5.19. Ўтказгичларни пластмасса трубаларда яширин ўтказиш
Сўнгги вақтларда қуруқ, нам, зах, ўта зах ва чангли, шунингдек кимёвий жиҳатдан актив муҳитли хоналарда ва ташқи электр ўтказгичларда ёнадиган, қийин ёнадиган ва ёнмайдиган деворлар, тўсиқлар ҳамда тузилишларда яширин электр ўтказгичлар ўтказиш лозим бўлганда пласмасса, асосан,виниплпст трубаладан фойдаланилади.
Ёнадиган деворларда винипласт трубаларни фақат қалинлиги камида 3 мм бўлган тахта асбест қатлами ёки қалинлиги камида 5 мм бўлган сувоқ қатлами устидан ўтказишга йўл қўйилади, трубанинг остидаги қатлам унинг икки томонидан камида 5 мм чиқиб туриши лозим. Кейин устидан қалинлиги камида 10 мм бўлган сувоқ қоришмаси қатлами балан суваб бекитилади.
Ёньин чиқиши жиҳатидан хавфли ва портлаш хавфи бўлган хоналарда электр ўтказгичларни винипласт трубаларда ўтказиш таъқиқланади.
Симларни пластмасса трубаларда яширин ўтказиш уларни қоғоз–металл трубаларда ўтказиш усулидан амалда кам фарқ қилади.
Пластмасса трубалар ўзаро пластмасса муфталари билан ёки трубаларнинг бирини учига ички диаметри уланадиган трубанинг ташқи диаметрига мос бўлган раструбка ўрнатилади. Бу раструбкага труба киритилади.
Яширин электр ўтказишнинг монтажи амалда пластмасса трубаларни кенг жорий қилиш , уларнинг баҳоси нисбатан баландлиги сабабли, тўхтаб турибти.
Яширин ўтказишнинг монтажи қилиш тамом бўлгандан кейин 1000 В ли мегаомметр билан симлар узилмаганлиги, улар тўғри уланган ва тармоқ–ланганлиги электр ўтказгич симларининг ерга уланган металл қисмларга нисбатан изоляциясининг қаршилиги текширилади.
5.20. Ток ўтказувчи алюминий ва мис симлар ҳамда кабелларнинг томирларини бириктириш, тармоқлаш ва учларига ишлов бериш
Электр қурилмаларининг яхши ишлаши, асосан симларни улаш, тармоқлаш, симларнинг учларига ишлов бериш ва бириктириш ишларининг бажарилиш сифатига боғлиқ. Бириктириш, тармоқлаш ва учларига ишлов бериш ҳамда улаш ишлари механик жиҳатидан мустаҳкам бўлиши, электр қаршиликлари кичкина бўлиши ва тармоқда юклама кескин ўзгариб туриши туфайли тез–тез қизиши ва совиши оқибатида бузилмасдан ишлашни таъминлаши керак. Бу талаблар қатoий риоя қилинганда, шунингдек, ишлатиладиган бириктирувчи деталлар ва иш асбоблари тўғри танлангандагина таъминланади.
Пресслаш ва электр, газ ҳамда термитли пайвандлаш алюминий ва мис симлар ҳамда кабелларнинг ток ўтказувчи томирларини бириктириш ва уларга ишлов беришнинг асосий усуллари ҳисобланади. Қатор ҳолларда симлар ва кабелларнинг томирларини кавшарлаш йўли билан ҳам бириктириш қўлланилади, бу усул анча пишиқ уланишини таъминласа ҳам жуда кўп вақт ва қиммат турадиган кавшар ишлатишни талаб қилади. Симларнинг учларига ишлов бериш, бириктириш ва тармоқлаш усулини танлаш, асосан симларнинг материалига (алюминий ёки мис) боғлиқ, чунки, алюминийнинг физик хоссаси, миснинг физик хоссасидан анча фарқ қилади.
Ҳозирги вақтда кўпчилик электр ўтказишларни алюминий томирли симлар билан бажармоқда. Бу алюминийнинг камёб эмаслиги, алюминий томирли симлар ва кабелларнинг мис томирларга қараганда арзонлиги ҳамда енгил бўлиши билан тушунтирилади. Шу билан бирга алюминий баъзи бир физик–механик хусусиятларга эгаки, алюминий симларни ўзаро ёки мис симлар ва контактлар билан бириктиришда алоҳида шартларни бажаришни талиб қилади.
Алюминийнинг ёмон хусусиятларидан бир у ҳаво кислород тез оксидланади ва унинг сиртида қийин суюқланадиган(суюқланиш температураси 2000 С га яқин), токни ёмон ўтказадиган ва шунинг учун яхши контакт ҳосил қилиш га йўл қўймайдиган оксид қатлами ҳосил бўлади. Бундан ташқари, алюминий–мис контактида “гальваник жуфт” ҳосил бўлади, бунда алюминий занглайди, бузила бошлайди, бу бирикманинг секин–аста ёмонлашувига олиб келади. Контакт бирикмаларнинг ёмонлашувчи ва бузилишининг олдини олиш учун монтаж жараёнида алюминийга кварц–вазелин рух–вазелин пасталари суртилади, шунингдек, тайёр бирикмалар (асфальт, глифтал, поливинилхлорид) лаклари билан қопланади.
Паста таркибидаги қаттиқ заррачалар контакт юзаларида ҳосил бўлган оксид қатламини емиради, вазелин эса контакт юзасига ҳаво киришига тўсқинлик қилади ва шундай қилиб, унинг оксидланишини ва унда парда ҳосил бўлишининг олдини олади.
Do'stlaringiz bilan baham: |