8-расм. Галереяли-секция типидаги турар-жой биноси типовой қаватининг плани: а- галереяли қават плани; б- галереясиз қават плани.
Зиналарнинг асосий конструктив элементлари марш (пиллапоя)лар, майдончалар ва пиллапоялар ёнида қилинадиган тўсиқлардан иборат. Пиллапоя - бир неча қатор поғоналардан иборат қия конструкция. Зиналар майда ўлчамли элементлардан қилинса, алоҳида поғоналар косоурга таяниб туришлари, пиллапоя ҳосил қилишлари мумкин. Замонавий биноларда поғоналари косоур билан бирга тайёрланган йиғма пиллапоялар қўлланилади. Ёғоч зиналарда косоур вазифасини тетива бажаради. Хавфсизликни таъминлаш учун пиллапоя ёнида баландлиги 0,85 м бўлган метал панжарали ва ёғоч тутқичли тўсиқ қилинади.
Зина майдончалари жойлашган ўрнига қараб қават майдончалари ва қаватлар орасидаги майдончаларга бўлинади.
3-расм. Зиналарнинг турлари. а - бир маршли зина;
б - икки пиллапояли зина; в - уч пиллапояли зина.
Турар-жой биноларида зина пиллапояларининг кенглиги 900 мм дан 1400 мм гача бўлиши мумкин. Энг кам ўлчам икки қаватли биноларда, катала-ри эса қаватлар сони кўп бўлганда қўлланилади. Зина майдончаларининг кенглиги зина пиллапоясининг кенглигидан ва 1200 мм дан кам бўлмаслиги керак.
Зина жойлашган хонанинг кенглиги В шу хонадаги пиллапоялар кенгликлари А нинг йиғиндисига улар орасидаги камида 100 мм бўлиши керак бўлган оралиқ – бўш масофани қўшилганига тенг, яъни
В = 2 х А + 100 мм.
Икки пиллапояли зинадаги битта пиллапоянинг баландлиги одатда қават баландлиги Н нинг ярмига, яъни Н:2 га тенг. Пиллапоядаги поғоналар сони "n" ни шу пиллапоянинг баландлигини ундаги битта поғонанинг баландлиги (масалан, 150 мм га) бўлиб топилади. Масалан, n= (Н:2):150.
Шуни эътиборга олиш керакки, пиллапоядаги битта поғона Зина майдончасига қўшилиб кетади. Шунинг учун пиллапоянинг узунлиги "d" ни аниқлашда поғоналар сонини 1 та кам олиб поғона кенглиги (масалан, 300 мм) га кўпайтирилади. Масалан, d = (n-l)x300 мм.
Бу қийматга зина майдончалариникг кенглиги (C1 ва С2) ни қўшсак. Зина-хонанинг зарур узунлиги L келиб чиқади, яъни
L - d + С1 + С2 мм.
Худди шунга ўхшаш мулоҳазалар асосида бино қирқимида зина профилини келтириб чиқарилади.
Замонавий кўп қаватли биноларда асосан темирбетондан катта ўлчамли қилиб тайёрланган пиллапоялар ва майдончалардан иборат зиналар қўлланилади. Унификациялаш мақсадида пиллапояларнинг узунлигини бир хил қилинади. Пиллапоя ва майдончалар сиртлари заводда пардозланиши мумкин.
Зина майдончалари ён томони билан ёки махсус таянч элементи ёрдамида зинахонанинг ён деворларига таяниб туради. Йирик панель ва блок деворларда зина майдончаси деворга махсус таянч столчалари воситасида таянишлари мумкин.
Зина пиллапояларининг кўндаланг кесими турли хил бўлиши мумкин. Шунга кўра йиғма темирбетон зиналарни қўйидаги турларга бўлиш мумкин. Масалан, П-симон кессон пиллапояли зина, П-симон букма пиллапояли зина, Н-симон букма пиллапояли зина, Т-симон букма пиллапояли зина ва хошия поғонасиз плита пиллапояли зиналар шулар жумласига кирадилар (4-расм). Булардан ташқари каркасли биноларда пиллапоялар зина майдончалари билан бирга тайёрланган зиналар ҳам қўлланилади. Бy ҳолда охирги қаватда қўшимча майдонча қилинади.
4-pacм. Зиналарнинг конструктив ечимлари:
a - П-симон кессон типидаги пиллапоя; б - П-симон букма пиллапоя;
в - Н-симон букма пиллапоя; г - Т-симон букма пиллапоя
Умуман олганда зиналарни монолит бетондан ҳам қилиш мумкин. Лекин бундай зина жуда кўп меҳнат сарфи талаб қилади. Ноёб биноларда қўлланилиши мумкин.
Авария ҳолатларида ва ёнғин пайтида фойдаланиладиган зиналарни одатда металлдан тайёрланади ва улар бино ташқарисида жойлаштирилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |