Эркин воҳидов шеърияти поэтикасига доир кузатишлар



Download 90,5 Kb.
bet2/4
Sana22.06.2022
Hajmi90,5 Kb.
#693564
1   2   3   4
Bog'liq
Кирйигитова Нигора

Собит ўз маъвосида, сайёр фазо дунёсида,


Коинот саҳросида карвон ўзинг, сарбон ўзинг. (162-б)

Иккинчи байтда сайёранинг собит ва сайёр хусусиятлари аёнлаштирилмоқда. У ўз маъвосида собит, яъни ўз ўқи атрофидан чиқиб кетмайди. Бироқ бир лаҳза бўлсин тинмай айланади – фазода сайр қилади. Бу эса айни пайтда унинг сайёр саёҳатчилик хусусияти. Байтда матлаъдаги тазод санъатига қайта мурожаат этилмоқда. Ва бу қайта мурожаат матлаъ маъносини чуқурлаштириш, шеърнинг бадиий-эстетик қувватини ошириш учун хизмат қилмоқда. Коинот саҳросидаги карвон ва сарбонлик эса ғоявий-мазмуний жаҳатдан яна матлаъга қайта мурожаат этилишига сабаб бўлмоқда. Яъни чексиз коинотни бир саҳрога ўхшатган шоир инсон зотини ундаги карвонга – туялар, юклар ва одамлардан иборат жамоага ва айни пайтда унинг йўлбошловчисига ўхшатмоқда. Демак, инсон зоти бамисоли дунё саҳросидан ўтиб бораётган чексиз карвон. Йўл ва манзилни аниқ билувчи ва йўлбошловчилик қобилиятига эга шахс – инсон! Бир қарашда таносубдай кўринган карвон ва сорбон сўзлари матн ичида шартли тазод санъатини ҳам ҳосил қилмоқда.


Навбатдаги байтда шоир инсоннинг ўрнини муболағали равишда улуғлаб, тасвирлайди:

Шамс – дил тафтингдадир, сайёралар кафтингдадир,


Кенг жаҳон забтингдадир, боғбон ўзинг, посбон ўзинг.(162-б)

Яъни қуёш ҳам дилингдан тафт олиб нур сочмоқда, сайёралар кафтингда турибди гўё, кенг жаҳон – Она Ер, нафақат Она Ер, балки бутун коинот сенинг забт этишингни кутиб турибди, уни гуллатадиган боғбон ҳам, асраб-авайлайдиган посбон ҳам ўзингсан!


Қасида байтини ўқир эканмиз, беихтиёр ҳазрат Навоийнинг “Лисон ут-тайр” достонидан ўрин олган ушбу сатрлар ёдимизга келади:


Тўрт унсур, етти кўк, олти жиҳот,
Нодиру олий асоси коинот.


Барчадин ашрафки ул инсон эрур,
Ким камолида хирад ҳайрон эрур[5].

Яъни тўрт унсур, олти томон ва етти осмон коинот олий асосининг нодирликлари ҳисобланади. Буларнинг барчасидан инсон шарафли бўлиб, унинг камолотидан ақл ҳайрон қолади. Демак, инсонни улуғлаш борасида келтирилган юқоридаги байтлар ҳазрат Навоийнинг ижод булоғидан сув ичиб ҳам маънан, ҳам руҳан баҳраманд турибди, десак янглишмаймиз.


Қасидада дунёнинг моҳияти нима эканлигини англаш ва ундаги инсоннинг юксак меҳвари эканлигини тасвирлаш мақсади тобора аёнлашиб ҳайрат ва таъсирчанлиги янада ортиб бормоқда:


Бу ёруғ дунё надур, кошонадур, вайронадур.
Сенга меҳмонхонадур, меҳмон ўзинг, мезбон ўзинг. (162-б)
Юқоридаги байтда дунёни саҳрога ўхшатган шоир энди уни меҳмонхонага менгзамоқда. Эркин Воҳидовнинг қадрдон дўсти, халқимизнинг ардоқли ёзувчиси Ўткир Ҳошимов “Икки эшик ораси” романида бир ривоят орқали асар бош ғоясини ифодалайди. Асарда дунёни икки эшикли меҳмонхонага қаёслайди. Одамзод умри эса бир эшикдан кириб, иккинчисидан чиқиб кетиш орасидага қисқа масофага менгзалади [6].
Ушбу байтда ҳам дунё меҳмонхонага қиёсланмоқда. Фақат у кимгадир кошона. Айни пайтда эса бошқа биров учун вайрона. Қизиғи шундаки, ундаги икки эшик орасидан ўтиб бораётган меҳмон ҳам, мезбон ҳам инсоннинг ўзи. Байтдаги кошона ва вайрона сўзлари таносубни ва меҳмон, мезбон сўзлари ҳам таносуб ва айни пайтда ҳар тўртала сўз ҳам ўзаро жуфтлашган ҳолда тазод бадиий санъатларини юзага келтирмоқда.


Бунда оқ бирла қаро, зулмат зиё, шоҳу гадо,
Жанг қилурлар доимо, ул ён ўзинг, бул ён ўзинг. (162-б)

Байтда бир йўла уч ўринда тазод санъатига мурожаат этган шоир ушбу бадиий санъатнинг қаттиқ қаршилантириш имкониятидан фойдаланиб, бир йўла муболаға санъатига ҳам мурожаат этган. Бу энди меҳмон ва мезбон сўзлари орасидаги тазод эмас. Балки оламнинг икки қутби каби кескин зидланиш объектига айланган. Дунё эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш майдони. У гоҳи шоҳ ва гадо, гоҳи оқ билан қаро, баъзан эса зулмат ва нур кўринишида жангга киришади. Бу жанг азалий ва абадийдир. Қизиғи шундаки, бу икки томонда ҳам инсон курашчи. Инсон жангчи. Эзгулик томонида ҳам, ёвузлик тарафида ҳам инсон турибди. Бу таърифни Э.Воҳиддов ул ва бул сўзлари ёрдамида таносуб ва айниқса ён ўзинг бирикмаси такрори ёрдамида янада қатъийлаштирган.


Бу каби таърифлар ёдимизга яна улуғ гуманист шоирнинг:

Download 90,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish