22
санъат, техник ижодиётнинг нозик турлари ва кашфиётдаги тафаккурнинг
ўзига хослигини, шахснинг маънавият, қадрият, қобилият, иқтидор, истеъдод
сингари фазилатларини ўрганиш мумкин. Инсон онгининг хоссаси, намоён
бўлиши, ривожланиши, ўзига хос ва ижтимоий хусусиятлари атоқли одамлар
билдирган мулоҳазаларда ўз ифодасини топади. Алломалар тўғрисидаги
маълумотлар
замондошлари,
издошлари, сафдошларининг
таърифу
тавсифлари орқали авлоддан авлодга ўтади.
Биографик маълумотлар одамларнинг ўзини ўзи тарбиялаши,
назорат
қилиши, идора этиши, ўзининг услубини яратиши, камолот чўққисига
эришиши жараёнида намуна вазифасини ўтайди.
Онтогенез психологиясида болаларнинг таржимаи ҳоли
асосидаги
илмий
тадқиқотлар,
масалан,
Н.А.Менчинская,
В.С.Мухинанинг
кузатишлари “Она кундалиги” номи билан машҳурдир. Шундай тадқиқотлар
чет эл психологиясида ҳам кенг тарқалган.
Бадиий адабиётда яратилган талай асарлар, масалан, Л.Н.Толстой, А.
М.Горький, С.Айний, Ойбек, Абдулла Қаҳҳор ва бошқа қатор адибларнинг
эсдаликлари таржимаи ҳол шаклида бўлиб, улар билан танишиш натижасида
муаллифларнинг ҳис-туйғуси,
темпераменти, характери, қобилияти,
истеъдоди, қизиқиши, интилиши, майли, лаёқати, дунёқараши, эътиқоди,
нафосати, ахлоқ ва одоби тўғрисида маълумотлар олиш мумкин.
Анкета
методи. Онтогенез психологиясида кенг қўлланадиган
методлардан биридир. Унинг ёрдамида турли ёшдаги
одамларнинг
психологик хусусиятлари, нарса ва ҳодисаларга муносабатлари ўрганилади.
Анкета одатда уч шаклда тузилади. Уларнинг биринчи хили
англашилган мотивларни аниқлашга мўлжалланган саволлардан тузилади.
Иккинчисида эса ҳар бир саволнинг бир нечтадан тайёр жавоблари берилади.
Учинчи турдаги анкетада синалувчига ёзилган тўғри жавобларни баллар
билан баҳолаш тавсия этилади. Анкетадан турли ёшдаги одамларнинг
лаёқатларини, муайян соҳага қизиқишлари ва қобилиятларини, ўзига,
тенгдошларига, катта ва кичикларга муносабатларини аниқлаш мақсадида
фойдаланилади.
Тарқатилган анкеталар йиғиштирилади ва электрон ҳисоблаш
машиналарида ҳисобланади, атрофлича миқдорий таҳлил қилинади, сўнгра
тадқиқотга
якун ясалиб, илмий ва амалий йўсинда хулосалар чиқарилади.
Анкета методи инсон психикасини ўрганиш учун бой материал тўплаш
имконини беради. Лекин унда олинадиган маълумотлар доимо холисона
хусусиятга эга бўлавермайди. Бу камчиликка йўл қўймаслик учун анкета
ичидаги назорат вазифасини бажарувчи саволларни пухта ишлаб чиқиш
мақсадга мувофиқдир.
Қуйида анкета варақасидан намуна келтириб ўтамиз.
Одатда анкета саволларига тўлиқ жавоб берилади ёки қисқача “ҳа”,
“йўқ” деб ёзиб қўйилади; шартли белгилар билан белгиланади: бунда ( + )
тасдиқлашни, (—) инкор қилишни билдиради; кетма-кет берилган бир нечта
жавобдан фақат биттаси танланади ва тагига чизилади ёки тартиб рақами
айлана ичига олинади.