Электр энергиясини узатиш учун ишлатиладиган ва резина, пластмасса, алюминий ёки қўрғошиндан ҳимояловчи герметик қобиқда жойлашган битта ёки бир–биридан изоляцияланган симлардан иборат қурилма кабель дейилади.
Ҳимоя қобиғи устидан пўлат лента (зирҳ), ясси ёки доиравий сим билан қопланган (механик таъсирдан ҳимояловчи) кабель зирҳли кабель дейилади. Агар ҳимояловчи ёки зирҳли қопламаси таркибига мой шимдирилган жут ип билан қопланмаган бўлса, бундай кабель ялонғоч кабель дейилади.
Кабелларниннг катта токли ва назоратли турлари бўлади. Катта токли кабеллари ёритиш ва электр қурилмаларига электр энергиясини узатиш ҳамда тақсимлаш учун ва агар кабелларнинг қўлланиши иқтисодий ёки техник жиҳатидан симларни қўллашга қараганда самаралироқ бўлган ҳолларда қўлланилади. Назорат кабеллари текшириш, сигнализация, масофадан бошқариш ва автоматика занжирларини ҳосил қилишда ишлатилади.
Умумий мақсадларда ишлатиладиган, таркибига мой шимдирилган қоғоз изоляцияли катта токли электр кабеллари қуйидагилардан тузилган: сектор, доира ёки сегмент шаклидаги ток ўтказувчи томирлари (9) мис ёки алюминийдан; таркибига мой ёки канифолp шимдирилган қоғоз изоляцияли томирлар (8); томирлар орасида қуйилган сульфат қоғоз изоляция (6); алюминий ёки қўрғошиндан герметик беркитиб турадиган қобиқ (5); икки қатламли битум (4), улар орасига сульфат қўйилган; чиритмайдиган қатламга шимдирилган эшилган кабель ип (3); пўлат тасма, кабелларнинг баъзи маркаларида битум қоришмаси қопланган ясси ёки доиравий шаклдаги рухланган пўлат симлар тайёрланган зирҳ (2); устидан бор қатлами қопланган таркиб шимдирилган жутдан тайёрланган кабель қопламадан тузилади (1).
Умумий мақсадларга мўлжалланган қатламига мой шимдирилган томирларининг кесим юзаси 2800 мм2 бўлган, бир, икки, уч ва тўрт томирли кабеллар бўлади.
Катта токли кабелларга уларнинг тузилишларига мос ҳолда маркалайдиган ҳарфий белгилар қўйилади, бу белгиларда: биринчи ҳарф қобиқ материалини (С–қўрғошин, А–алюминий, Н ва НР–ёнмайдиган резина, ВР–поливинилхлорид), иккинчи ҳарф ҳимояловчи қопламини (А–асфальтланган, Б–зирҳ лентали, Г–очиқ, яъни ҳимояловчи қопламасиз, К–доиравий симлар билан зирҳланган, П–ясси симлар билан зирҳланган) билдиради.
Алюминий томирли кабелларнинг маркасини белгилаш А ҳарфидан бошланади, ҳар бир томир алоҳида қўрғошин қобиғи билан ҳимояланган кабелларнинг маркаси О ҳарфидан бошланади.
Таркибига мой шимдирилган, қоғоз изоляцияли кенг тарқалган катта токли кабелларининг маркалари ва уларнинг ишлатилиш соҳаси 3.1–жадвалда келтирилган.
Очиқ ва изоляцияланган симларнинг маркалари ва тавсифлари
3.1–жадвал
Симнинг маркаси
|
Номи ва тузилиши
|
Томирнинг кесими диапазони, мм2
|
А
|
Очиқ сим, алюминийдан тайёрланган, кўп симли
|
16–625
|
АС
|
Очиқ сим, алюминийдан, кўп симли, пўлат ўзаги рухланган симдан.
|
1–400
|
АСУ
|
Шунинг ўзи
|
120–400
|
М
|
Очиқ сим, мисдан тайёрланган, 4,6 ва 10 мм2 кесимли, бир исмли; 16 мм2 ва ундан юқори кесимлиси, кўп симли
|
4–400
|
ПРГ
|
Мис томирли эгилувчан сим, резина изоляцияли, чиритмайдиган таркиб шимдирилган эшилган пахта ипадан ўрами бор
|
0,75–400
|
ДПРГ
|
Эгилувчан сим, икки томирли, резина изоляцияли, таркиб шимдирилган эшилган пахта ипидан умумий ўрами бор
|
0,5–10
|
ПРФ,
АПРФ
|
Резинка изоляцияли бир, икки ёки уч томирли ПРФ мис ва АПРФ алюминий сим, резина қўшиб тўқилган мато билан ўралган ва металл қобиқ билан қопланган
|
1–4
|
ПРШП
|
Мис, сим резина изоляцияли, резина қўшиб тўқилган мато билан ўралган, томирларининг сони:
1–3
4–10
5–30
|
1–95
1–10
1–25
|
ПРТО
|
Мис сим, резина изоляцияли, таркиб шимдирилган эшилган пахта ипи ўралган
|
1–120
|
АПРТО,
ПВ
|
Шунинг ўзи, фақат алюминий сим
Бир томирли, поливинилхлорид пластикати билан ажратилган
|
2,5–400
|
ППВ
|
Мис сим, ясси эгилмайдиган, иккита ёки учта томирли параллел ётқизилган, поливинилхлорид пластикати билан ажратилган
|
0,75–2,5
|
ПП, ГВ
|
Шунинг ўзи, мис томирли, эгилувчан
|
0,75–2,5
|
АППВ
|
Шунинг ўзи, фақат алюминий томирли
|
2,5–6
|
АПВ
|
Поливинилхлорид изоляцияли алюминий сим
|
2,5–120
|
Do'stlaringiz bilan baham: |