Қўшимчa aдaбиётлaр:
1. Aвезбaев С. Ер тузиш иқтисоди. Мa’рузaлaр мaтни. Тошкент: «Мa’рифaт», 2001.
2. Aвезбaев С. Экономикa землеустройствa. Конспекты лексий. Тaшкент: «Мa’рифaт», 2002.
3. www. ZiyoNET
Хўжаликларда ички ер тузиш лойиҳаларини иқтисодий баҳолаш кўрсаткичлари тизимини белгилашнинг услубий асослари
Режа
1.Ер тузиш лойиҳаларини иқтисодий асослаш турлари
2.Хўжаликларда ички ер тузиш лойиҳаларини иқтисодий асослаш
3.Хўжаликларда ички ер тузиш лойиҳаси таркибий қисмларини баҳолашнинг асосий кўрсаткичлари
Ер тузиш лойиҳалари комплекс характерга эга бўлганликлари сабабли, уларни асослаш анча мураккаб иш ҳисобланади. Бунда иқтисодий баҳо албатта экологик ва ижтимоий баҳолар билан келиштирилган бўлиши керак, сабаби, кўрсатилган жабҳаларда йўл қўйилган ҳар қандай хато сўзсиз иқтисодий натижаларга таъсир этади. Бундан ташқари, ер тузиш лойиҳаларини инженерлик (техник) ва ишлаб чиқариш (технологик) масалаларини ечмасдан тузиш мумкин эмас.
Шундай қилиб, хўжаликларда ички ер тузиш лойиҳаларини иқтисодий асослаш қуйидаги қисмларни ўз ичига олади:
инженерлик-технологик (техник-иқтисодий);
ишлаб чиқариш-технологик (агроиқтисодий);
иқтисодий;
ижтимоий-иқтисодий.
Техник-иқтисодий асослаш, асосан, лойиҳада яратилган ҳудудни ташкил этишнинг кенглик шароитларини ва ернинг технологик хусусиятлари тавсифларини (ерларнинг рельефи, тупроқнинг механик таркиби, тўсиқлар мавжудлиги, маданий-техник аҳволи, контурлар йириклиги ва ш.ў.) баҳолаш учун хизмат қилади.
Ер тузишни лойиҳаш жараёнида техник-иқтисодий асослаш агрегатлар ҳаракатининг ишчи йўналишларидаги мумкин бўлган қияликлар, полосалар орасидаги участкаларнинг кенгликлари, ишлаб чиқариш бўлинмаларига бириктириладиган ер массивларининг тавсия этилган ўлчамлари, алмашлаб экиш массивларининг, далаларнинг, суғориш далаларининг оптимал майдонлари, молларни ҳайдашнинг мумкин бўлган масофалари бўйича илмий асосланган меъёрлардан фойдаланишга асосланади. Лойиҳанинг техник кўрсаткичлари ер тузишни лойиҳалаш меъёрлари қандай эътиборга олинганлиги, ердан фойдаланишнинг кенглик шароитлари мавжуд ҳолатига нисбатан қандай яхшиланганлиги, мумкин бўлган ечимларнинг (вариантларнинг) ютуқлари ва камчиликлари қандай эканлиги тўғрисида хулоса чиқариш имконини беради.
Агроиқтисодий асослаш кўзда тутилган ҳудудни ташкил этишни ишлаб чиқаришни кенгайтириш талабларига мослаш учун керак. Мос кўрсаткичлар охир-оқибатда ҳар хил турдаги баланслар тизимидан иборат бўлади: ишчи кучи, ем-хашак, ўғитлар, қишлоқ хўжалик маҳсулотлари, чорва молларининг йиллик айланиши. Маълум кўрсаткичларда ўз ифодасини топадиган ишлаб чиқаришни ва унинг тармоқларини жойлаштириш, хўжаликнинг ташкилий-ишлаб чиқариш тузилиши, алмашлаб экишни жорий этиш масалалари ҳам ечилади.
Иқтисодий ва ижтимоий-иқтисодий асослашдан мақсад - ҳудудни ташкил этишнинг энг яхши ечимини аниқлаш, кўзланаётган лойиҳавий ечимларнинг иқтисодий самарадорлигини ҳисоблаш, лойиҳа самарадорлигини тавсифловчи йиғма қиймат кўрсаткичларини беришдир.
Ундан кейин, ишлаб чиқаришнинг ўсиши ва уни оқилона ташкил этиш билан боғлиқ кутилаётган натижалар талаб этиладиган харажатлар билан солиштирилади.
Хўжаликларда ички ер тузиш лойиҳалари тузилишини ва юқорида келтирилган назарий хулосаларни ҳисобга олган ҳолда, хўжаликларда ички ер тузиш лойиҳасининг таркибий қисмларини иқтисодий баҳолашнинг кўрсаткичлари тизимини тузиш мумкин.
Юқорида келтирилган кўрсаткичларга янада аниқлик киритиш ва улардан амалий фойдаланиш кейинги бўлимларда аниқ мисоллар билан кўрилади.
МAВЗУГA ОИД AСОСИЙ ДAРСЛИКЛAР ВA ЎҚУВ ҚЎЛЛAНМAЛAР Aсосий aдaбиётлaр:
1. Aвезбaев С, Волков С. Н. Ер тузиш иқтисоди. - Т.: «Янги aср aвлоди», 2002.
2. Волков С.Н. Экономикa землеустройствa. Москвa.: «Колос», 1996. – 370 б.
Do'stlaringiz bilan baham: |