3-амалий машғулот.
Мавзу: Турар-жой бинолари типологияси. Тархий қоидалар. Зина катагини тархда ва қирқимда ҳисоблаш ва чизиш
Шаҳарларда оммавий тартибда, асосан, кўп қаватли ва айниқса йирик шаҳарларда, баланд турар-жой бинолари қурилмоқда. Чунки йирик шаҳарларда баланд турар-жой бинолари қурилиши иқтисодий жиҳатдан бирмунча афзалликларга эга. Бунда қурилиш ҳудуди қисқаради, аҳоли зичлиги ортади, транспорт йўли ва бошқа коммуникациялар узунлиги камаяди ва аҳолига маданий-маиший хизмат кўрсатишни ташкил қилиш қулай бўлади ва ҳ.к.
Ўзбекистонда қурилаётган кўп қаватли турар-жой биноларда секция, коридор, галерея ҳамда аралаш типдаги коридорли-секция, галереяли-секция планировка системалари қўлланилмоқда.
Секцияли уйларда квартиралар гуруҳлари зина атрофида жойлашган бўлади. Квартираларга кириш зинанинг қават майдончаси, лифтга киришдаги майдонча ёки қўшимча йўлак орқали амалга оши-рилиши мумкин (1-расм).
Шаҳарларда оммавий тартибда, асосан, кўп қаватли ва айниқса йирик шаҳарларда, баланд турар-жой бинолари қурилмоқда. Чунки йирик шаҳарларда баланд турар-жой бинолари қурилиши иқтисодий жиҳатдан бирмунча афзал-ликларга эга. Бунда қурилиш ҳудуди қисқаради, аҳоли зичлиги ортади, транспорт йўли ва бошқа коммуникациялар узунлиги камаяди ва аҳолига маданий-маиший хизмат кўрсатишни ташкил қилиш қулай бўлади ва ҳ.к.
Ўзбекистонда қурилаётган кўп қаватли турар-жой биноларда секция, коридор, галерея ҳамда аралаш типдаги коридорли-секция, галереяли-секция планировка системалари қўлланилмоқда.
Секцияли уйларда квартиралар гуруҳлари зина атрофида жойлашган бўлади. Квартираларга кириш зинанинг қават майдончаси, лифтга киришдаги майдонча ёки қўшимча йўлак орқали амалга оши-рилиши мумкин (1-расм).
Секцияли турар-жой биноларининг архитектуравий композиция-сининг турли-туманлигига эришиш, лойиҳаларини ишлаб чиқишни осонлаштириш мақсадида аҳолининг демографик таркибини, касб-корини, яшаш тарзини, маданий анъаналарини, минтақанинг табиий-иқлимий шароитини ҳамда ташқи қиёфа ва атроф муҳит орасидаги ўзаро мутаносибликни таъминлай оладиган блок-секция вариантлари ишлаб чиқилган (2-расм). Блок-секция – вазифаси бўйича мустақил, ўзини алоҳида ёки бошқа блок-схемалар билан биргаликда қўллаш мумкин бўлган ҳажмий-фазовий ечим ҳисобланади.
3-расмда турли блок-секциялардан кўп қаватли турар-жой композициясини яратиш намуналари келтирилган. Уларнинг қўлланиш соҳалари бинонинг жойлашадиган ўрнига, бинолар ансамблидаги аҳамиятига, ажратилган худуднинг ландшафтига ва бинога қўйиладиган махсус талабларга (шовқиндан ёки чанг-тўзондан ҳимоялаш) боғлиқ ҳолда белгиланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |