103
(фабрикада
тайёрланган қўғирчоқ ёки автомобиль ўрнига уйда
ясаб берилган
шундай нарсалар билан қаноатланиш); 3)
боланинг ўз
хатти-ҳаракатлари
катталарнинг ишларидан фарқланишига интилиши, унда
ўзига хос
шахсий
ҳаракат кўникмасининг пайдо бўлиши; 4)
болада
ўз хатти-ҳаракатини
катталар
фаолияти
билан
қиёслаш,
ҳаракатларнинг
моҳиятини
мувофиқлаштириш ва айнан тузилиши жиҳатдан бир−бирига яқинлаштириш
истагининг туғилиши; 5)
бола катталарнинг ҳаёти ва
фаолиятида учраб
турадиган, одатдаги турмуш муаммоларини ўзида акс эттирувчи, маънавий
ва маиший кўринишга эга бўлган ҳаёт жабҳасини
ўз хатти-ҳаракатида изчил
равишда тиклашга (уларнинг ролини бажаришга) уриниши.
Ролли ўйин фаолиятини вужудга келтирувчи энг зарур омиллардан
бири − болада ўз хатти-ҳаракатини катталар хатти-ҳаракати билан
солиштириш, ундан нусха олиш, айнан унга ўхшатиш туйғусининг
мавжудлигидир. Худди шу сабабли катталар ва уларнинг хатти-ҳаракатлари
боланинг ҳам ташқи, ҳам ички ибрат намунаси бўлади ва катталар унинг
хулқ-атвори юриш-туришининг ҳам объекти, ҳам субъекти ҳисобланади.
Гўдаклик давридан мактабгача ёшга ўтган болаларнинг фаолияти
катталар раҳбарлигидаги фаолиятдан мустақил ўз-ўзини назорат қилиш
даражасига ўсиб ўтади. Бироқ юқорида таъкидланган барча шарт-шароитлар
ўзаро узвий боғланмаслиги сабабли ҳар қандай ролли ўйиннинг негизи
вазифасини ўтай олмайди ва шунга кўра маълум давргача ўйин фаолияти
предметларга боғлиқ тарзда амалга ошади.
Ўйин фаолиятини такомиллаштирадиган шароитларни тадқиқ қилган
Н.М.Аксаринанинг таъкидлашича, ўйин ўз-ўзидан вужудга келмайди, бунинг
учун камида учта шароит мавжуд бўлиши керак: а) боланинг онгида уни
қуршаб турган воқелик тўғрисидаги хилма-хил таассуротлар таркиб топиши;
б) ҳар хил кўринишдаги ўйинчоқлар ва тарбиявий таъсир воситаларининг
муҳайёлиги; в) боланинг катталар билан тез-тез муомала ва мулоқотга
киришуви. Бунда катталарнинг болага бевосита таъсир кўрсатиш услуби ҳал
қилувчи роль ўйнайди.
Юқорида таҳлил қилинган объектив шарт-шароитларнинг ўзи ролли
ўйинларни яратиш учун ҳали етарли эмас, бунинг учун бола билан катталар
ўртасидаги муносабатни тубдан ўзгартириш лозим, акс ҳолда, мустақиллик
вужудга келмайди. Бунда катталар болага нисбатан талабчанликни
оширишлари, уни мустақил равишда хатти-ҳаракат қилишга
мажбур
этишлари маъқул. Шунга ўхшаш тадбирлар болада мустақиллик ва мустақил
фаолиятни ташкил қилиш уқувини шакллантиради. Мактабгача ёшдаги бола
аста-секин катталарнинг ҳаёти ва фаолияти дунёсига кириб боради, олдин
ҳамкорликдаги фаолиятда намоён бўлган ижобий ҳис-туйғулар, шижоат ва
дадиллик сари етакловчи руҳий кечинмалар ибрат−намуна даражасига
кўтарилган катталарнинг руҳий оламига кўчирилади. Энди боланинг ўзи
мустақил равишда катталарнинг ҳаёти ва фаолиятига киришиш йўлларини
топа бошлайди. У кейинчалик катта кишиларнинг ҳаёти ва
фаолиятининг
барча жабҳаларида ва шахслараро муносабатларида қатнашиш истагини
кўрсатадиган бўлади. Шунинг учун ролли ўйин у катталар билан бола
104
ўртасидаги янгича муносабатлар асосида вужудга келади, деб хулоса
чиқариш мумкин. Ролли ўйин вужудга келиши жиҳатидан
ижтимоий
хусусиятга эга бўлиб, катталарнинг ҳаёти ва фаолиятини қайта тиклаш ва
такрорлашдан бошқа нарса эмас, шунингдек, бу ўйин фаолияти ўзининг
мазмуни ва моҳияти билан ҳам ижтимоийдир. Ролли ўйин бола мустақил
фаолиятининг ёрқин намунаси ҳисобланиб, у ўйиннинг мазмуни орқали
катталарнинг ҳаёти билан яқиндан танишади. Кичик мактабгача ёшдаги
болаларнинг ролли ўйинларда фаолиятини, ана шу ўйин
шароити ва
предметли ҳаракатнинг ўзаро муносабатини текширган Л.С.Славина ролли
ўйинларда кўпинча асосий эътибор ўйинчоқлар билан ҳаракат қилишга
қаратилишини, бунда ўйинчоқ ҳаракатининг хусусияти субъект учун етакчи
фаолият вазифасини ўташини, бу жараёнда роль иккинчи даражали аломатга
айланиб қолишини, аммо бола ўйинлар (“Кубча”, “Геометрик шакллар”,
“Тушки овқат тайёрлаш” каби таълимий мушғулотлар)да қандайдир
вазифани бажаришини қайд қилади. Олиманинг ёзишича, роль ва ўйиннинг
шарт-шароитлари боланинг ҳаракати учун фарқи йўқ нарсалар эмас, бола
жисмларга ижтимоий мазмунни акс эттирувчи воқелик сифатида ёндашади.
Шундай қилиб, психологик адабиётлар таҳлилига таяниб мактабгача
ёшдаги болаларнинг ўзига хос хусусиятлари қаторига қуйидагиларни
киритиш мумкин: 1)
Do'stlaringiz bilan baham: