Бир хил қиялик полосалари. Юпқа ясси-параллел пластинка (11.8-расм) тарқоқ монохроматик ёруғлик билан ёритилган бўлсин. Пластинкага параллел қилиб мусбат линза ўрнатамиз ва унинг фокал текислигига экран жойлаштирамиз. Тарқоқ ёруғлик таркибида ҳар хил томонларга йўналган нурлар бор. Расм текислигига параллел ва пластинкага бурчак остида тушадиган нурлар пластинканинг иккала сиртидан қайтгач, нуқтада йиғилиб, бу нуқтада шундай ёритилганлик ҳосил қиладики, унинг катталиги (11.27) оптикавий йўллар фарқига боғлиқ бўлади. Бошқа текисликларда ётувчи, лекин пластинкага ўша бурчак остида тушувчи нурлар экраннинг бошқа нуқталарида йиғилади ва бу нуқталар экраннинг марказида нуқта билан бир хил масофада бўлади. Бу нуқталарнинг хаммасида ёритилганлик бир хил бўлади. Шундай қилиб, пластинкага бир хил бурчак остида тушувчи нурлар экранда бир хил ёритилган ва марказли айланада жойлашган. Нуқталар тўпламини ҳосил қилади. Худди шунингдек, бошқа бурчак остида тушувчи нурлар экранда бир хил (лекин бошқача, чунки бошқа) ёритилган ва бошқа радиусли айланада жойлашган нуқталар тўпламини ҳосил қилади. Натижада экранда бирин-кетин жойлашган ёруғлик ва хира доиравий полосалар вужудга келиб, уларнинг умумий маркази нуқтада бўлади. Ҳар бир полосани пластинкага бир хил бурчак остида тушувчи нурлар ҳосил қилади. Шунинг учун хам мана шу ёзилган шарт-шароитларда ҳосил бўладиган интерференцион полосалар бир хил қиялик полосалари деб юритилади. Линза пластинкага нисбатан бошқачароқ жойлаштирилса (ҳамма ҳолларда хам экран линзанинг фокал текислиги билан устма-уст тушиши керак), бир хил қиялик полосаларининг шакли бошқача бўлади.
Интерференцион манзаранинг ҳар бир нуқтасини ҳосил қилувчи нурлар, линза орқали ўтишдан олдин, параллел дастани ташкил қилган. Шунинг учун бир хил қиялик полослари кузатилаётганда экран линзанинг фокал текислигида жойлашиши керак, яъни унда чексиз узоқлашган буюмларнинг тасвирини ҳосил қилиш учун жойлаштирилгандек жойлаштириш керак. Шунга мувофиқ равишда, бир хил қиялик чизиқлари чексиз узоқликда локалланган, деб юритилади. Линза ролини кўз гавҳари, экран ролини эса кўз тўр пардаси бажариши мумкин. Бу ҳолда бир хил қиялик полосаларини кузатиш учун кўз худди жуда узокдаги буюмларга қарагандек, аккомодацияланган бўлиши керак.
М
11.9-rasm.
аксимумларнинг жойлашиши тўлқин узунлигига боғлиқ (11.28) – (11.31) формулаларга қаранг. Шу сабабли оқ ёруғликда ҳар хил рангли нурлардан ҳосил бўлган бир-бирига нисбатан силжиган ҳалқалар вужудга келади ва интерференцион манзаара камалакдек ранг-баранг бўлади.
Do'stlaringiz bilan baham: |