5.14. Изоляцияловчи таянчларда очиқ электр ўтказгичларни монтаж қилиш
Симларни изоляцияловчи таянчларда ўтказиш конструктив жиҳатдан оддий бўлиши билан бирга, нисбатан кам қўлланиладиган усулдир. Каллак қўлланилишига сабаб уларнинг хизмат муддати қисқа ва монтаж қилиш нинг индустриал усулларидан кенг фойдаланиб бўлмаслигидир.
Изоляцияловчи таянчларда очиқ электр ўтказгичларни монтаж қилиш да очиқ (яланғоч), кўпинча ПР, АПР, ПВ, АПВ, ПРВ, АПРВ ва бошқа маркали изоляцияланган симлар ишлатилади. Симлар илмоқлар, штирлар, якорлар ва ярим якорлар билан мустаҳкамланган изоляторларда ўтказилади.
Изоляторлар арматурада бир неча усулда маҳкамланади: илгакнинг ғадир–будур учига сурик ёки белила шимдирилган каноп лоси ёки жут ўраб, изоляторнинг ички ҳажмига цементнинг олтингугурт ёки қиздирилган полиэтиленда суюқлантирилган эритмасини қуйиб, илгакнинг учига полиэтилен қалпоқча кийгизиб изоляторни сурик суртилган каноп билан арматурада маҳкамлаш учун тискида (штирь, якорь, ёки ярим якорь) сиқилади ва унинг ғадир–будур учига бир неча қатлам буёқ (сурик, белила) шимдирилган каноп лоси (жути) ўралади. Илгак изоляторда маҳкам ўрнашиши учун каноп лосини, унинг диаметри изоляторнинг ички диаметридан 8–10 мм каттароқ бўлгунча ўралади. Сўнг температура ўзгариши таъсирида илгак узунлигининг катталашуви оқибатида унинг учи изоляторни синдирмаслиги учун изоляторнинг тагига бир тутам каноп лоси ёки намат парчаси қўйилади. Изолятор маълум куч билан охиригача буралади, сўнг ярим буров тескари томонга бураб қўйилади. Давомли ишлатилмаслиги туфайли жутнинг қуриши натижасида изоляторнинг маҳкамланиши бўшашиб кетиш эҳтимоли бу усулнинг камчилиги ҳисобланади.
Арматура изоляторни цемент ёки суюқлантирилган олтингугурт қуйиб қуйидагича маҳкамланади. Изоляторнинг тагига бир тутам каноп лоси ёки намат парчаси жойланади ва у тискда сиқиб қўйилган илгакка кийгизилади, бунда унинг ғадир–будур қисми изолятор тешигининг ўртасида бўлиши керак, сўнгра тешик тўлгунча 400 ёки 500 маркали цемент эритмаси қуйилади. Арматурада изоляторлар суюлтирилган олтингугурт ёки полиэтилен қуйиб шу усулда маҳкамланади. Изоляторга қайноқ олтингугурт ёки полиэтилен қуйганда, унда ёриқлар пайда бўлиши мумкин: бу изолятор чиннисини қисман ёки бутунлай ишдан чиқариши мумкин.
Арматурада изоляторларни қайноқ полиэтилен қуйиб маҳкамлаш усулини биринчи галда қўллашга тавсия этилади, чунки бу усул механик пишиқлик, кимёвий жиҳатдан чидамлилик ва тез бажарилиш талабларини тўла қаноатлантиради.
Арматурада изоляторларни цемент, олтингугурт ва полиэтилен қуйиш йўли билан маҳкамлашнинг умуммий камчилиги бузилган изоляторни алмаштириш лозим бўлганда уни арматурадан чиқариб олишнинг мураккаблигидадир.
Изоляторларни илгакларга бураб киргазиш кўп меҳнат талаб қиладиган ишдир, шунинг учун катта ҳажмдаги бундай операцияларни бажаришда турли механизмлардан фойдаланилади, жумладан изоляторларни илгакларга ўрнатадиган СНИ–2 станоги (5.26–расм, а,б).
5.26–расм. СНИ–2 станоги:
а–умумий кўриниши, б–тузилиши, 1–илгакларни ўрнатиш учун ўн икки уяли айланадиган стол, 2–фиксатор (қайд қилгич), 3–посанги, 4–ҳаракатланадиган аравача, 5–электр двигатели, 6–сақлагич муфта, 7–фрикцион конус, 8–оёқ педали, 9–станокни бошқариш колонкаси.
СНИ–2 станоги илгакларга бир вақтнинг ўзида полиэтилен қалпоқчалар ва чинни ёки шиша изоляторларни бураб киритиш учун мўлжалланган. Оператор илгакларни айланадиган стол 1 нинг уясига қўяди ва уларнинг учига ёғоч болға билан полиэтилен қалпоқчаларни ўтқизади. Сўнг бураб киритадиган қурилмаси 6 ва 7 бор сурилма каретка 4 га яқин турган илгакка оператор изоляторни ўрнатади, столни айлантиради ва изоляторни илгакни бураб киритадиган қурилманинг фрикцион конуси 7 нинг тагида аниқ турадиган қилиб ўрнатади. Ундан кейин оператор қуввати 0.6 кВт бўлган электр двигатель 5 ни ишга туширади ва бураб киритадиган қурилмали кареткани пастга ҳаракатлантириш учун педаль 8 ни босади. Фрикцион конус изоляторни қисиб олади ва уни полиэтилен қалпоқчага бурайди. Изоляторни айлантиришни давом эттира туриб, педални босиш яна давом эттирилса, изолятор қалпоқча билан бирга бураб киритилади. Сақлаш муфтаси 6 айлана бошлаши билан оператор педаль 8 ни қўйиб юборади ва бураб киритадиган қурилмали каретка юқорига кўтарилади. Сўнг операциянинг ҳамма цикли навбатдаги изоляторда такрорланади.
СНИ–2 станогида соатига 150–160 изоляторлар комплекти тайёрланади.
Режаланган трассаларда қурилиш конструкцияларни 5.27–расм,а–г ларда кўрсатилган усуллардан бири билан маҳкамланади.
5.27–расм. Конструкцияларда изоляторларни маҳкамлаш усуллари:
а–умумий кўриниши, б–тузилиши, 1–илгакларни ўрнатиш учун ўн икки уяли айланадиган стол, 2–фиксатор (қайд қилгич), 3–посанги, 4–ҳаракатланадиган аравача, 5–электр двигатели, 6–сақлагич муфта, 7–фрикцион конус, 8–оёқ педали, 9–станокни бошқариш колонкаси.
Изоляторлар ўтказиладиган илгак ва якорларни ёғоч тузилишларга маҳкамлаш учун олдин парма билан улар ўрнатиладиган жойларда илган ёки якорнинг диаметридан 5–6 мм кичикроқ тешик очилади. Илгак ва якорь қуйруқ қисмининг ҳаммаси ёғочга бураб киритилиши лозим.
Штирларда маҳкамланган изоляторлар скобаларда монтаж қилинади. Ғишт, бетон ва бошқа қурилиш конструкцияларида изоляторли илгак ва якорларни ўрнатиш учун мўлжаланган тешиклар, кесадиган қисмига ўта пишиқ пўлат пластина эритиб қуйилган парма билан жиҳозланган электр нормалар ёрдамида тешилади. Илгак ўрнатиладиган тишикнинг чуқурлиги унинг қуйруқ қисми жойлашадиган даражада чуқур бўлиши, диаметри эса илгакнинг диаметридан уч марта катта бўлиши лозим. Якорь учун мўлжалланган тешикка унинг қуйруьининг камида 1/3 қисми кирадиган бўлиши керак. Скобалар учун мўлжалланган тешиклар томонлари скоба панжалари энидан икки марта ортиқ бўлган квадрат кўринишида, уя чуқурлиги эса панжаси узунлигининг 1/3 қисмига тенг, лекин камида 50 мм бўлиши керак.
Ўрнатишдан олдин илгак ва якорларнинг қуйруқ қисмлари ҳамда скобаларнинг панжалари ифлосликдан ва мойдан, тешик эса аҳлатдан тозаланади. Тешикларга қуйилган илгак, якорь ҳамда скобалар бир қисм цемент ва уч қисм қумдан иборат қоришма билан суваб бекитилади.
Симларни монтаж қилиш тайёрланган ўтказгичларни трасса бўйлаб ёритгичлар, узгичлар ва штепсель розеткаларига борадиган сим тармоқлари изоляторлар олдида жойлашадиган қилиб қўйишдан бошланади. Кейин симлар изоляторларга ташланади, олдин ўтказгичнинг бир қисми маҳкамланади, кейин қўлда ёки полипласт ёрдамида симни тортиб диаметри 0,8–1 мм ли рухланган сим воситасида сим изоляторларнинг каллакларига ёки бўйинларига маҳкамланади. Боьловчи сим асосий симнинг изоляциясини шикастламаслиги (қирқиб юбормаслиги) учун олдин симга 2–3 қатлам изоляцияловчи лента ўралади. Ўтказгичнинг тўғри қисмларида сим изоляторларнинг бўйинларига ёки каллакларига (5.28–расм, а, б) бурилишларда ва симнинг йўналиши ўзгарадиган жойларда эса фақат бўйинларга ёки тиқинсиртмоқ кўринишида маҳкамланади (5.28–расм,в,г,д). Кесишадиган жойларда симлардан бири изоляцияловчи найча ичмга жойланади.
5.28–расм. Симларни ўтказишда уларни изоляторларга маҳкамлаш усуллари:
а–изоляторнинг бўйнида, б–изоляторнинг калласида, в–сиртмоқ қилиб, г–симлар деворда ётқизилганда, д–симлар шипда ётқизилганда.
Агар монтаж устахоналарда олдиндан тайёрланган симлар билан бажарилмаса, симни изоляторларга тортадилар ва унда тармоқланадиган ҳамда маҳкамланадиган жойлар белгилаб олинади, сўнгра туширилади, лозим бўлган тармоқланишлар бажарилади, симларни изоляторларга маҳкамланадиган жойларга 2–3 қатлам изоляцияловчи лента ўралади, кейин сим кўтарилади, маҳкамланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |