янги товарлар ҳақидаги ғояларни
излаб топишдан бошланади. Корхонанинг ички ва ташқи ғоя
манбалари товарлар ҳақидаги ғоялар учун база вазифасини бажаради.
Ташқи ғоялар
қаторига қуйидагиларни киритиш мумкин: савдо
корхоналари; харидор ва истеъмолчилар; рақобатчилар; кўргазма ва
ярмаркалар; турли хил нашрлар; илмий тадқиқот институтлари;
таъминотчилар; ишлаб чиқаришнинг бошқа тармоқларида ишлаб
чиқарилган товарлар; реклама агентликлари; хўжалик бирлашмалари,
вазирликлар ва бошқа давлат органлари.
Ички ғоялар
қаторига эса қуйидагилар мансуб: маркетинг
тадқиқотлари бўлимлари; техник ва истиқболли ривожланиш
39
бўлимлари; патент бўлимлари; ишлаб чиқариш бўлими; маркетинг
бўлимининг барча бўлинмалари; халқаро иқтисодий ҳамкорлик
бўлими; товарни тайѐрлаш бўлими; ғояларни излаб топиш ва
ривожлантириш бўйича доимий ѐки муваққат ходимлар гуруҳлари.
Янги товарни режалаштириш вазифаси
товар сиѐсатининг
муқобил вариантларини қидириб топиш ва ишлаб чиқиш, уларнинг
имкониятлари ва хатарларини асослаб беришдан иборатдир.
Режалаштирилаѐтган чора-тадбирларнинг натижаларини ошириш
мақсадида товар инновациясининг ғояларни излаб топиш ѐки ғоялар
олиш босқичи, ғояларни баҳолаш босқичи ва ғояларни амалга
ошириш босқичи каби асосий муаммоларга алоҳида эътибор қаратиш
зарур.
Янги товарни режалаштириш учун турли хил усуллар
қўлланилади (3.1-жадвал). Янги товар ҳақидаги ғояларни излаб
топиш ва уларни ривожлантириш учун бозорни тадқиқ этиш ижодий
изланиш техникасидан фойдаланилади.
3.1-жадвал
Янги товарни режалаштириш усуллари
Режалаштириш босқичи
Режалаштириш усуллари
Fояларни излаб топиш
Бозорни тадқиқ этиш
Ижодий усуллар
Fояларни танлаш
Баҳолаш усуллари
Чек-варақ
Иқтисодий таҳлил
Фойдани таққослаш
Зарарсизликни баҳолаш усули
Таваккалчиликни таҳлил қилиш
Товарни ишлаб чиқиш (тайѐрлаш)
Товарни ишлаб чиқиш усуллари
Товар намунасини ишлаб чиқиш
Товар маркасини ишлаб чиқиш
техникаси
Товарни бозор шароитларида
синовдан ўтказиш
Товарни тестдан ўтказиш усуллари
Бозорни тестдан ўтказиш усуллари
Бозорга олиб кириш
Тармоқни режалаштириш техникаси
Маркетинг воситалари
Бозорга олиб киришни назорат қилиш Харажатларни ҳисоб-китоб қилиш
усули
Бозорни тадқиқ этиш
40
Бу эса машҳур мутахассислар ва бир гуруҳ инсонларнинг
заковати, ижодий салоҳиятига асосланади. Бунда
мантиқий-
систематик усуллар ва интуитив-ижодий усулларни
ажратиб
кўрсатиш мумкин. Товар тавсифномаси ва хусусиятлари анкетаси
техникаси, мажбурий муносабатлар усули ва морфологик усуллар энг
тарқалган мантиқий-систематик усуллар ҳисобланади.
Товар тавсифномаси ва хусусиятлари анкетаси техникаси
товарни яхшилаш бўйича ижодий ғояларни излаб топиш учун
фойдаланилади. Объектнинг (унга товар ҳам мансуб бўлиши мумкин)
барча хусусиятлари, белги ва тавсифномалари умумлаштирилади ва
ѐзма кўринишда ифодаланади. Янги ғояни яратиш объектнинг бир
ѐки бир нечта белгиларини ўзгартириш ѐки алмаштириш ва уларни
келгусида
янги
хусусиятлар
комбинацияси
кўринишида
бирлаштириш йўли билан амалга оширилади.
Мажбурий муносабатлар (бирикувлар) усули
хусусиятлар
анкетаси техникасига бироз ўхшаб кетади. Fоя аввалига бир гуруҳга
кирмаган
предметлар
ҳақидаги
билимларни
ўйлаб
чиқиб
умумлаштириш натижаси сифатида юзага келади. Масалан, ѐзув
столи, ѐзув машинаси ва стол лампаси каби алоҳида товарлар
хусусиятларини таҳлил қилиш натижасида мажбурий муносабатлар
усули ѐрдамида қуйидаги ғоялар топилиши мумкин: ѐзув столига ѐзув
машинасини ўрнатиб қўйиш; столнинг устки қисмини картотекалар
жойлаштириш учун мослаштириш; стол лампасини шарнирлар
ѐрдамида ҳаракатланувчи лампага алмаштириш ва ҳоказо.
Хусусиятлар анкетаси техникаси ва мажбурий бирикувлар усули
мавжуд товарлар хусусиятлари комбинациясига асосланиши сабабли
улардан фойдаланиш имкониятлари чекланган. Бунинг устига янги
ғоянинг сифати илгари фойдаланилган ғоялар сифатига боғлиқ
бўлиши мумкин.
Морфологик услуб
тузилиш таҳлили тамойилларига асосланади.
Ушбу услубга асосан товарнинг барча муҳим кўрсаткич ҳамда
жиҳатлари алоҳида ва биргаликда ўрганилади. У объект ва
ҳодисаларнинг тўлиқ ва қатъий классификацияси, уларнинг
хусусиятлари ва параметрларига асосан яратилади. Бу эса ғоя
41
ривожланишининг
турли
сценарийларини
баҳолаш
ва
бу
сценарийларни таққослаш йўли билан товарнинг келажакда
ривожланишига оид комплекс тасаввурга эга бўлишга имкон яратади.
Асосида тизимни қисмларга ажратиш ва алоҳида қарорлар
комбинацияси ѐтган мантиқий-систематик усуллардан фарқли
равишда, интуитив-ижодий усуллар муаммони тўлалигича кўриб
чиқиш тамойилларига асосланади. Бу турнинг энг таниқли усуллари
мия ҳужуми ва синектика ҳисобланади.
Мия ҳужуми услуби
америкалик реклама соҳасидаги мутахассис
Алекс Осборн томонидан 1953 йилда таклиф қилинган. У муҳокама
қилувчи гуруҳ иштирокчиларининг у ѐки бу ғоя ва уни ҳаѐтга татбиқ
этиш усуллари тўғрисидаги ижодий мулоҳазалари ва эркин фикрлаш
ассоциацияси тамойилларига асосланади. Барча иштирокчиларнинг
қизғин баҳс-мунозаралар юритиши, ўзаро ижобий фикр-мулоҳазалар
алмашиши ва келгусида баҳс-мунозараларни баҳолаши ушбу усулни
амалга оширишнинг ўзига хос жиҳатларидир. Бу услубни
муваффақиятли амалга ошириш учун қуйидаги шартларга амал
қилиш зарур:
муҳокамада 5 кишидан 15 кишигача қатнашиши лозим;
мажлис 15 дақиқадан 30 дақиқагача давом этиши лозим;
мажлиснинг барча иштирокчилари тенг ҳуқуқли бўлиши
лозим;
ҳар қандай кўринишдаги танқид ман қилинади;
сон сифатдан муҳимроқ бўлади;
муаммонинг мавзуси мажлис иштирокчиларига мажлис
очилиши арафасидагина маълум қилинади;
ғоялар мажлис тугагандан сўнг уч кундан беш кунгача бўлган
муддат ичида баҳоланиши лозим.
Синектика усули
ғояларни излаб топишнинг натижаларга бой
усули ҳисобланади. У В.Гордон томонидан таклиф қилинган бўлиб,
бошланғич
муаммодан
систематик
равишда
четлаштириш
тамойилларига асосланади. Четлаштиришга ҳаѐтнинг бошқа соҳалари
ўхшашликларидан фойдаланиш йўли билан эришилади. Fояларни
42
синектик излаб топиш жараѐни қуйидаги босқичларни ўз ичига
олади:
муаммони ўрганиш;
муаммони таҳлил қилиш ва уни экспертларга изоҳлаб бериш;
муаммони тушунишни тестдан ўтказиш;
ўз-ўзидан қабул қилинган қарорларни шакллантириш;
раҳбариятнинг муаммони тушунишини баҳолаш;
ўхшашликларнинг пайдо бўлиши;
муаммо ва унга ўхшашликлар ўртасида алоқа ўрнатилиши;
муаммога ўтиш;
қарорни тайѐрлаш.
Синектика усули қуйидаги шартлар бажарилганда амалга
оширилиши мумкин:
муҳокамада 5-7 киши қатнашиши лозим;
иштирокчиларни мазкур усулга аввалдан ўратишни ташкил
этиш;
мажлис 90 дақиқадан 120 дақиқагача давом этиши лозим;
айрим қадамларни катта тахтада белгилаб бориш орқали
ошкораликни ва ойдинликни таъминлаш.
Интуитив-ижодий усуллар қаторига
Дельфи усулини
ҳам
киритиш мумкин
.
Кейинги босқич бу
Do'stlaringiz bilan baham: |