Директор Т.Ортиқов
“Renmin health care” ҚК МЧЖ раҳбарига
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги “Ўзбекистон Республикасининг 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4937–сонли қарорининг 3-4–бандларига асосан 2021 йилда инвестиция лойиҳалари доирасида инвестиция ва кредитларни ўзлаштириш бўйича йиғма манзилли дастурида, Паркент тумани “Паркент-фарм” ЭИЗ ҳудудида 2020-2021 йилларда “Renmin health care” ҚК МЧЖ томонидан “Тайёр дори воситалари ишлаб чиқаришни ташкил этиш” лойиҳаси амалга оширилиши белгиланган эди.
Юқоридагиларни инобатга олган ҳолда, “Паркент-фарм” ЭИЗ раҳбарияти Сиздан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4937 сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида, инвестиция лойиҳангизни жорий йилнинг якунига қадар ишга туширилиши ва янги иш ўринлари яратилишида юзага келиши мумкин бўлган аниқ муаммолар тўғрисида батафсил маълумот беришингизни сўрайди.
Директор Т.Ортиқов
Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимлиги молия бўлими мудири
в.в.б. Ё.Абдухамидовга
“Паркент-фарм” ЭИЗД ДУК раҳбарияти корхонанинг ичимлик сувидан мавжуд қарздорлигини қоплаш мақсадида Сиздан “Паркент-фарм” ЭИЗ нинг 2021 йил учун тасдиқланган сметага асосан 4292200 бандидаги июнь-сентябр ойларидаги пул маблағини 4224000 бандига ўзгартириб беришилишида амалий ёрдам беришингизни сўрайди.
Директор Т.Ортиқов
Сизнинг 2021 йил
21 сентябрдаги №01-20-249/27-02-32/-281 сонли хатингизга жавобан Сизга ЭИЗ ходими томонидан мавжуд мол-мулк ва ер солиғидан қарздорлик суммаси белгиланган тартибда тўланганлигини маълум қилади.
Тўлов қайдномалари илова қилинади.
Илова: _______ вароқда
Директор Т.Ортиқов
“ТошкентбошпланЛИТИ”
Директори Р.С.Шарифов га
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПҚ-5101-сонли “Махсус иқтисодий ва кичик саноат зоналари муҳандислик коммуникация инфратузулмасини янада ривожлантириш чора тадбирлари тўғрисида”ги қарорга мувофиқ 2021-2022 йилларда маҳсус иқтисодий ва кичик саноат зоналарини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш тадбирлари параметрлари ва манзилли рўйхатлари белгиланган.
Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида, ЭИЗ ҳудудида ташкил этилган корхоналарга кириш ҳамда айланма йўлларни сифатли ва самарали қурилишини олиб бориш учун “Паркент-Фарм” ЭИЗ дирекцияси раҳбарияти Сиздан ЭИЗ ҳудудида амалга оширилиши режалаштирилган ишларни Бош режага асосан ички ва ташқи параметрларини қайта ўрганиб чиқиб, Тошкентбошпланлити томонидан таклиф берилишида амалий ёрдам беришингизни сўрайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |