҳам жалб этилди. Ташкилотчилар, профессор-ўқитувчилар ва талабалар томонидан тақдим этилган маърузаларда Ўзбекистон турли динларга мансуб қадриятларни асраб-авайлашга, барча фуқароларга ўз эътиқодини амалга ошириш учун зарур шароитларни яратиб беришга, динлар ва миллатлараро ҳамжиҳатликни янада мустаҳкамлашга, улар ўртасида қадимий муштарак анъаналарни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратаётгани, миллатлараро ва конфессиялараро муносабатлардаги уйғунлик халқларнинг маънавий бойлиги манбаи ҳисобланиши, турли маданият ва дин вакиллари ўртасидаги мулоқотлар келишув ва ўзаро ишончга эришиш йўлларидан бири саналиши, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 4-моддасида “Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади”, дея таъкидлагани қайд этиб ўтилди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 31-моддасида “Ҳамма учун виждон эркинлиги кафолатланади. Ҳар бир инсон хоҳлаган динига эътиқод қилиш ёки ҳеч қайси динга эътиқод қилмаслик ҳуқуқига эга. Диний қарашларни мажбуран сингдиришга йўл қўйилмайди”, деб белгиланганлиги алоҳида таъкидланди.
Конференция иштирокчилари тинчликни мустаҳкамлашда диний бағрикенгликнинг ўрни, бағрикенглик тамойиллари, динлар ва ижтимоий ҳамкорлик ҳамда ёшларни диний бағрикенглик руҳида тарбиялаш борасида олиб борилаётган ва бу борада қилиниши керак ишларга тўхталдилар. Тадбирда аҳоли, айниқса, ёшларни турли ёт ғоялар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш, ёшларнинг мафкуравий иммунитетини ошириш, маънавиятини кучайтириш, қолаверса, ёшларни кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг жалб этиш ва уларда инновацион тафаккурни шакллантириш долзарб вазифа экани қайд этиб ўтилди.
Шунингдек, жамиятимизда дўстлик ва бағрикенглик муҳитини мустаҳкамлаш, ёшларни Ватанга муҳаббат ва садоқат, миллий ва умуминсоний қадриятларни ҳурмат қилиш руҳида тарбиялаш, хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида Андижон вилоятида Андижон машинасозлик жамоси иштирокида турли тадбирлар, конференциялар, давра суҳбатлари, концерт дастурларидан иборат “Бағрикенглик ҳафталиги” ўтказилиши анъанага тусига кирган. 2021 йилда ҳам мазкур ҳафталик кўтаринки руҳда ўтказилди ва уна ёшлар фаол иштирок этдилар.



Download 71,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish