Эргаш Ғозиев



Download 7,34 Mb.
Pdf ko'rish
bet13/100
Sana01.06.2022
Hajmi7,34 Mb.
#629567
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   100
Bog'liq
псих

Социометрик метод. 
Бу метод кичик гуруҳ аъзолари ўртасидаги 
бевосита эмоционал муносабатларни ўрганиш ва уларнинг даражасини 
ўлчашда қўлланади. Унга америкалик социолог Джон Морено асос солган. 
Мазкур метод ёрдамида муайян гуруҳдаги ҳар бир аъзонинг ўзаро 
муносабатини аниқлаш учун унинг қайси фаолиятда ким билан бирга 
қатнашиши сўралади. Олинган маълумотлар матрица, график, схема, жадвал 
шаклида ифодаланади. Улардаги миқдор кўрсаткичлари гуруҳдаги 
кишиларнинг шахслараро муносабатлар тўғрисида тасаввур ҳосил қилади. Бу 
маълумотлар гуруҳий муносабатларнинг ташқи кўринишини акс эттиради, 
холос. Шунинг учун ҳозир Я.Л.Коломинский ва И.П.Волков томонидан 
социометриянинг ёш даври психологиясига мослаб ўзгартирилган турлари 


25 
ишлаб чиқилган. Булар шахсларнинг бир-бирини танлаши мотивларини кенг 
ифодалаш имконини беради. Айниқса социометриянинг Я.Л.Коломинский 
ишлаб чиққан ўзгартирилган тури болалар жамоасидаги шахслараро 
муносабатлар ҳақида тўлароқ ахборот беради. 
Одатда ўқувчилардан қуйидагича саволларга жавоб бериш талаб 
қилинади: “Сен саёҳатга ким билан бирга боришни хоҳлайсан?” “Сессияга 
ким билан бирга тайёрланишни истайсан?”, “Ким билан қўшни бўлиб 
яшашни ёқтирасан?” Ҳар бир савол социометрик мезон (ўлчов) вазифасини 
бажаради ва турмуш воқелигидан олинган. Синалувчи ҳар бир саволнинг 
учта жавобидан биттасини “энг маъқул” деб танлаши лозим. Унга, “аввал, 
ҳаммадан кўра кўпроқ ким билан бирга бўлишни хоҳласанг, ўшанинг 
фамилиясини ёз”, “агар сен истаган шахс тўғри келмаса, яна ким билан бирга 
бўлишни истасанг, шунинг фамилиясини ёз”, “айтилган шартларга биноан 
учинчи шахснинг фамилиясини ёз” деб уқтириш лозим. 
Гуруҳий табақаланишни кўрсатиш учун социограмма тўртта 
“майдон”га ажратилади. Қизлар доирача билан, ўғил болалар эса 
учбурчаклар билан белгиланади. Доирача ва учбурчаклар сони фамилиялар 
сонига тўғри келади. Гуруҳ аъзоларининг ўзаро муносабатлари доирача ва 
учбурчаклар стрелкалар билан боғланганида ўз ифодасини топади. Энг кўп 
муносабатга эга бўлган синалувчи доиранинг марказидан ўрин олади. У 
гуруҳ аъзоларининг энг ёқимтойи ҳисобланади. Шахслар билан алоқа 
ўрнатмаган синалувчи доиранинг энг четидан жой олади. Оралиқдаги 
“майдон”ларга ўртача ва ундан камроқ танланган текширилувчилар 
жойлаштирилади. Текширишда, биринчидан, шахслараро муносабатнинг 
даражаси ва кўлами аниқланади, иккинчидан, қизлар билан ўғил болалар 
ўртасидаги кўрсаткичлар таққосланади. Кўрсаткичларга қараб гуруҳдаги 
муносабатлар ёки қизлар билан ўғил болалар ўртасидаги муносабатлар ва 
уларнинг ўзига хослиги, психологик механизмлари ҳақида хулоса 
чиқарилади. Шу билан бирга назарий аҳамиятга молик ғоялар олға сурилади, 
амалий кўрсатмалар берилади, тавсиялар билдирилади. 
Онтогенез психологиясида тадқиқотнинг социометрик методи 
шароитга 
мувофиқлаштирилган 
кичик 
гуруҳлардаги 
шахслараро 
муносабатни ўлчаш усули ҳисобланади. Бу усулда синалувчиларга бевосита 
саволлар берилади ва уларга кетма-кет жавоб қайтариш орқали гуруҳ 
аъзоларини ўзаро танлаш жараёни вужудга келтирилади. Мактабгача таълим 
муассасалари, мактаб синфлари, ўқувчилар муносабатлари, дам олиш 
манзиллари, олий мактаблар, меҳнат жамоалари ва турли муассасаларнинг 
ходимлари ўртасидаги муносабатларнинг хусусиятлари, динамикаси, 
шахслараро зиддиятларнинг сабаби шу метод ёрдамида ўрганилади. Турли 
эҳтиёж, мотив, қизиқиш, интилиш, ҳаракат ва ҳоказолар муайян тартиб ҳамда 
қоидага биноан мувофиқлаштирилади, тизимлаштирилади, уларнинг 
ижтимоий-психологик ҳамда умумпсихологик илдизлари тўғрисида 
маълумотлар олинади. Шу билан бирга гуруҳлардаги шахсларнинг яққол, 
аниқ нуқтаи назари, гуруҳбозлик, оғмачилик, қарама-қаршилик, ҳис-
туйғунинг зўриқиши, гуруҳий жипслик, мослик, муносабатнинг мотивлари, 


26 
қурилиши, жинслар ўртасидаги

Download 7,34 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   9   10   11   12   13   14   15   16   ...   100




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish