90
Е.К.Каверинанинг фикрича, болага бериладиган топшириқлар, ҳаракат
номлари ва уларни бажариш бўйича йўлланмаларни тушуниш қуйидаги
босқичлардан иборат бўлади: а) таъсирланишнинг йўқлиги ёки мутлақо
нотўғри таъсирланиш; б) ҳаракатни тўғри ижро этиш; в) ҳаракатнинг
мураккаблашуви ва бошқа кўринишларининг хусусиятлари.
Боланинг
катталар йўналтирувчи нутқини тушуниши хатти-ҳаракатларни амалга
оширишда етакловчи вазифани ўтайди.
Катталар билан боланинг ҳамкорликдаги фаолиятида йўл-йўриқ
моҳиятини тушуниш ўзига хос янги муносабатлар ўрнатишнинг энг муҳим
шарти ҳисобланади. Шунинг учун икки ёшли болаларда катталар нутқини
тушунишнинг ўсиши предметлар билан ҳаракатни амалга ошириш усулини
эгаллашда алоҳида аҳамият касб этади.
Бола уч ёшга қадам қўйганда, унда нутқни тушунишнинг кўлами
кенгаяди; сифати эса юқори даражага кўтарилади. 2-3 ёшли бола
катталарнинг амалий фаолиятни бажаришга доир нутқини тушунишдан
ташқари, эртак, ҳикоя, шеър кабиларни тинглашни ҳам ёқтириши
сабабли
уларда баён қилинган фикрларни ҳам тушунишга интилади, натижада илк
тасаввурлар вужудга келади.
Бола икки
ёшга тўлганда нутқининг ривожида янги давр бошланади. У
она тилининг грамматик қоидаларига мувофиқ гап тузишга ҳаракат қилади.
Унинг нутқида қарийб барча сўз туркумлари, мураккаб боғловчисиз
гаплар
учрай бошлайди. Фикр билдириш, маълумот узатиш ихтиёрсизлик асосига
қурилади.
Бола 3 ёшга ўтганидан кейин фақат яқин кишилари билан эмас, балки
бегоналар, тенгқурлари билан ҳам мулоқот кўлами кенгайиши натижасида
унда том маънодаги нутқ фаолияти вужудга келади.
Болада катталарнинг
нутқига, хатти-ҳаракатига қизиқиш кучаяди, ўзига дахлсиз фикр ва
мулоҳазаларни тинглаш майли пайдо бўлади, шунингдек, унинг ўзи атроф-
муҳитда, катталар даврасида олган маълумотлар ва ахборотлар бўйича
бошқалар билан мулоқотга киришиш истаги туғилади.
Уч ёшли боланинг нутқи мулоқот қуроли вазифасини бажариб, амалий
фаолият билан узвий боғлиқ ҳолда рўёбга чиқади. Унда диалогик нутқ пайдо
бўлади, чунки унинг ўзини қизиқтирган нарсалар ҳақида
саволлар бериши
ёки катталарнинг саволига жавоб қайтариши диалогик нутқни тақозо этади.
Диалогик нутқ замирида она тилининг грамматик тузилишини фаол эгаллаш
учун кенг имкониятлар ётади. Умуман, диалогик нутқ боланинг катталар
билан ҳамкорликдаги фаолиятининг ажралмас таркибий қисми ҳисобланади.
А.Н.Гвоздев илк болалик ёш даврида рус тилининг грамматик
қурилишини ўрганиб, уни икки босқичга ажратади. Биринчи босқич − 1
Do'stlaringiz bilan baham: