72
Бола бир ойга тўлгач ўзини парвариш қилаётган одамга интиладиган,
талпинадиган бўлади ва бунинг мисоли тариқасида унинг кишилар орасидан
“ўз” кишисини таниши ва ажратишини айтиш мумкин.
Мазкур психологик ҳолатни Н.Л.Фигурин ва М.П.Денисовалар
“жонланиш”
деб атаганлар. Бу даврда боланинг психик дунёсида тетиклик,
ҳис-туйғусида эса атроф-муҳитдан таъсирланиш ўз аксини топади. Уларнинг
фикрича, боланинг катта ёшдаги одамларга ўз муносабатини билдириши
унинг бундан кейинги ўсишини белгиловчи босқич вазифасини ўтайди.
“Жонланиш” боланинг катталар билан ўзига хос равишда муносабатга
киришининг янги шакли сифатида вужудга келади. Лекин ташқи
қўзғатувчининг қитиқлашига жавоб тариқасида намоён бўладиган
“жонланиш”нинг табиати ҳали очилгани йўқ. Эҳтимол, бу ҳолат боланинг
катталар билан мулоқотининг махсус кўриниши ва овқатланиш
рефлексининг мустаҳкамланиши билан боғлиқдир, у
балки болада ижобий
ҳис-туйғуларни қўзғатиш омилидир. Баъзан болада ўзини парвариш қилувчи
шахснинг муомаласи туфайли эмоционал ҳаракатлар вужудга келади,
натижада унинг қўл ва оёқлари ҳаракати илдам ва тез амалга ошади. Бу
жараён интилиш, илтижо, талпиниш каби ташқи ифодага эга бўлган ички
психик кечинмаларда ўз аксини топади.
Психолог Е.К.Каверина боланинг ташқи таъсирга жавоб билдиришини
тадқиқ қилиб, унда одамлар ва жисмларга муносабат бир хиллигини
таъкидлайди. Унинг фикрича, инсоннинг афт-ангорига қараб ижобий ҳис-
туйғулар уйғониши кейинчалик вужудга келади.
Таъсирга берилиш ва
таъсирланишнинг мазкур шакли бола билан катталар ўртасидаги алоқанинг
бошланғич кўриниши ҳисобланади. Шахслараро алоқанинг бу шакли
чақалоқлик даврининг тугаши ва илк болаликнинг бошланишидан далолат
беради.
Чақалоқда пайдо бўладиган ижобий ҳис-туйғуларнинг оддий табиий
эҳтиёжларни қондириш билан ҳеч қандай боғлиқлиги йўқ.
Чунки психик
дунёдаги ўзгаришларни ўрганган М.Ю.Кистяковскаянинг уқтиришича,
уйқусизликдан қийналиш ва очлик уйғотувчи қўзғатувчиларни бартараф
қилиш салбий кечинма ва ҳис-туйғуни пасайтиради. Боланинг катталар билан
ижобий муносабатда бўлиши замирида табассум, кулги, илдам ҳаракат,
товуш чиқариш бўлса ҳам, буларнинг табиий-органик эҳтиёжларни
қондириш билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Аксинча, ижобий эмоционал ҳолат
янги ижтимоий эҳтиёжнинг кўрсаткичи бўлиб, бола катта ёшдаги
одамлар
билан мулоқотга киришишининг мотиви ва имконияти ролини бажаради.
Психолог М.И.Лисина ва унинг шогирдлари таъкидлаганидек, мазкур
ёш даврида бола кўз қарашлари, ихтиёрсиз ҳаракатлари, шарпага жавоби,
тамшаниши орқали катталар билан алоқа боғлайди. Кўп марта такрорланиш
натижасида шартли рефлекс шаклида вужудга келган ана шу жараёнлар
мулоқотга айланади. Чақалоқнинг янги шароит ва муҳитга мослашишидан
келиб чиқувчи бу ҳолат кўникиш кўринишида мулоқот вазифасини ўтай
бошлайди. Бироқ бу мулоқот новербал равишда (сўзлар ишлатилмай) амалга
ошади, содда
шаклдаги, тор кўламли шахслараро муносабатни акс эттиради.
73
Катта ёшдаги одамларнинг чақалоқ билан мулоқотда бўлиши унга
ўйинчоқ кўрсатиши, термулиши, эркалаши унда ташқи таъсирга жавоб
рефлексларини фаоллаштиради.
Психолог Д.Б.Эльконин назариясига кўра, чақалоқлик давридан илк
болалик, гўдаклик даврига ўтишнинг ўзига хос хусусиятлари мавжуддир.
Булар:
1.
Кўз ва қулоқ ёрдамида диққатни муайян объектга қаратиш (тўплаш)
нинг пайдо бўлиши, бола ҳаракат фаолиятининг қайта қурилиши
бошлангани, алоҳида намоён бўлувчи ҳаракатнинг хулқ ҳодисасига
айланиши.
2.
Сиртдан идрок қилинувчи барча объектларга (субъектларга)
йўналган алоҳида кўзғатузчига нисбатан шартли рефлекслар ҳосил бўлиши.
3.
Катта ёшдаги одамларга (онасига ва яқин кишиларга)
нисбатан
эмоционал реакциялар (ҳис-туйғулар, кечинмалар) янги эҳтиёж пайдо
бўлишининг кўрсаткичи эканлиги.
4.
Боланинг (чақалоқнинг) катталар билан мулоқотда бўлиш эҳтиёжи
унинг кейинги психик ўсиши негизини ташкил этиши ва ҳоказолар.
Do'stlaringiz bilan baham: