Ер тузишни лойихалаш


 Ер тузишни лойиҳалаш тушунчаси ва унинг ер тузиш тизимидаги ўрни



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

2. Ер тузишни лойиҳалаш тушунчаси ва унинг ер тузиш тизимидаги ўрни 
Аҳоли сонининг тўхтовсиз ўсиб бориши озиқ овқат маҳсулотларига ва халқ
истеъмол молларига бўлган талаб-нинг доимий ошиб боришига олиб келади. Бу 
талабни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни мунтазам кўпайтириб 
бориш, уларнинг сифатини яхшилаш ва турлари-ни кўпайтириш эвазига 
қондириш мумкин. Агар Республикамизда қишлоқ хўжалигида асосий ишлаб 
чиқариш воситалари бўлган ер ва сув ресурсларининг чекланганлигини ҳисобга 
олсак, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини мунтазам кўпайтириб боришнинг ягона 
йўли қишлоқ хўжалигини интенсив ривожлантириш ва уни индустриал асосга 
ўтказиш бўлиб қолади. 
Қишлоқ хўжалигини интенсивлаш жараёнида ечиладиган асосий масала - 
ердан самарали фойдаланишни ташкил қилиш ва тупрок унумдорлигини доимий 
ошириб боришдир. 
Ердан самарали фойдаланишни ташкил қилиш, тупроқ унумдорлигини доимий 
ошириб бориш, деҳқончилик маданиятини кўтариш, илм-фан ва техника 
ютуқларидан фойдаланишга шароит яратиш, ерни ва атроф мухитни қўриқлаш 
ҳозирги вақтда ер тузишнинг асосий вазифалари ҳисобланади. 
Ватанимиз ер ресурслари минглаб хўжаликлар орасида тақсимланган бўлиб, 
улар бир-биридан табиий шароити билан кескин фарқ қиладиган ҳудудларда 
жойлашган. Ҳар бир хўжалик, ҳаттоки ҳар бир дала майдони бошқасидан 
ўзининг унумдорлиги, физик ва кимёвий хусусиятлари, табиий, иқтисодий, 
ижтимоий ва экологик шароитлари билан фарқ қилади. 
Бундай шароитда ер тузиш ишларини фақат илмий асосда, ҳудуднинг табиий, 
ижтимоий ва хўжаликнинг иқтисодий шароитларини ҳисобга олган ҳолда олиб 
бориш мумкин.
Ер тузиш назариясини, услубиятларини ва иқтисодий-ижтимоий негизини 
ўрганадиган асосий фан - ер тузишни лойиҳалаш фанидир. 
Ер тузишни лойиҳалаш фани табиат ва жамият ривожланиш қонунлари 
асосида ривожланиб, фан ва техника ютуқлари, доимий ўсиб борувчи ишлаб 
чиқариш талаблари ва ижтимоий шарт-шароитларни ҳисобга олган ҳолда, ишлаб 
чиқариш кучлари ва ишлаб чиқариш муносабатларининг ривожланиш 
даражасига мос тушадиган, уларнинг тўхтовсиз ривожланиб боришига, ҳамда 
табиатни муҳофаза қилишга замин яратадиган қилиб ер майдонларини ташкил 
этишнинг назарий ва услубий асосларини ишлаб чиқади. 
Ҳар бир янги техника ва ишлаб чиқариш жараёни технологияси лойиҳа 
асосида ишланади ва ҳаётга тадбиқ қилинади. Ҳозирги фан ва техника 
тараққиёти асрида ғоялар ва илмий фикрлар янги техникаларга, қишлоқ хўжалик 
машиналарига, ишлаб чиқаришнинг илғор технологияларига айланишигача жуда 


10 
мураккаб ва қийин босқичларни босиб ўтади. Бу босқичлар ғоянинг туғилиши, 
уни тажриба йўли билан ва ишлаб чиқариш шароитида текшириш, илмий 
хулосалар ишлаб чиқиш (ёки моделларни тайёрлаш) ва ниҳоят лойиҳаларда 
кўрсатилган ишларни ҳаётга тадбиқ қилиш, яъни уларни амалга оширишни ўз 
ичига олади. Мана шу бир-бири билан узвий боғланган жараёнда лойиҳа асосий 
ўринни эгаллайди.
Лойиҳа 
- бу иншоотлар, механизмлар, бинолар, илғор технологиялар ва 
бошқаларни яратиш, амалга оширишнинг ҳисоб-китоблари, йўллари ва 
чизмалари келтирилган ҳужжатлар тўпламидир. 
Ер ва сув қишлоқ хўжалигида асосий ишлаб чиқариш воситалари бўлиши 
билан бир қаторда улардан фойдаланишнинг ўзига хос томонлари ҳам бор. Ишлаб 
чиқариладиган маҳсулотнинг миқдори, сифати ва таннархи асосан қишлоқ 
хўжалик корхонасидаги ернинг майдонига, унумдорлигига, ер турлари таркибига, 
шаклига, йўл ва ташқи алоқа манзилларига нисбатан жойлашган ўрнига боғлuқ. 
Шунинг учун ҳам, ер тузиш лойиҳалари қишлоқ хўжалик корхоналари 
ҳудудларининг ташкил топишида, тартибга солинишида ва такомиллашишида 
жуда катта аҳамиятга эга.
Ер тузиш лойиҳаси
- халқ хўжалигида ердан самарали фойдаланишни 
таъминловчи ер ландшафтларини яратишга, уларни иқтисодий, ижтимоий ва 
экологик баҳолашга қаратилган, ҳамда уларга ҳуқуқий асос берадиган 
ҳужжатлар тўпламидир. Ер тузишни лойиҳалаш ишлари қишлоқ хўжалик ва 
ноқишлоқ хўжалик корхоналарида, корхоналараро бирлашмаларда олиб 
борилади. 
Ер ишлаб чиқариш жараёнида ишлаб чиқариш воситаси сифатида иштирок 
этиши билан бир қаторда, табиат маҳсули ва унинг бир бўлаги ҳамдир. Шунинг 
учун ер тузиш лойиҳалари фақат ердан фойдаланишда маълум тартиб 
ўрнатибгина қолмай, балки табиатнинг бошқа ресурсларига (элементларига) ва 
умуман экологик тизимга фаол таъсир қилади. Шунинг учун ҳам ер тузиш 
лойиҳаларини табиатни тузиш лойиҳалари деб ҳам аташ мумкин. Биз бу ҳолни 
ҳеч қачон эсдан чиқармаслигимиз ва лойиҳа тузилаётган пайтда албатта унинг 
табиатга қиладиган ижобий ва салбий таъсирларини аниқлашимиз ва 
баҳолашимиз шарт. 

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish