Ёритиш электр



Download 19,08 Mb.
bet11/91
Sana25.02.2022
Hajmi19,08 Mb.
#298574
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   91
Bog'liq
yoritish elektr qurilmalarining montazhi

3–БОБ


ЭЛЕКТРОТЕХНИК МАТЕРИАЛЛАР ВА МОНТАЖ ҚИЛИШДА, ЎРНАТИШДА ҲАМДА МАҲКАМЛАШДА ИШЛАТИЛАДИГАН БУЮМЛАР


Электр қурилмаларини монтаж қилиш турли хил электротехник материаллар ва буюмларни (симлар ва кабеллар, электр изоляцион материаллар, ўрнатиладиган ва маҳкамлайдиган буюмлар, қуйиладиган мастикалар ва локлар, турли хил кавшарлар ва ҳ.к.) ишлатиш зарурлиги билан боғлиқ.
Электротехник материалларни ва буюмларни тўғри танлай билиш маълум даражада монтаж қилиш баҳосини ва монтаж қилинган электр жиҳозларнинг ишлатиш ишончлилигини белгилайди. Шунинг учун электр монтажчи электр қурилмаларини монтаж қилиш да амалда энг кўп учрайдиган электротехник материаллар ва буюмларнинг тузилишини ва қўлланилиш соҳаларини яхши билаши керак.

3.1. Симлар ва кабеллар


Симлар ва кабеллар электр энергиясини узатиш, шунингдек, электр қурилмаларнинг турли хил элементларининг бириктириш учун хизмат қилади.

3.1.1. Симлар


Бир ёки бир неча ток ўтказувчи томирлардан иборат бўлган, электр токини ўтказувчи металли сим ўтказгич дейилади. Симнинг ток ўтказувчи томири битта симдан (бир симли) ёки биргаликда эшилган бир неча симдан (кўп симли) иборат бўлиши мумкин.
Кўп симли ўтказгич томирли симлар томири бир симли симларга қараганда анча яхши эгилувчанликка эга.
Электр қурилмаларида ишлатиладиган симларнинг ток ўтказувчи томирлари алюминий ёки мисдан тайёрланади. Қиймат турадиган мисни тежаш мақсадида ҳозирги замон электр қурилмаларида, асосан алюминий томирли симлар ишлатилади.
Ток ўтказувчи мис томирли симларнинг стандарт кесим юзалари 0,5; 1,5; 2,5; 4; 6; 10; 16; 25; 35; 50; 70; 95; 120; 150; 185; 240; 300; 400; 500; 800 мм2. Ток ўтказувчи алюминий томири симлар ҳам стандарт кесим юзаларининг шу шкаласи бўйича тайёрланади, фақат 2,5 мм2 дан бошланади
Кесимлари 102 мм гача бўлган мис томирли симлар ва 25 мм2 гача бўлган алюминий томирли симлар бир симли ва кўп симли қилиб, бундан катта кесимли симлар фақат кўп симли қилиб тайёрланади.
Симлар очиқ (изоляциясиз) ва изоляцияланган (изоляция билан қопланган) бўлади.
Изоляцияланган симда ток ўтказувчи томир резина, поливинилхлорид ёки винипластдан қилинган изоляция қобиғига ўралган бўлади. Механик шикастланишлардан ва ташқи муҳит таъсиридан ҳимоялаш учун симларнинг баъзи маркалари изоляцияси устидан чиритмайган таркибли шимдирилган пахта ипи ўрамлари билан ўралган бўлади. Титраб ишлайдиган механизмларда ёки механик таъсир натижасида симларнинг шикастланиш хавфи юқори бўлган жойларда электр симларнинг изоляцияси устидан рухланган пўлат сим ўралиб, қўшимча ҳимояланади.
Кенг тарқалган очиқ ва изоляцияланган симларнинг тузилиши 3.1–расм, аз ларда кўрсатилган, уларнинг маркалари, тавсифлари, қўлланиш соҳалари ва ўтказиш усуллари 3.1 ва 3.2–жадвалларда келтирилган.



3.1–расм. Электр симлари ва кабеллари.
А–алюминийли очиқ сим, б–АС ва АСУ очиқ пўлат–алюминийли сим, в–М очиқ мис сим, г–ПРГ изоляцияланган, д–ДПРГ изоляцияланган, е–ТПРФ изоляцияланган, ж–ПРШП изоляцияланган, з–ППВ ва АППВ изоляцияланган, и–қоғоз изоляцияли зирҳланган куч кабели, к–резина изоляцияли зирҳланмаган куч кабели, л–зирҳланган назорат кабели,
1–жут қатлами, 2–зирҳ қопламасининг пўлат лентаси, 3–кабель ипи, 4–қоғоз қатлами,
5–қобиқ(қўрғошин ёки алюминий), 6–белбоғ изоляция, 7–тўлдиргичлар, 8–томир изоляцияси, 9–ток ўтказувчи томир.

Download 19,08 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   91




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish