Ёрқин” шаҳарча фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод



Download 406,5 Kb.
Sana03.06.2022
Hajmi406,5 Kb.
#633109
Bog'liq
АМИРОВ ШЕРЗОД ҚУРБОНБОЕВИЧ дастури 2


Ёрқин” шаҳарча фуқаролар


йиғини раиси (оқсоқоли)
лавозимига номзод


АМИРОВ ШЕРЗОД ҚУРБОНБОЕВИЧ нинг
ТАРЖИМАИ ҲОЛИ

Амиров Шерзод Қурбонбоевич 15 январь 1986 йилда Жиззах вилояти Зафаробод туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 2021 йилда Тошкент Давлат Аграр Университетини “Ипакчилик-тутчилик” мутахассислиги бўйича тамомлаган.


Тадбиркорлар ва Ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал Демократик Партияси 2019–йил “Ёрқин” ШФЙ, Зафаробод тумани Халқ депутатлари кенгаши депутати.
Амиров Шерзод Қурбонбоевич 2007 йилдан 2011 йилгача Зафаробод тумани Озодлик сув манбаи сувдан фойдаланувчилар уюшмасида ҳисобчи лавозимида.
2012 йилдан 2019 йилгача Зафаробод тумани Ёрқин шаҳарча фуқаролар йиғини масъул котиби лавозимида.
2019 йилдан 2021 йилгача Зафаробод тумани Ёрқин шаҳарча фуқаролар йиғини томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликлари тадбиркорликни ривожлантириш бўйича раис ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Амиров Шерзод Қурбонбоевич маҳаллада кўп йиллардан буён фаолият кўрсатиб маҳалла аҳлига жуда яхши муносабатда бўлиб келган, ташаббускорлиги билан маҳалладаги турли хил ҳашарлар, ободонлаштириш ишлари ҳамда тадбирларда фаол қатнашиб келади.
Амиров Шерзод Қурбонбоевич оилали 2 нафар фарзанди бор, оиласи маҳалладаги энг намунали оилалардан бири ҳисобланади.
Амиров Шерзод Қурбонбоевич Ёрқин шаҳарча фуқаролар йиғинида 36 йилдан буён доимий яшаб келмоқда.


Фуқаролар йиғини раиси (оқсоқоли) лавозимига номзод
АМИРОВ ШЕРЗОД ҚУРБОНБОЕВИЧ нинг


Д А С Т У Р И

1. Президентимиз маҳаллаларда жиноятчиликнинг олдини олиш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратиб, маҳалла ходимлари ҳар бир содир этилган ҳуқуқбузарликдан хабардор бўлиши, ушбу салбий ҳолатни жиноят содир этган шахснинг ота-онаси билан муҳокама қилиши кераклигини ҳамда бундан буён маҳалла тизими ходимларининг ойлик маоши ҳудудда жиноятчилик жиловлангани, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари” билан ишлашдаги натижаларга қараб оширилишини қайд этганларидек, Давлатимиз раҳбари белгилаб берган ушбу топшириқ ҳамда вазифаларнинг ҳаётга тўла тадбиқ этилиши натижасида маҳалла тизимини ҳар томонлама ривожлантириш, аҳоли мурожаатлари билан ишлаш, одамлар дардини тинглаш, тизимдаги мавжуд муаммоларга ечим топиш, оилавий ажримлар ва жиноятчиликнинг олдини олиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш каби муҳим вазифаларни тўла-тўкис бажариш, соҳада меҳнат қилаётган фидоий ходимларга зарур шарт-шароитлар яратиш эришиш;


2. Ҳудудда ёлғиз яшовчи, муҳтож оилаларга алоҳида моддий ҳамда маънавий эътибор қаратиш, уларга ҳомийлар бириктириб, моддий қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган, боқувчисини йўқотган ва ногирон болаларга ҳамда кексаларга кўмаклашиш;
3. Муҳтарам Юртбошимиз томонидан илгари сурилган “маҳаллабай” ва “фуқаробай” иш услублари айни дамда аҳоли мурожаатлари ва жамиятдаги кўплаб муаммоларни бартараф этиш, жойлардаги муаммоларни “маҳаллабай” аниқлаш ва бартараф этиш, хусусан, ҳудудларда “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари ижросини таъминлаш мақсадида Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари масъул ходимларидан иборат Ишчи гуруҳлар томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда юртимиздаги мураккаб вазиятдаги маҳаллаларнинг ички йўллари, ичимлик суви ва электр таъминоти, ирригация тармоғини яхшилаш бўйича тизимли ишлар олиб бориш;
4. Аҳоли ўртасида кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчилик, чорвачилик, паррандачилик, деҳқончилик, шахсий томорқа хўжалиги билан шуғулланиш масалаларида тарғибот-ташвиот ишларини маҳаллага бириктирилган ҳоким ёрдамчиси ҳамда ёшлар етакчиси билан ҳамкорликда маҳаллада истиқомат қилувчи фуқароларга кам фоизли кредитлар ва субсидиялар ажратилишида кўмаклашиш. Ҳудуддаги 1628 нафар фуқароларни ўқув курсларида ўқитилиб, сертификатлар берилиб уларнинг бандлигини таъминлашга эришиш;
5. Юртбошимиз томонидан илгари сурилаётган “Яшил макон” дастури доирасида ҳудудни кўкаламзорлаштириш ишларини ҳудуддаги ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда жадал равишда амалга оширилишига эришиш, “Яхши одамдан боғ қолур” шиори остида кўчат экиш чора-тадбир режалари асосида ишлаб чиқилишига эришиш;
6. Маҳаллада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, салбий иллатларнинг олдини олиш, уларга имкон туғдирувчи сабаблар ва шароитларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш бўйича тадбирлар изчиллигига эътибор қаратиш; Алкоголь ва гиёҳвандлик моддалари истеъмолининг зарари тўғрисида аҳоли орасида ҳамда ҳудуддаги таълим муассасалари ёшлари ўртасида ИИБ профилактика нозири билан биргаликда кенг кўламда тушунтириш ишларини олиб бориш;
7. Худудимиздаги “Сирож” жоме масжиди имом хатиби билан биргаликда ҳудуддаги таълим муассасалари ёшлари ўртасида диний бағрикенглик, маънавий-маърифий онгини юксалтириш борасида тарғибот-ташвиқот ишларини олиб бориш ҳамда бу тарғибот ишларини туман “Zafar yo`lidan” газетасида ёритилишига эришиш. Худудимиздаги янгидан қурилаётган “Сирож” жоме масжиди биносини қурилиш ишларига ҳомийларни жалб этиш.
8. Ахолига сифатли маиший хизмат кўрсатиш тармоқларини яъни замонавий сарторшлик, гўзаллик салони, этикдозлик, чархчилик, тикувчилик, нон ишлаб чиқариш цехларини ташкил этиш, ушбу хизмат кўрсатиш шахобчаларига ёшларни жалб этган холда иш билан таъминлашга эришиш.
Download 406,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish