Эркин Малик



Download 0,97 Mb.
Pdf ko'rish
bet45/55
Sana21.02.2022
Hajmi0,97 Mb.
#43412
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   55
Bog'liq
@KitobxonlarUz Shaytonvachchaning Nayrangi

КАМПИР КАСАЛ 
(ѐки чўри опанинг уй бошқарувчиси
бўлиб қолгани


89 
Шайтонвачча 
кампирни 
чалажон қилиб қўйгандан кейин, боши қотиб қолди. 
Бир ўзи сигирга қарасинми, товуқларнинг катагини тозаласинми, чолга ифторлик 
тайѐрласинми, бу ѐқда дўкон — тижорат ишлари... Буни устига қўлтиқтаѐқни ташлай 
олмайди. Кампир тузалиб қолган бўлса ҳам, муҚамбирлик қилиб, инқиллаб ѐтиб олди. 
Овқатни кўрдим демайди. Яна телевизорнинг рўпарасига ѐтиб олган. Бир хил пайтларда 
томошаларга берилиб кетиб, ѐтган жойидан туриб, астойдил ўтириб олади. Қаҳ-қаҳ отиб, 
соҚлардан яхши кулади. Шайтонваччани кўриши билан ўзини худди ўлиб қолаѐтган 
одамга солади. Шайтонвачча кампирни қандоқ қилиб ѐтган жойидан турҚазиб 
юборишни ўйлар экан, нуқул кўз олдига чўри опа келаверди. Қандоқ маъқул хотин эди-я. 
Соддагина, меҳнаткашгина. Уйим-жойим демайди. ЙиҚлаб қоладиган боласи йўқ. Чол 
бекорга шундоқ оѐқ-қўллик, беминнат чўрини ҳайдаб юборди. Ўали оҚзидаги тилла 
тишларнинг тўрттасиниям ҳақини адо қилгани йўқ. Шайтонвачча ўйлаб қараса, шу 
хотиндан яхшиси йўқ экан. Уйдаги баланд-паст гапларни фақат шу хотин билади. 
Шайтонвачча шомдан кейин дўконни ѐпиб, қўлтиқтаѐҚини номига дўқиллатиб 
устозининг уйига борди. Чўри опа телевизор томоша қилиб ўтирган экан. Устоз 
қаѐққадир мусобақага кетибди. 
— Ўа, — деди у Шайтонваччанинг келганидан шубҳаланиб, — нимага келдингиз, 
билиб қўйинг, чемпион, сиз билан орамиз очиқ, тил қисиқ жойим йўқ. Мен энди эркин 
қушман. 
— Ўалиям, биров сизга бир нима деяптими,— деди Шайтонвачча гина қилган бўлиб, 
— сизга ўрганиб қолган эканман, соҚиниб кетдим, шунга кўргани келдим. Савил манови 
қўлтиқтаѐқлар бўлмаганда, қуруқ келмасидим. Дўкон очганимдан хабарингиз бор
нимага қуллуқ бўсинга ўтмадингиз. 
— Мақсадга ўтинг, чемпион! 
— Сизни ишга олмоқчиман. 
— Ишга? Дўкончи қилибми? 
— Йўқ, уй бошқарувчиси қилиб. Отам чиллада ўтирибдилар, бувим қаттиқ касал. 
Уч-тўрт кунлиги борми-йўқми... Ўамма иш ўзимга қолиб кетди. Шундай деб 
Шайтонвачча қўлтиқтаѐқларини ерга дўқиллатиб уриб қўйди. 
— Қанча ҳақ тўлайсиз, билай-чи? 
Шайтонвачча дурустгина ҳақни айтди. 
— ¤-ў-ў, — деб юборди чўри опа хурсанд бўлиб,— олий маълумотли эрим бунча 
ойлик олмайди-ку, алдамаяпсизми? 
— Ўаммаси қонуний, шартнома асосида бўлади, шартноманинг битта нусхаси сизда, 
битта нусхаси менда туради. Алдасам судга бериб, ҳақингизни ундириб оласиз. 
— ¤ҳ-ҳў, гап йўқ, шартномани қанча муддатга тузамиз? 
— Бир ойга. 
— Э, каму? 
— Кейинчалик яна чўзамиз. 
Шундай қилиб, кечаги чўри тақдирнинг тақозоси билан бугун уй бошқарувчиси 
бўлиб қолди. Чолнинг ҳам овқати тайин, кампирнинг жони киргандан кирди. Ўатто бет-
қўлини ювишга чилобчин сўратади. Нонуштани ѐтоҚимга олиб келиб бер, телевизорда 
кўрдим, чет элда шунақа экан, дейди. Нуқул сериаллардаги шим кийиб, папирос тутатиб 
ўтирадиган аслзодаларга ҳавас қилади. Ишқилиб охири бахайр бўлсин... 
Уй бошқарувчиси зарур бўлиб қолса Қир этиб бозорга ҳам тушиб, дўконнинг кам-
кўстини тўлдириб келади. Кампирга ўхшаб, липпасига пул беркитмайди. Хиѐнат қилса 
кампирнинг ҳолига тушишини Шайтонвачча шартнома тузаѐтганда тайинлаб қўйган. 


90 
Шайтонвачча қараса, кампир жудаям ҳаддидан ошиб кетяпти. ¤зини касалга 
солиб, еб ѐтишу чўрига бел уқалатишдан бўшамаяпти... 
— Хў-ў-ў-ш, — деди бир куни Шайтонвачча кампирнинг рўпарасига ўтириб олиб, 
— энди, шундоқ ѐтаверасизми, бувижон? 
— Ўа энди, — деди кампир инқиллаб,— Худодан сўраб ѐтибман, оѐққа туриб 
кетарман, нимайди? 
— Яхши, ѐтаверинг, лекин ҳисобли дўст айрилмас деган гапга амал қилиб, бир 
ҳисоб-китоб қилиб қўйсак... 
Кампирнинг жон-пони чиқиб кетди. 
— Қанақа ҳисоб-китоб, қурумсоқ ўлгур? 
Шайтонвачча атайлаб кампирга эътибор қилмай, қўлидаги дафтарга бир нималарни 
ѐзиб-чизиб гапида давом этди: 
— Ўим... еб-ичишингизга бунча, бунчаси дори-дармонга, xў-ў-ў-ш, уй 
бошқарувчисининг маоши ҳам сиззи ҳисобингиздан... Шайтонваччанинг гапи оҚзида 
қолди... 
— Нима-нима? — деб ҳозиргина инқиллаб ѐтган касал дик этиб ўрнидан туриб 
кетди, — яшшамагур, бундан бошқа гапинг йўқми, ундан кўра мени ўлдириб қўяқол. 
— Ахир, тушининг-да бувижон, уй бошқарувчисини сиззи ўрнингизга ѐллаганман-
да, сиз қиладиган ишларни у қилиб ѐтибди-ку, ахир. 
— Мени шу кўйга солган сенсан, сени ҳисобингдан бўлиши керак. 
— Тан олинг-да, бувижон, сизни бу кўйга мен эмас ўзингиз солдингиз. ¤Қирлик 
қилмаганингизда... нима зарилмиди менга, ўзимга шунча ташвиш орттириб... 
— Бўпти, йўқот анови хотинингни, уйни ўзим бошқараман. 
— Иложим йўқ, ўттиз кунга шартнома тузганман. 
— Буз шартномангни! 
— Бузолмайман, судга берса, ўн баробар қилиб ундириб олади. 
— Войдод, сен кимсан ўзинг, одаммисан, шайтонмисан, қонимга ташна қилиб 
юбординг-ку, бола.
Кампир набирасига еб юборгудек бўлиб қаради. Шайтонвачча бамайлихотир кулиб 
туриб деди: 
— Одамшайтонман, бувижон, Одамшайтон! 
— Дард, секинроқ, биров эшитиб қолмасин.

Download 0,97 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   41   42   43   44   45   46   47   48   ...   55




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish