ЭРКИН ВОҲИДОВ ЛИРИКАСИДАГИ "ИНСОН" ҚАСИДАСИНИНГ БАДИИЯТИ
Кирйигитова Нигора Зубайдулла қизи
ЖДПИ Ўзбек тили ва адабиёти кафедраси ўқитувчиси
Илмий раҳбар ф.ф.д. У.Қосимов
Аннотация: Мақоламизда халқимизнинг севимли шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Эркин Воҳидов лирикасидаги “Инсон” қасидаси бадиияти ўрганилган. Қасиданинг умуминсоний, фалсафий ғояси очиб берилган фсфр матнидаги бадиий санъат намуналари таҳлил этилган.
Калит сўзлар: аруз, арабий, форсий, ошиқона, ғазал, қасида, гуманизм, инсон, байт, матлаъ, мисра, такрир, таносуб, тазод, муболаға, ийҳом, дунё, меҳмонхона, Она Ер
Эркин Воҳидов шеърияти, хусусан, унинг ғазал ва қасидачилиги аруз қораланиб, рад этилган замонларга тўғри келди. Балки шунинг учун ҳам бу ўзига хос шоир ижодида мураккаб сўзларнинг ишлатилмаслиги, оддий, халқона жумлаларни гўзал шеърий сатрларга айлантириш маҳорати пайдо бўлгандир. Шундай бўлса-да, Эркин Воҳидов гўзал арабий ва хушрўй форсий калималарга асосий нуқтаи назарни қаратмай туриб ҳам беназир шеърият намуналарини ярата билди. Шу тариқа кўҳна аруз вазнини замонавийлаштирди. Бироқ унинг санъаткорлиги, яъни бадиий тасвир воситаларига бўлган муносабати борасида бундай деб бўлмайди. Яъни Э.Воҳидов анъанавий бадиий санъатларни соддалаштирмади, балки уларнинг янгидан-анги қирраларини ўз шеърияти мисолида “кашф” этиб бердики, ушбу мақолада айнан шу мавзуни имкон доирасида ёритишга ҳаракат қилинади.
Э. Воҳидов ғазалиёти, умуман, аруз вазнидаги лирикасини икки босқичга бўлиб ўрганиш мақсадга мувофиқ. Биринчиси, ошиқона ғазалчилик бўлса, иккинчиси, ижтимоий лирикадир. Ушбу ҳар икки йўналишдаги ғазалиётнинг ўзига хос образлари, тасвир элементлари ва табиийки, бадиий тасвир воситалари бор. 1973 йилда яратилган “Инсон” қасидаси Э.Воҳидов ижтимоий лирикасининг гултожи, шоир бадиий-эстетик тафаккурининг ўзак маҳсулларидан бири, десак адашмаймиз [1].
Дастлаб қасида ҳақида “Алишер Навоий. Қомусий луғат”идаги қуйидаги маълумотга мурожаат қилайлик: “ҚАСИДА – (ар. –мақсад, ният) – бирор тарихий шахс ёки воқеага бағишланиб ёзилган шеър тури. Қасида ҳажман 12 байтдан бир неча юз байтгача бўлиши мумкин. Ғазал сингари а-а, б-а, в-а, г-а тарзида, айрим ҳолларда маснавий сингари қофияланади. Қасидалар мавзусига кўра васф, мадҳ, ҳажв, марсия, муножот ва фалсафий каби турларга бўлинади”[2]. Э.Воҳидов ўз ижоди билан қасидачиликда янги бир саҳифа очди дейиш мумкин. Шоир ижодидан олдин ўзбек адабиётида бир миллат ёки инсониятга аталган бу каби мазмунан мадҳ ва фалсафий қасидачиликни бирлаштирган асар яратилмаган эди. Айни пайтда, Эркин Воҳидов бу қасидаси билан устоз Навоийдан мерос бўлиб келган гуманизм – ғоя ва мотивлари, инсонпарварликни 20-аср фарзанди тили билан қаламга нақшлади. Бу ҳодиса матлаъдаёқ кўзга ташланади:
Собиту сайёрада инсон ўзинг, инсон ўзинг,
Мулки олам ичра бир хоқон ўзинг, султон ўзинг[3].
Шоир Она Ерни собит (турғун) ва сайёр(а) яъни, сайр қилувчи, айланувчи деб атамоқда. Бу ташбеҳ ёрдамида у тазод санъатига мурожаат этган ҳолда сайёрамиз хусусиятларининг асосийси – мураккабликдир, деб талқин этмоқда. “Инсон ўзинг” бирикмасининг такрири эса мана шундай мураккаблик орасидаги инсон зотининг ўрни, бурчи, маъсулиятини таъкидлаб, ва уни кучайтириб келиш учун хизмат қилмоқда.
Қасида матлаъсининг иккинчи мисрасида инсон хислатлари – оламнинг ягона эгаси сифатида таърифланмоқда. Дарҳақиқат, гарчи оламдаги жонзотларнинг ҳадду ҳисоби йўқ бўлса-да, инсон унинг ягона эгаси. Бунга унинг ривожланган ақл-тафаккури, онг-шуури, қалбидаги маърифат сабаб. Ҳоқон, султон сўзларига мурожаат этган шоир муболаға санъатидан фойдаланмоқда. Айни пайтда таносуб санъатидан ҳам моҳирона фойдаланган шоир дунёдаги инсоннинг юксак мавқесини кўрсатмоқда.
Қасида давомида биз худди мана шу санъатлар: такрир, таносуб, тазод ва муболағанинг турли мисолларини кўрамиз[4]. Булар қасида мазмунига, бадиий эстетик қувватига қандай таъсир кўрсатганлиги тўғрисида ҳам фикр юритишга ва шоирнинг поэтик маҳорати ҳақида кенгроқ тасаввур қилиш имконини беради. Иккинчи байт:
Do'stlaringiz bilan baham: |