7.3. Ҳисобчига қуйидагилар мумкин эмас:
- пул маблағлари ва моддий қимматликлар билан боғлиқ бевосита моддий жавобгарлик вазифаларини юклатиш;
- бевосита чеклар ва бошқа ҳужжатлар билан иш берувчининг пул маблағлари ва товар-моддий қимматликларни қабул қилиб олиши;
- пул маблағлари, товар-моддий ва бошқа қимматликларни қабул қилиш, сақлаш ва сарфлашга оид амалдаги қонунчилик ва ўрнатилган тартиб-қоидаларга зид келувчи ҳужжатларни ижро учун қабул қилиш ва расмийлаштириш.
8. Ҳуқуқий тарғибот ва матбуот хизмати йўналиши тўғрисидаги қоидалар.
8.1. Йўналиш координатори ўзига юклатилган асосий вазифалардан келиб чиқиб:
- Кенгашнинг белгиланган мақсад-вазифаларини амалга ошириш фаолиятини кенг жамоатчилик, ёшлар ўртасида тарғибот-ташвиқот қилишда илғор маънавий-маърифий усуллар, оммавий ахборот воситаларидан самарали фойдаланади;
- Кенгашнинг вазифаларини бажариш юзасидан амалга оширилаётган тадбирларни матбуотда тезкорлик билан ёритиш ишларини олиб боради;
- ахборот агентликлари, оммавий ахборот воситалари раҳбарлари, журналистлар билан яқиндан алоқалар ўрнатади, иш жараёнида фойдаланиш учун уларнинг манзиллари, телефон рақамлари ва бошқалар тўғрисидаги маълумотлар, рўйхатларни тузади;
- зарур ҳолларда Кенгаш раҳбар ва ижроия органларининг қарор, мурожаат, табрик, маъруза ва мақолаларини очиқ матбуотда чоп этиш учун тайёрлайди;
- Кенгаш раисининг Кенгаш фаолиятига оид чиқишлари, маърузаларини тайёрлаш ишига масъул ҳисобланади;
- ҳар бир тадбирга тайёргарлик жараёнида тадбирни тайёрлаган масъул бўлим билан ҳамкорликда пресс-хабар тайёрлайди ва тарқатади;
- зарур ҳолларда матбуот анжуманлари ташкил этади;
- телевидение, радио ва матбуотда, интернет саҳифаларида Кенгаш фаолиятини тарғиб қиладиган, очиб берадиган саҳифа, рукн, йирик мақола ва бошқалар тайёрлашни ташкил қилади;
- оммавий ахборот воситаларида Кенгаш ҳамда ёшлар фаолияти ва ҳаёти тўғрисида берилаётган кўрсатувлар, эшиттиришлар, материаллар таҳлилини олиб боради, тегишли ахборот тайёрлаб Кенгаш раисига киритади, таклифлар беради;
- Кенгаш тизимларидаги илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида тегишли бўлимлар билан ҳамкорликда ёшлар нашрларининг махсус сонлари тайёрланишини ташкил қилади;
- Кенгаш тасарруфидаги интернет порталнинг бир маромда ишлашини назорат қилади ва уни доимий янгиланиши учун жавобгар ҳисобланади;
- раҳбар ва ижроия органлар йиғилишларида кўриб чиқиш учун бўлимга тегишли масалалар ҳужжатлари лойиҳаларини регламент талаблари асосида тайёрлайди, тегишли бўлимга топширади;
- раҳбар ва ижроия органлар йиғилишларида қабул қилинган қарор ва режаларнинг бўлимга тегишли қисмлари ижросини таъминлайди, уларнинг бажарилиши юзасидан тегишли ахборотлар тайёрлайди.
8.2. Йўналиш координатри ўзига юклатилган вазифаларни бажариши учун қуйидаги ҳуқуқ ва ваколатларга эга:
- Кенгашнинг қуйи бўлимларидан тегишли ахборотлар, маълумотларни талаб қилиб олиш;
- тегишли қарор асосида йирик аҳамиятга молик тадбирларни ёритиш, жойларда ташвиқот-тарғибот ишларини олиб бориш мақсадида Марказий Кенгаш муассислигидаги нашрлар ва бошқа оммавий ахборот воситалари вакиллари, ижодкорлар, мутахассислардан иборат гуруҳларни шакллантириш;
- Кенгаш тизимларида йўл қўйилган камчиликлар юзасидан аниқланган фактлар, ёшларнинг хат, ариза, шикоятларини ўрганиш асосида аниқланган фактлар асосида оммавий ахборот воситалари учун танқидий материаллар тайёрлаш ва чоп этиш учун бериш.
8.3. Йўналиш координатори:
- Матбуот хизматининг фаолиятига раҳбарлик қилади, Матбуот хизматига юклатилган вазифаларнинг бажарилишига шахсан жавобгардир;
- Матбуот хизматининг фаолиятига оид узоқ муддатли ва амалдаги иш режаларининг тузилиши ва бажарилишини таъминлайди;
- ҳудудларнинг ОАВ билан ишлаш жараёнларини таҳлил этади;
- тадбирларга ОАВни жалб этади, веб-сайт ишини ташкил этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |