Ёшлар стратегияси 2020-2025” лойиҳаси низоми I. Умумий қоидалар



Download 53,5 Kb.
bet1/3
Sana21.02.2022
Hajmi53,5 Kb.
#31617
  1   2   3
Bog'liq
Стратегия ёшлар 28.11.2019


Ёшлар стратегияси 2020-2025” лойиҳаси
НИЗОМИ


I. Умумий қоидалар
1. “Ёшлар стратегияси 2020-2025” лойиҳаси ёшларга оид қонунчилик устидан парламент, депутатлик ҳамда жамоатчилик назоратини таъминлаш, ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш ва уларда етакчилик қобилиятларини шакллантириш, уларни сиёсий жараёнларга кенг жалб этиш, улар билан тўғридан-тўғри доимий мулоқот қиладиган майдонни яратиш, шунингдек Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг келгуси беш йилликда партиянинг Устави, Дастури ҳамда Сайловолди платформасида белгиланган устувор вазифаларини амалга оширишда талаба ёшлар иштирокини таъминлаш, ёшларнинг ижтимоий ташаббусларини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлашга ҳамда ўз тарафдорлари сафини кенгайтириш ва энг асосийси кўнгиллилар ҳаракатини ривожлантиришга қаратилган.
2. “Ёшлар стратегияси 2020-2025” лойиҳаси республика миқёсида барча олий таълим муассасалари ва ҳудудий партия ташкилотлари томонидан ташкил қилиниб, ижтимоий-сиёсий жараёнларда фаол кўнгилли ёшлар жалб этилади.
3. “Ёшлар стратегияси 2020-2025” лойиҳаси Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий таълим вазирлиги ҳамкорлигида ташкил этилади ҳамда фаол талаба-ёшлар рағбатлантирилади.
II. Лойиҳанинг мақсад ва вазифалари
4. “Ёшлар стратегияси 2020-2025” лойиҳасини ўтказишдан асосий мақсад - Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ғоя ва мақсадларини ёшлар ўртасида тарғиб қилиш, шу билан бирга уларнинг ғоявий, мафкуравий эҳтиёжларини ўрганиш ва қондириш, сиёсий-ҳуқуқий билимларини оширишга кўмаклашиш орқали фаол фуқаролик позициясига эга бўлишларини таъминлашдан иборат.
5. Қуйидаги вазифалар лойиҳа мақсадларини амалга оширишга хизмат қилади:
- давлат ва жамият ҳаётида, шунингдек ижтимоий-сиёсий жараёнларда ёшларнинг фаол иштирокини таъминлашга кўмаклашиш;
- фуқаролар, айниқса ёшларнинг сиёсий-ҳуқуқий маданияти ва ижтимоий онг даражасини ўстириш, уларнинг ахборот соҳасидаги ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш;
- талаба-ёшлар билан алоқани йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш;
- ёшларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш, қобилиятларини намоён этиши учун имконият яратиш;
- ёшларга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш жараёнига талаба ёшларни кенг жалб этиш;
- ёшларнинг ижтимоий ташаббусларини моддий ва маънавий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш ҳамда фаол ёшларни рағбатлантириб бориш.

Download 53,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish