Ёшлар ва вояга етмаганлар жиноятчилиги бўйича
МАЪЛУМОТ
Сўнгги вақтларда ёшлар ва вояга етмаганлар ўртасида жиноят ва ҳуқуқбузарликка қарши курашиш бўйича бир қанча ишлар амалга оширилаётган бўлишига қарамасдан, кўрсаткичлар ҳолати ижобий эмаслиги кузатилмоқда.
Хусусан, жорий йилнинг 3 ойи якуни бўйича республикада жиноят содир этган жами 16 744 нафар шахсларнинг 5 667 нафари ёки 33,8 фоизи ёшларни ташкил этади.
Умумий жиноятчиликнинг 19 фоизи (23 297 тадан 4 448 таси) ёки деярли ҳар бешинчи жиноят ёшлар ҳиссасига тўғри келган.
Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳрида 35 фоиз (268/174), Тошкент вилоятида 100 фоиз (636/318), Сирдарёда 21 фоиз (52/41), Самарқандда 26,9 фоиз (353/258), Навоийда 25,8 фоиз (213/158), Андижонда 2,4 фоиз (410/400), Қашқадарёда 44,9 фоиз (256/141), Сурхондарёда 39,4 фоиз (395/239), Жиззахда 19,3 фоиз (160/129), Фарғонада 10,2 фоиз (955/857) ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 76,8 фоизга (164/126) ошган.
Жиноят содир этган ёшларнинг 17,6 фоизини (1 002 нафар) ишламайдиган ва ўқимайдиганлар ташкил этган.
Ўқимайдиган ва ишламайдиган жиноятга қўл урган ёшлар сони Тошкент вилоятида (267/227) ва Тошкент шаҳрида (186/99) ошган.
Шунингдек, ёшларнинг спиртли ичимлик таъсирида маст ҳолда жиноят содир этиш кўпайган бўлиб, Тошкент шаҳрида (0 тадан 2 тага), Тошкент (17 тадан 21 тага), Самарқанд (20 тадан 21 тага), Андижон
(0 тадан 10 тага), Сурхондарё вилоятларида (7 тадан 8 тага), Қорақалпоғистон Республикасида (11 тадан 16 тага) кўрсаткичлар салбий бўлиб қолмоқда.
Илгари судланган ёшлар томонидан содир этилган жиноятларнинг асосий салмоғи (77,5 фоиз) 4 та ҳудудда (Фарғона (139 та), Тошкент вилояти (59 та), Андижон (71 та), Сурхондарё (46 та) вилоятлари ҳиссасига тўғри келмоқда.
Шунингдек, вояга етмаганлар томонидан жорий йилнинг 3 ойида жами 402 та жиноятлар содир этилиб, ўтган йилга нисбатан 139 тага (65,4 фоиз) ошган.
Хусусан, Тошкент шаҳрида (47/6), Тошкент (49/26), Самарқанд (21/19), Сирдарё (9/5), Жиззах (9/7), Навоий (7/5), Фарғона (149/97), Сурхондарё (28/18), Қашқадарё (13/9), Хоразм (8/5) вилоятлари ва Қорақалпоғистон Республикасида (6/4) кўпайган.
Жиноят турларидан ўғирлик (20/17) ва безорилик (33/27) кўпайган.
Мактаб ўқувчилари ўртасида содир этилган жиноятлар сони Фарғона (132/78), Самарқанд (15/7), Тошкент (57/23), Сирдарё (5/3) вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида (58/7) ошган.
Жиноятларнинг оғир ва ўта оғир турлари вояга етмаганлар томонидан содир этилиши кўпайяётганлиги ташвишланарли ҳол.
Маълумот учун киритилмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |