Ёш ҳуқуқшунослар Кенгаши ннт раисининг



Download 56,28 Kb.
bet4/6
Sana24.02.2022
Hajmi56,28 Kb.
#185244
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2 Ёш хуқуқшунослар функционалка

3.5. Бош мутахассис:
- бўлим мудири йўқлигида унинг вазифаларини бажаради;
- келиб тушаётган Ёшлар уйига оид мурожаатларнинг бўлим томонидан ижро этилишини назоратга олади;
- бўлимга тегишли ҳужжатларнинг тўғри юритилишини таъминлайди.
“Ёшлар” уйларининг расмий www.yoshlaruyi.uz электрон веб-сайти фаолиятини мувофиқлаштириб бориш;

4. Судларда ёшларга кафиллик тақдим этиш масалалари билан ишлаш бўлими.


4.1. Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- Судларда ёшларга кафиллик тақдим этиш масалалари билан ишлаш бўлими Кенгашнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, жисмоний ва юридик шахслар (ўн тўрт ёшга тўлган ва ўттиз ёшдан ошмаган ёшлар)га суд ва суддан ташқари ҳимоя қилиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш;
- фуқароларни қабул қилиш ҳамда уларнинг ёзма мурожаатларига белгиланган муддатда жавоб қайтариш;
- ёшлар манфаатини судларда ҳимоя қилиш фаолиятига кўнгиллиларни кенг жалб қилиш ва уларни ҳуқуқий билимларини ошириш, ҳуқуқни қўллаш кўникмаларини шакллантириш, демократик қадриятлар, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларига содиқлик руҳида тарбиялаш, фаол фуқаролик позициясини шакллантиришга доир чора-тадбирларни ташкил қилиш;
- Кенгашнинг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифлар тайёрлаш масалаларида уларнинг таркибий тузилмалари билан ҳамкорлик ўрнатиш;
- Кенгашда меҳнат ҳақидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлашда, шу жумладан меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларни (меҳнат шартномаси, жамоа шартномаси, жамоа битими ва бошқаларни) ишлаб чиқишда иштирок этиш;
- Кенгаш фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этиш;
- Кенгашнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фондини тўлдириш, шу жумладан кодекслар, қонунлар, шарҳлар, ахборотномалар ва бошқа ҳуқуқий нашрлар билан бутлаш бўйича таклифлар киритиш;
4.2. Бўлими ўзига юклатилган асосий вазифалардан келиб чиқиб:
- Кенгашнинг мақсад-вазифаларини ҳаётга татбиқ этиш юзасидан аниқ таклифлар, тадбирлар режаси, дастурлар ишлаб чиқишда иштирок этади;
- Кенгаш йиғилишларида қабул қилинган қарор ва режаларнинг ёшлар манфаатини судларда ҳимоя қилишга тегишли қисмлари ижросини таъминлайди, уларнинг бажарилиши юзасидан тегишли ахборотлар тайёрлайди;
- ёшлар манфаатини судларда ҳимоя қилиш фаолияти йўналишлари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, адвокатура ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўйиш;
- ёшлар манфаатини судларда ҳимоя қилишнинг фаолиятига оид маълумотлар тайёрлаш ва уларни ҳар йил якунида Кенгаш муҳокамасига тақдим этиб бориш;
- ёшлар манфаатини судларда ҳимоя қилиш фаолияти билан боғлиқ ишларни юритади ва ҳужжатлар билан ишлайди, бўлим фаолият доирасига тегишли турли йиғилишлар, ишчи йиғилишлар ва бошқаларнинг баёнларини олиб боради, расмийлаштиради, сақлайди.
4.3. Бўлим ўзига юклатилган вазифаларни бажариши учун қуйидаги ҳуқуқ ва ваколатларга эга:
- ёшлар манфаатини судларда ҳимоя қилиш Кенгашнинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳудудий бўлинмалари юридик бўлимга тегишли турли ахборотлар, маълумотларни талаб қилиб олиш;
- бўлимга келган ҳужжат, ариза ва шикоятларни ёшлар манфаатини суд ва суддан ташқари ҳимоя қилиш қуйи бўлимлари ва масъул ходимларига чора-тадбир белгилаш, хулоса, маълумот, ахборот ва бошқалар тайёрлаш, ҳудудий Кенгаш ва фуқароларга жавоб тайёрлаш учун юбориш;
- зарур холларда тадбирлар тайёрлаш ва ўтказиш учун ҳудудий Кенгашнинг бўлимлари, уларнинг масъул ходимлари, бошқа ташкилотлар ва малакали мутахассисларни ўрнатилган тартиб-қоидалар, шу жумладан шартнома асосида жалб қилиш.
- ёшлар манфаатини судларда ҳимоя қилиш, суд залидан озод бўлган ёш фуқаролар билан бир йиллик индивидуал дастур тузиш ҳамда мазкур индивидуал дастур асосида фуқаролар билан бир йил мобайнида иш олиб бориш;
- Кенгашнинг бошқа таркибий бўлинмаларидан ўз фаолиятига тегишли турли ахборотлар, маълумотларни сўраб олиш.
4.4. Бўлим мудири:
- бўлимнинг умумий раҳбарлигини олиб бориш;
- ёшларнинг ижтимоий – ҳуқуқий соҳа масалалари, ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган чора – тадбирларни ишлаб чиқиб ва амалга оширишини назорат қилиш;
- давлат идоралари, жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар билан ҳамкорликни йўлга қуйиш;
- ҳудудий бўлимлардаги фаолиятни назорат қилиш;
- бўлимга юклатилган вазифаларни бажарилишига шахсан жавобгар ҳисобланади;
- бўлимнинг узоқ муддатли ва амалдаги иш режаларининг тузилиши ва бажарилишини таъминлаш.
4.5. Бош мутахассис:
- бўлим мудири йўқлигида унинг вазифасини бажаради;
- бўлимнинг ахборотлар базасини доимий янгилаб боради;
- ҳудудий Кенгашлар иш тажрибасини доимий ўрганади, йўналишларни аниқлайди ва уларга услубий кўмак беради;
- ёшлар манфаатини суд ва суддан ташқари ҳимоя қилиш фаолиятини самарали олиб борилишида муносиб ҳисса қўшган, ютуқларга эришган, фидойилик намунасини кўрсатган ёшлар манфаатини суд ва суддан ташқари ҳимоя қилишда фаолият юритаётган ходимларни рағбатлантириш юзасидан Кенгаш раисига таклифлар киритиш.
- бўлимга оид ҳужжатларнинг тегишли номенклатура асосида юритилишини таъминлайди.
5. Ёш ҳуқуқшунослар Кенгашининг Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши муассислигидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари билан ишлаш бўлими

5.1. Бўлимнинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:


- Марказий Кенгаш муассислигидаги нодавлат нотижорат ташкилотлари (кейинги ўринларда ННТлар деб юритилади)нинг ҳуқуқни қўллаш фаолиятида қонун устуворлиги ва қонунийликни таъминлашни ташкил этиш;
- ННТлар томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) норматив-ҳуқуқий ва бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги устидан назоратни олиб бориш;
- ННТларнинг норма ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнинг таркибий тузилмалари ишини мувофиқлаштириш;
- ННТлар ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини, шу жумладан замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиш;
- шартномавий-ҳуқуқий ва талабнома-даъво ишларини юритиш, ННТларнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ишончли ҳимоя қилинишини таъминлаш;
- ННТларда қонун бузилишларини, уларнинг сабаблари ва шароитларини бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш, ушбу
чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;
- ННТларнинг раҳбарияти, фармойишларини, тузиладиган шартномалар ва юридик хусусиятга эга бўлган бошқа ҳужжатлар лойиҳаларининг қонунчиликка мувофиқлиги юзасидан экспертизадан ўтказиш;
- ННТларда, шунингдек тегишли тузилмаларда ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш, таҳлил қилиш ва умумлаштириш, уни такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш;
- ННТларда меҳнат ҳақидаги қонунчиликка риоя этилишини таъминлашда, шу жумладан меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларни (меҳнат шартномаси, жамоа шартномаси, жамоа битими ва бошқаларни) ишлаб чиқишга кўмаклашиш;
- ННТлар ходимларининг касаба уюшмаси ва бошқа вакиллик органи ваколатларини амалга оширишда юридик ёрдам кўрсатиш;
- ННТлар фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга кўмаклашиш;
- ННТларнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фондини тўлдириш, шу жумладан кодекслар, қонунлар, шарҳлар, ахборотномалар ва бошқа ҳуқуқий нашрлар билан бутлаш чораларини кўришга кўмаклашиш;
- ННТларнинг тузилмалари ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш тадбирларини ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритиш, ушбу тадбирларни ўтказишда иштирок этиш;
- ННТлар, шунингдек фуқаролар билан низолар вужудга келганда, мустақил ёки бошқа таркибий тузилмалар билан биргаликда уларни судгача ҳал этиш чораларини кўришга кўмаклашиш;
- ННТларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича талабномалар тайёрлашда ва ННТларга нисбатан билдирилган талабномаларни кўриб чиқишда иштирок этиш, ННТларда талабномалар билдириш ва уларни кўриб чиқиш тартибига риоя этилишини назорат қилиш;
- шартномавий муносабатлардан келиб чиқадиган низолар юзасидан даъво ишларини олиб боришга кўмаклашиш;
- ННТларнинг мулкий ва бошқа манфаатларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда ҳамда белгиланган тартибда суд йиғилишларида иштирок этиш;
- бошқа таркибий тузилмалар билан биргаликда ННТларда мулкнинг талон-тарож қилиниши, камомад ва ноишлаб чиқариш ҳаражатларининг келиб чиқиш сабаблари ва шароитларини таҳлил қилиш ҳамда уларни бартараф этиш чораларини кўриш, мулкнинг талон-тарож қилиниши ва камомад ҳолатлари бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юбориш учун расмийлаштириш.

5.2. Бўлим ўзига юклатилган асосий вазифалардан келиб чиқиб:


- ННТларнинг мақсад-вазифаларини ҳаётга татбиқ этиш юзасидан аниқ таклифлар, тадбирлар режаси, дастурлари ишлаб чиқади ва бажарилишини таъминлашга кўмаклашиш;
- бўлим фаолияти йўналишлари бўйича турли идора, муассаса ва ташкилотлар билан ННТларнинг муносабатларини йўлга қўяди, ўзаро алоқаларни ташкил қилади.

5.3. Бўлим ўзига юклатилган вазифаларни бажариши учун қуйидаги ҳуқуқ ва ваколатларга эга:


- ННТлардан турли ахборотлар, маълумотларни талаб қилиб олиш;
- бўлимга келган ҳужжат, хат, ариза, шикоятларни кўриб чиқиш ва ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбир белгилаш, хулоса, маълумот, ахборот ва бошқалар тайёрлаш, ташкилот ва фуқароларга жавоб хати тайёрлаш учун ННТларнинг масъул ходимларига юбориш;
- зарур ҳолларда тадбирларни тайёрлаш ва ўтказиш учун ННТларнинг масъул ходимлари, бошқа ташкилотлар ва малакали мутахассисларни ўрнатилган тартиб-қоидалар, шу жумладан шартнома асосида жалб қилиш.

5.4. Бўлим мудири:


- ННТлар ҳужжатларининг ҳуқуқий жиҳатлари учун шахсан жавобгардир;
- ННТлар раҳбарлари номига келган ҳужжатларни ҳуқуқий жиҳатларини кўриб чиқади;
- ННТлар рахбарлари томонидан кўриб чиқиладиган ва имзоланадиган ҳужжатларнинг амалдаги қонунчиликка мослигини текширади;
- ННТларнинг Уставида кўзда тутилган мақсад-вазифаларни амалга ошириш учун бажарилиши лозим чора-тадбирларнинг ҳуқуқий жиҳатларига ўз таклифларини билдиради, амалдаги қонунчиликка мослигини назорат қилади ва далиллар билан исботлайди.

5.5. Бўлим бош мутахассиси:


- бўлим мудири йўқлигида унинг вазифасини бажаради;
- ННТлар фаолиятига оид ҳуқуқий маслаҳатлар беради, ҳужжатларнинг юридик таҳлили ва экспертизасини амалга оширади;
- суд идораларида ННТлар манфаатларини ҳимоялайди, ННТлар билан бошқа хўжалик юритувчи ташкилотларининг ўзаро шартномавий муносабатларини экспертиза қилади, қабул қилинадиган қарорлар, фармойишларни юридик экспертизадан ўтказади;
- бўлимда йиғмажилдлар номенклатурасининг тўғри юритилишига масъул ва жавобгардир.
6. Юридик клиника йўналиши координатори тўғрисидаги қоидалар.
6.1. Клиниканинг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
- клиника Кенгашнинг таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, жисмоний ва юридик шахсларга беғараз юридик маслаҳатлар кўрсатиш билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш;
- Кенгаш томонидан ишлаб чиқилаётган (қабул қилинаётган) ҳужжатлар лойиҳалари юзасидан ҳуқуқий экспертиза ўтказиш;
- фуқароларнинг ҳуқуқини ҳимоя қилиш, манфаатларни таъминлаш, кенг жамоатчилик, айниқса ёшлар ўртасида қонунга риоя қилиш ва унга ҳурмат руҳида тарбиялаш бўйича кенг тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил қилиш;
- фуқаролар томонидан ёзма ёки оғзаки ёхуд электрон шаклда юборилган ҳуқуқий саволлар бўйича жавоблар тайёрлаш ҳамда ўз вақтида фуқароларга етказиш;
- ҳафталик фуқароларни қабул қилиш жадвали асосида уларга ҳуқуқий масалаҳатлар бериш;
- клиника фаолиятига кўнгиллиларни кенг жалб қилиш ва уларни ҳуқуқий билимларини ошириш, ҳуқуқни қўллаш кўникмаларини шакллантириш, демократик қадриятлар, қонун устуворлиги ва инсон ҳуқуқларига содиқлик руҳида тарбиялаш, фаол фуқаролик позициясини шакллантириш бўйича ишларни ташкил қилиш;
- Кенгашнинг қонун ижодкорлиги фаолиятида иштирок этиш, қонунчиликни такомиллаштириш юзасидан таклифларни тайёрлаш масалаларида уларнинг таркибий тузилмалари билан ҳамкорлик ўрнатиш;
- Кенгаш ходимларининг ҳуқуқий маданияти ва ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, уларга қабул қилинаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини ҳақида замонавий ахборот-коммуникация технологиялари орқали етказишда иштирок этиш;
- Кенгаш ва унинг тегишли тузилмаларида қонун бузилишларини, уларнинг сабаблари ва шароитларини бартараф этиш юзасидан таклифлар киритиш, ушбу чора-тадбирларни амалга оширишда иштирок этиш;
- Кенгашда меҳнат қонунчилигига риоя этилишини таъминлаш, шу жумладан меҳнат муносабатларини тартибга солувчи ҳуқуқий ҳужжатларни (меҳнат шартномаси, жамоа шартномаси, жамоа битими ва бошқаларни) ишлаб чиқишда иштирок этиш;
- Кенгаш фаолиятини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишда иштирок этиш;
- Кенгашнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар фондини тўлдириш, шу жумладан кодекслар, қонунлар, шарҳлар, ахборотномалар ва бошқа ҳуқуқий нашрлар билан бутлаш бўйича таклифлар киритиш;
- Кенгаш, шунингдек унинг тузилмалари ходимларининг ҳуқуқий билимларини ошириш тадбирларини ташкил этиш тўғрисида таклифлар киритиш, ушбу тадбирларни ўтказишда иштирок этиш;
6.2. Клиника ўзига юклатилган асосий вазифалардан келиб чиқиб:
- Кенгашнинг мақсад-вазифаларини ҳаётга татбиқ этиш юзасидан аниқ таклифлар, тадбирлар режаси, дастурлари ишлаб чиқишда иштирок этади;
- Кенгаш йиғилишларида қабул қилинган қарор ва режаларнинг Клиникага тегишли қисмлари ижросини таъминлайди, уларнинг бажарилиши юзасидан тегишли ахборотлар тайёрлайди;
- клиника фаолияти йўналишлари бўйича давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар, адвокатура ҳамда бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликни йўлга қўяди;
- клиниканинг фаолиятига оид умумлашма материаллар тайёрлайди ва уларни ҳар йил якунида Кенгаш муҳокамасига тақдим этиб боради;
- клиника фаолияти билан боғлиқ ишларни юритади ва ҳужжатлар билан ишлайди, бўлим фаолият доирасига тегишли турли йиғилишлар, ишчи йиғилишлар ва бошқаларнинг баёнларини олиб боради, расмийлаштиради, сақлайди.
6.3. Клиника ўзига юклатилган вазифаларни бажариши учун қуйидаги ҳуқуқ ва ваколатларга эга:
- клиника фаолиятига доир ҳужжатларни ишлаб чиқишда иштирок этиш;
- Кенгашнинг бошқа таркибий бўлинмаларидан ўз фаолиятига тегишли турли ахборотлар, маълумотларни сўраб олиш;
- клиникага келган ҳужжат, хат, ариза, шикоятларни кўриб чиқиш ва ижросини таъминлаш бўйича чора-тадбир белгилаш, хулоса, маълумот, ахборот ва бошқалар тайёрлаш, ташкилот ва фуқароларга жавоб хати тайёрлаш учун Кенгашнинг бошқа таркибий бўлинмалари билан ҳамкорлик қилиш;
- зарур ҳолларда тадбирларни тайёрлаш ва ўтказиш учун Кенгашнинг масъул ходимлари, бошқа ташкилотлар ва малакали мутахассисларни ўрнатилган тартиб-қоидалар асосида жалб қилиш.
6.4. Клиника координатори:
- йўналишнинг умумий раҳбарлигини олиб бориш;
- ёшларнинг ижтимоий – ҳуқуқий соҳа масалалари, ҳуқуқий саводхонлигини оширишга қаратилган чора – тадбирларни ишлаб чиқиб ва амалга оширишини назорат қилиш;
- давлат идоралари, жамоат ташкилотлари, сиёсий партиялар билан ҳамкорликни йўлга қуйиш;
- ҳудудий бўлимлардаги фаолиятни назорат қилиш;
- йўналишга юклатилган вазифаларни бажарилишига шахсан жавобгар ҳисобланади;
- йўналишнинг узоқ
Муддатли ва амалдаги иш режаларининг тузилиши ва бажарилишини таъминлаш;
- жисмоний ва юридик шахслар учун беғараз юридик маслаҳатларни бериш;
- жисмоний ва юридик шахсларнинг беғараз юридик маслаҳат олиш тўғрисидаги мурожаатларини ўз вақтида ва сифатли кўриб чиқилиши таъминлаш;
- жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини мурожаати хусусияти ва мураккаблигидан келиб чиқиб, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, суд, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва адвокатлик тузилмаларига мурожаат қилиш юзасидан тегишли тавсиялар бериш;
- йўналишга оид ҳужжатларнинг тегишли номенклатура асосида юритилишини таъминлайди.



Download 56,28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish