Эркин воҳидов шеърияти поэтикасига доир кузатишлар



Download 90,5 Kb.
bet3/4
Sana22.06.2022
Hajmi90,5 Kb.
#693564
1   2   3   4
Bog'liq
Кирйигитова Нигора

Одам борки, одамларнинг нақшидур,
Одам борки, ҳайвон ундан яхшидур
фардига ҳамоҳангдир. Қуйидаги байтларда инсониятни қарама-қарши икки ракурсда тасвирлаган Э.Воҳидов Навоийнинг мана шу фардини гўёки кенгайтириб, шарҳлагандек таассурот уйғотади.


Сен бало, ҳам мубтало, ҳайр ила кин, росту риё,
Фитнагар олам аро фаттон ўзинг, қурбон ўзинг. (162-б)

Навбатдаги байтда тўрт ўринда тазод санъатига мурожаат этилган. Бало-мубтало, ҳайр-кин, рост-риё ва фаттон-қурбон. Буларнинг биринчи ва охирги икки жуфти жабрланувчи-жабрловчи маъносида бўлса, иккинчи ва учинчи жуфтликлари эса эзгулик ва ёвузлик маъносидаги сўзларни англатади. Тазоднинг бу қадар қатъийлашуви ва мураккаблашувида шоир онгу тафаккуридаги инсон зотига нисбатан қарама-қарши фикрлар кучайиб, қатъийлашиб бораётганини кўрамиз. Бунда фитнагар ва фаттон сўзлари орасидаги иштиқоқ санъатининг ҳам ўз ўрни бор.




Хормисан ё гулмисан, тождормисан, ё қулмисан,
Чўғзмисан, булбулмисан, нодон ўзинг, хушхон ўзинг. (163-б)

Қасида байтларидага тазод санъати мураккаблашгани сари шоир тасвиридаги инсон портрети ҳам мураккаблашиб, чигаллашиб бораверади. Байтдаги бир йўла тўрт ўринда мурожаат этилаётган тазод санъати шоир бадиий тафаккуридаги зиддият маъноларининг ўқувчи, ғазалхон онгу шуурига қайта-қайта маънонг чуқурлашишига восита бўлади. Тикан ва гул, шоҳ (тождор) ва қул, бойқуш (чўғз) булбул, нодон ва хушхон сўзлари маъноларидаги қескин фарқ, осмон билан ерчалик тафовут инсон зотининг ўз-ўзидан шунчалик йироқлашуви, қавмдоши билан бу қадар зиддиятга киришиш ҳолатини яққол кўрсатмоқда.


Навбатдаги байтларда шоир инсон зотининг феъл-атвори, табиатидаги хислатлар билан, яъни ўзи билан ўзи орасидаги курашни яна ҳаёт фонида тасвирлайди:


Бу ҳаёт ўрмон экан, жон борки қасди жон экан,
Бунда қатл осон экан, сиртлон ўзинг, жайрон ўзинг. (163-б)

Яъни, ҳаёт орасидаги кураш шу қадар кучлики, ҳар ким жон қасдида бўлади. Натижада, худди сиртлон жайронни овлаши табиат қонуни бўлгани каби қатл ва қотиллик осонлашади. Бироқ сиртлон очликдан жайронни овласа, инсон арзимаган сабаб билан қавмдошига қасд қилади. Натижада, ноилож қолган шоир “бу ҳаёт ўрмон экан!” деб ҳукм қилишдан ўзга чора топмайди!


Байтда тазод бир ўринда келгани билан шоир чизаётган манзара тасвири, ундаги фожеавий пафос қасида байтларининг ривожига ўзига хос ҳисса қўшган.
Бу ҳаёт уммон экан, уммон абад гардон экан,
Қатрадек сарсон экан, сарсон ўзинг, гардон ўзинг. (163-б)

Юқоридаги байтда ҳаётни ўрмонга қиёслаган шоир тафаккури энди уни уммонга ўхшатмоқда. Уммон эса еру кўк орасида абадий айланишга маҳкум. Уммонники қисмати шундай бўлса, энди ундаги қатранинг ҳолини кўраверинг. Бироқ қизиғи шундаки, бу уммонни айлантирувчи ҳам инсоннинг ўзи. Бу тасвирлар билан бизга замондош бўлган шоир тарихда ўтган, жаҳонгирлик даъво қилиб, қанчадан-қанча инсонларни ўз измига бўйсундирган шахсларни, ҳозирги кунда ҳам миллионлаб инсонларни қатрадай сарсон қилиб қўйган корчалонларни назарда тутган бўлса, ажаб эмас.


Машъали фикрат сенинг, ҳам чангал ваҳшат сенинг,


Ғайрату ғафлат сенинг, жавлон ўзинг, урён ўзинг. (163-б)

Байтда яна тўрт ўринда келаётган тазод санъатини ҳосил қилган сўзлар: фикрат, ваҳшат, ғайрат, ғафат, жавлон ва урён сўзлари қасида контекстида зиддиятни янада яққол кўрсатиш учун навбатдаги поғона бўлиб хизмат қилмоқда.


Навбатдаги байтда шоир ўз фикрига конкрет далил келтиради:

Қилдингу Ойда хиром, ҳам Ерда қон тўкдинг ҳаром,


Ушбу ҳолингдин мудом хандон ўзинг, гирён ўзинг. (163-б)

Яъни Ойга чиқиб, хиром қила олиш даражасига етган ва бундан хандон бўлган, яъни ўз ҳунаридан қониққан инсон, айни пайтда, Ерда қон тўкиб, ўз қавмдошини қатл этмоқда. Ва бу ҳолига бир чора тополмай, кўз ёш тўкиб (гирён) қараб турибди. Ушбу байтда ҳам инсонинг турфа ҳолатини намоён этиш учун хандон ва гирён сўзлари тазод санъати ҳосил қилган ҳолда шеърнинг пафосни ва бадиийлигини, таъсирчанлик кучини ошириш учун хизмат қилмоқда.




Заррани ижод этиб, даҳшат, бало бунёд этиб,
Оқибатни ёд этиб, ҳайрон ўзинг, ҳайрон ўзинг. (163-б)

Қасида, бир қараганда, Советларнинг тинчликсеварлик сиёсати тарғиби руҳиятида битилгандек. Лекин, яхшилаб эътибор берилса, зарра – атомни яратиб, ўз-ўзига даҳшату бало яратган инсоннинг, келажакни ўйлаб, лолу ҳайрон қолиши бутун инсониятни ўйлантирган балолардан саналади.


Кейинги байтларда шоир инсоннинг икки қутб – эзгулик ва ёвузлик орасида саргардонлигини тасвирлаш учун шоирона ташбеҳлардан қочиб, яна реал ижтимоий фикрларга мурожаат этади:


Ким фаранги, ким ҳабаш, ирқ, қон талаш, имон талаш,
Шулми инсондек яшаш, армон ўзинг, афғон ўзинг. (164-б)

Навбатдаги байтда шоир инсоният орасидаги яна бир ижтимоий муаммо – тил, дин ва миллат айирмачилигига ўз салбий баҳосини беради. Яъни оқ танлими у ё ҳабашми, диндорми, динсизми, инсондир, шундай экан, ирқ, қону имон талашиб, жанг қилиш инсон зотига муносиб эмас. Бу ҳаётий маъноларни англагувчи шоир шулми инсондек яшаш?! сўзларини риторик сўроғи билан таъкидлайди ва армон, афғон сўзлари ёрдамида ийҳом санъатига мурожаат этиб, армон – армани, афғон – авғон миллатларини кўзда тутади. Кейинги байтда эса у ўз фикрини янада залворли маъно ва туйғулар орқали давом эттиради:


Мамлакатга мамлакат, миллатга миллат бўлса қасд,


Қилгувчи сўнг оқибат армон ўзинг, афғон ўзинг. (164-б)

Ушбу байтда энди армон ва афғон сўзларининг асл маъносига эътибор қаратган шоир яна ийҳом санъатидан фойдаланган ҳолда мамлакатга мамлакат, миллатга миллат қасд қилса, алал-оқибат армон қилгувчи ҳам, фиғон чеккувчи ҳам ўзинг бўласан, демоқда. Демак, ҳар икки байтда ўзаро ийҳом санъатини ҳосил қилувчи армон ва афғон сўзлари икки байт бирдан келганда, тажнис санъатини ташкил қилмоқда.


Қасиданинг сўнгги қисми одатда, у бағишланган шахс ёки воқеа-ҳодисага тилак билдириш, яхши ният иҳор этиш бўлади. Э.Воҳидов ҳам шу анъанани сақлаб қолган ҳолда қасида якунида инсониятга яхши ниятлар билдиради:


Онаизоринг – замин, танҳо йўғу боринг – замин,
Хаста беморинг – замин, ўғлон ўзинг, дармон ўзинг. (164-б)

Олам эгаси бўлган инсониятнинг дастлабки вазифаси, шоирнинг фикри бўйича, Она Ернинг фарёдига қулоқ солиш, унинг дардига дармон бўлишдир. Бу қандай амалга оширилади?! Бу саволга жавоб қасиданинг кейинги байтларида ифодаланади:




Келдинг оламга , демак, етмас уни сўрмак, емак,
Ерни этмоғинг керак бўстон ўзинг, ризвон ўзинг. (164-б)

Байтдаги бўстон ва ризвон сўзлари шоирнинг некбин ниятини амалга оширувчи сўзлар бўлиб хизмат қилмоқда. Яъни Ер юзини бўстонга ва ундан ҳам аъло – жаннат боғига айлантириш инсониятнинг вазифасидир. Бунинг учун нима қилмоқ керак?! Агар қасида матнидан келиб чиқиб, жавоб қайтарадиган бўлсак, бунинг учун, аввало қирғин урушларга барҳам бериш, жаҳолатдан озод бўлган ҳолда маърифатга эришиш ҳамда Она Ерни обод қилишдир. Шоир фикри бўйича мана шу инсониятнинг ўз насли ва Она Замин олдидаги бурчи ва вазифасидир. Шу боис матлаъдан олдинги байтда шоир инсониятга яна бир бор камолот тилайди:




Бўлмасин субҳинг қаро, бор бўл мудом борлиқ аро,
Ўзни этгил доимо, инсон ўзинг, инсон ўзинг. (165-б)
Байтдаги инсон ўзинг бирикмаси такроридан шоир юқоридаги байтларда тасвирлангандек инсон бўлишни, Она заминга муносиб фарзанд бўла билишни яна бир бор таъкидлаган бўлса, ажаб эмас. Байтдаги бирикма такрори ёрдамида уни икки бора такрорлаб, бу сўзларни инсоннинг ёдига маъно ва масъулият ҳиссини мустаҳкамроқ киритмоқчи. Яна шуни таъкидлаш ўринлики, бу бирикма ёрдамида радд ул-матлаъ санъатига ҳам мурожаат этган шоирнинг ёдига қасида бошидаги
Собиту сайёрада инсон ўзинг, инсон ўзинг
мисрасидаги инсон ўзинг бирикмасидан кўра бу бирикма залворлироқ. Сабаб, матлаъда инсонликнинг шарти шоир томонидан ҳали баён этилмаганди. Қасида якунидаги ушбу бирикма такрори билан шоир инсониятни инсонлик шартларига муносиб равишда инсон бўлишга чақирмоқда.
Мақтаъда эса ... ёшли шоир бутун инсониятга мурожаат этиб, гоҳи уни айблаб, гоҳи насиҳат қилиб, бу билан гўё баланд даъво қилганлиги сабабли ўзини ноқулай ҳис этиб, “мен киму, инсонияту дунё ҳақида сўзлаш қайда” дея, устозларига муносиб камтаринлик билан қасидани якунлайди:


Эй, сен Эркин,бу кун ёздинг дилингдин бир тугун,
Сен киму, не даҳри дун, бийрон ўзинг, нодон ўзинг. (165-б)

Мақтаъда ҳам анъанага содиқ қолган шоир бийрон ва нодон сўзлари орқали шартли тазод санъатига мурожаат этади.


Юқоридагилардан келиб чиқиб, ушбу мумтоз қасида юзасидан қуйидаги хулосаларга келамиз:

  1. Ушбу асар Алишер Навоийнинг юксак инсонпарварлик ғоялари ва юксак поэтик анъанаси таъсирида яратилган дейиш мумкин;

  2. Ушбу қасида шоир Эркин Воҳидовнинг инсониятга бўлган чексиз эҳтироми, айни пайтда бу улуғвор ва мураккаб қавмни тушуна олмай қолган ожиз ҳолатини ҳам чуқур ифодалайди;

  3. Ушбу қасидани яратиш жараёнида шоир муболаға, таносуб, такрир, иштиқоқ ва айниқса, тазод санъатларидан унумли фойдалангани юксак поэтик маҳорат самарасидир;

  4. Қасидадаги тазод санъати орқали шоир инсон зотидаги эзгулик ва ёвузликка бўлган кучли майл ва интилишни ифодалашда кучли парадокс ҳолатига алоҳида аҳамият берган.

  5. Ушбу асар билан Э.Воҳидов ўзбек қасидачилигини ва шеъриятини биp поғона юқорига кўтарди, десак янглишмаймиз.




Download 90,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish