ЛЛ ўзгарувчан ток тармоғига улаганда у тарқатаётган ёруғлик оқими токнинг ўзгариши билан синхрон равишда ўзгаради. 50 Гц частотада Лампа оқиши 100 марта ёниб ўчади. Шу ўзгариш пайтида разряднинг инертсизлиги оқибатида нулp нуқтадан ўтаётганда, бизга маълум бўлган люминафорлар ўзидан нур чиқариш (0,1–0,01 секунд) озгинадан кечикиши оқибатида ёруғлик оқими нулpга етмасдан, озгина кам қийматга эришади. Бунинг оқибатида стробоскопик эффект содир бўлади ва ҳаракатдаги бирор предмет бир нечта ҳаракатдаги предметларни йиьиндиси сифатида кўриниши мумкин. Бу зарарли эффектдан қутилиш учун махсус улаш схемалари қўллаш ёки лампалар линияларини бошқа фазаларга улаш каби чоралар кўрилиши мумкин.
Назорат саволлари:
Импульсли ёқиш схемасини тушунтиринг.
Тезда ёқиш схемасини тушунтиринг.
Резонансли ёқиш схемасини тушунтиринг.
Дарҳол ёқиш схемасини тушунтиринг.
Иқтисодий тежамли лампани тушунтиринг.
Ёритилганлик нимани англатади?
Хизмат вақтини айтиб беринг.
40 С атрофида қизиш қачон содир бўлади?
Улаш схемаларини камчилик ва афзалликларини айтиб беринг.
4.5–расм. ДРЛ лампасини улаш схемаси.
Лампани ёқиш жараёни қуйидагича бўлади. Лампа тармоққа уланганда С–конденсатор селенли тўғрилагич ва чегараловчи қаршилик R орқали зарядланади. Лозим бўлган заряд тўплангандан кейин у разрядни Р–разрядник орқали амалга оширилади. Разрядланган кучланиш дросселнинг қўшимча чўлғами орқали ҳаракатга келиб унинг иккинчи чўлғамида оширилган кучланиш ҳосил қилади. Шу пайтда асосий чўлғамда пайдо бўлган кучланиш импульси рўёбга келади ва у лампани ёқади.
ДРЛ лампа уланганда 2,5 катталикдаги мусбат ток пайдо бўлади. Уни тўлиқ ишга тушиши учун 7 минут вақт сарф бўлади. Қайта ўчириб ёқиш учун эса албатта, лампани совитиш керак, бу унинг хизмат вақтини оширишга сабаб бўлади.
Бундай лампалар энг камида 4 м баландликка осилиши керак. Агарда унинг қуввати 250 Вт дан ортиқ бўлса, у ҳолда 6 м баландликда осилиши керак.
Ксенон лампаларида ёруғлик тарқатиш (светоотдача) жуда катта 35–40 лм/Вт. Шунинг учун бундай лампалар билан майдонлар, стадионлар ёритилади. Уларнинг қуввати юзлаб кВт га тенг бўлади.
Натрийли лампаларда, натрийнинг паст босими буғларида электр разряд ишлатилади. 45–140 Вт лампаларда ёритиш 2500–10000 лм тенг. Бундай ламапалар бадиий–декоратив безатилиши керак бўлган хоналарда қўлланилади.
Қишлоқ хўжалигининг чорвачилик соҳасида эса кўпроқ озуқаларни бактериялардан тозалаш ёки уларни кераклилари билан тўйинтириш учун БУВ бактерия тутувчи ойна туридаги лампалар қўлланилади.
Тиббиётда эса юқоридаги лампанинг ЭУВ (эритемные увиолевого стекло) тури қўлланилади ва инсонлар саломатликлари учун зарур бўлган нурларни организмга юбориш учун ишлатилади.
Назорат саволлари:
ДРЛ лампасини тушунтиринг.