Ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг бу борадаги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида


 Қуйидагилар: Ёшлар ишлари агентлигининг ташкилий тузилмаси



Download 31,86 Kb.
bet3/5
Sana13.07.2022
Hajmi31,86 Kb.
#784549
1   2   3   4   5
Bog'liq
1. ПҚ-Ёшлар

4. Қуйидагилар:
Ёшлар ишлари агентлигининг ташкилий тузилмаси 1-иловага мувофиқ;
Ёшлар ишлари агентлиги марказий аппаратининг тузилмаси
2-иловага мувофиқ;
Ёшлар ишлари агентлигининг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бошқармаларининг ҳамда туман (шаҳар) бўлимларининг тузилмалари 3 ва 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Ёшлар ишлари агентлиги директорига зарурат бўлганда, агентликнинг марказий аппарати ва ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, идоравий бўйсунувидаги ташкилотлар тузилмаларига бошқарув ходимларининг чекланган умумий сони ҳамда меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Ёшлар ишлари агентлиги (А.З. Саъдуллаев) икки ой муддатда янги жорий этилаётган штат бирликларининг функционал вазифаларини тасдиқласин ҳамда уларни салоҳиятли кадрлар билан тўлдириш чораларини кўрсин.
5. Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси
ва Вазирлар Маҳкамаси аппарати тузилмаларида улар ходимларининг умумий чекланган сони доирасида 3 та штат бирлигидан иборат бўлган ёшлар ишлари шўъбалари ташкил қилинсин.
6. Халқ таълими вазирлиги (Ш.Х. Шерматов) икки ой муддатда мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар ва ёшлар билан ишлаш бўйича ўринбосари лавозими йўриқномаси, вазифа ва функцияларини ишлаб чиқсин ҳамда ушбу лавозимга ёшлар билан ишлаш бўйича етарли тажриба ва мураббийлик салоҳиятига эга кадрларни танлаш ва тайинлаш чораларини кўрсин.
7. Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (Н.Б. Хусанов) Ёшлар ишлари агентлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда умумий ўрта таълим мактаблари, профессионал таълим муассасалари ҳамда Ёшлар ишлари агентлиги тузилмаларида ушбу қарорга мувофиқ жорий этилаётган лавозимлар бўйича штат бирликларини биринчи навбатда қисқартирилаётган мактаблардаги ёшлар етакчилари ҳисобидан тўлдириш чораларини кўрсин.
8. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (А.Х. Тошкулов) Республика Маънавият ва маърифат маркази (М.М. Хожиматов), Ёшлар ишлари агентлиги (А.З. Саъдуллаев) билан биргаликда бир ой муддатда вазирлик ҳузуридаги Маънавият ва маърифат маркази фаолиятини такомиллаштириш ва масъулиятини янада оширишга қаратилган қуйидагиларни назарда тутувчи чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин:
олий ва профессионал таълим муассасаларида таҳсил олаётган, хусусан, ётоқхоналарда ҳамда ижарада яшаётган талаба
ва ўқувчиларнинг муаммоларини ўрганиш ва уларга амалий ёрдам бериш
, бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш;
талаба ва ўқувчилар ҳамда уюшмаган ёшларни турли ёт ғоя
ва иллатлар таъсирига тушиб қолишининг олдини олиш
, уларни ватанпарварлик, фидойилик, миллий қадрият ва анъаналаримизга садоқат руҳида тарбиялашга қаратилган маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги ва таъсирчанлигини ошириш;
таълим муассасаларида ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишларга масъул бўлган ходимлар фаолиятини мувофиқлаштириш;
ушбу марказнинг вазифа ва функцияларини қайта кўриб чиқиб, масъулиятини кучайтириш, ходимларини Олий таълим муассасаларини ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан моддий рағбатлантириш.
9. Олий таълим муассасаларида ижтимоий-психологик хизмат самарадорлигини янада ошириш мақсадида талабалар сонига мувофиқ ҳолда, мавжуд штат бирлигига қўшимча равишда ҳар уч минг нафар талабага 1 та психолог штат бирлиги ажратилсин.
Бунда, қўшимча киритилаётган психолог штат бирлиги тегишли

Download 31,86 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish