Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш Вазирлигига
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 21 декабрдаги “Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини мувофиқлаштириш ва бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5600-сонли Фармонига асосан “Паркент-фарм” эркин иқтисодий зонасида тайёр ҳолдаги дори шакллари (малхамлар, линиментлар, паста ва бальзамлар), кукунлар (саше), томчи дорилар, антисептик эритмалар, суспензиялар, қиёмлар (сироп) ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича “Trajmir pharmaceuticals”Co.ltd (Хорижий инвестор, Афғонистон) томонидан келиб тушган бизнес-режа ва техник-иқтисодий асосларга хулоса беришингизни сўраб жўнатилмоқда.
Илова: 1 дона бизнес-режа.
Директор Т.Ортиқов
Тошкент вилояти Божхона бошқармасига
Нусха: Паркент тумани Давлат Солиқ инспекциясига
“Паркент-фарм” эркин иқтисодий зона дирекцияси ДУК раҳбарияти
Сизга, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 21-декабрдаги ПФ-5600 сонли фармони ижросини таъминлаш мақсадида, Тошкент вилояти эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Маъмурий Кенгашининг 2021 йил 16 апрелдаги 86-сонли йиғилиш баёни, ҳамда Вилоят ҳокимининг 2021 йил 2 июндаги 271 сонли қарорига асосида (Таъсисчи “Quality-pharm”МЧЖ) “MED-GLOVES” МЧЖга (СТИР:308476944) эркин иқтисодий зона қатнашчиси мақомини берувчи №0011-сонли гувоҳнома берилганлигини маълум қилади.
Директор Т.Ортиқов
“RENMIN HEALTH CARE” ҚК МЧЖ га
Нусхаси: Тошкент вилояти инвестиция ва ташқи савдо бошқармасига
ОГОХЛАНТИРИШ ХАТИ
Сизга маълумки, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 февралдаги 604-сонли Қонунининг 8-боб, 30-моддасини ижросини таъминлаш, ҳамда Дирекция ва Инвестор ўртасида тузилган Инвеститция Битимининг 7-моддасининг 7.1/7.1.1/7.1.2-бандларида белгилаб берилган мажбуриятларни ўз вақтида бажарилишини таъминлашингиз, тасдиқланган тармоқ жадвалидан ортда қолаётганингиз сабабли, “Паркент-Фарм” ЭИЗ раҳбарияти Сизни, Ўзбекистон Республикасининг 2020 йил 17 февралдаги Қонунининг 32-моддаси 1,2,4-бандларига асосан битимда белгиланган мажбуриятлар ижроси тўлиқ таъминланмаган, ажратилган ер майдонидан унумли фойдаланилмаган деб ҳисоблаб, ажратилган ер майдонини қисман қайтариш юзасилан Маҳсус иқтисодий зоналар Маъмурий кенгашига тақдимнома киритиши ҳақида такроран ОГОҲЛАНТИРАДИ!
Шунингдек, Сизга инвестиция лойиҳасини амалга ошириш учун берилган( мақбуллаштирилишланга қарамай ) ер майдонида қурилиш, ҳамда ишлаб чиқариш биносида асоб-ускуналар ўрнатиш ишлари қарийб уч ойдан бери тўхтаб қолганлиги, бу эса ўз навбатида лойиҳанинг ишлаб чиқариш муддатига таъсир этиши мумкинлигини, ҳамда биринчи босқич учун олиб келинган асоб-ускуналарни зудлик билан ўрнатиш, созлаш ишларини бошлашингиз, ёки бошлаш учун тўсиқ бўлаётган омиллар ҳақида 5 иш кунида Дирекцияга ёзма маълумот киритишингиз сўралади.
Do'stlaringiz bilan baham: |