Ер тузишни лойихалаш


Ердан оқилона фойдаланиш -



Download 4,44 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/189
Sana12.06.2022
Hajmi4,44 Mb.
#659687
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   189
Bog'liq
ЕТЛ дарслик Microsoft Word 9a3f0734b48b6fe460e97d7940c66c3d

Ердан оқилона фойдаланиш -
халқ хўжалигини ривожлантириш 
манфаатларига максимал мос тушувчи ва ажратилган мақсадларга эришишда 
энг катта самарадорликни, атроф муҳит билан ўзаро оптимал таъсирни ва ҳам 
фойдаланиш, ҳам ажратиш жараёнларида уни ҳар томонлама муҳофаза 
қилишни таъминловчи ердан фойдаланиш ҳисобланади. 
Мамлакат ер фонди ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлардан ташкил 
топади. «Ер эгалиги» ва «ердан фойдаланиш» атамалари ер тузишда 
анъанавий ҳисобланади. Энг кенг маъноли ва умумий атама - «ердан 
фойдаланиш» дир. Энг аввало, бу ердан фойдаланишнинг (фаолиятнинг) 
мавжуд жараёнидир. У ердан барча шаклларда фойдаланишда ўз ўрнига эга.
Маълумки, ерга бўлган мулкчилик ҳуқуқи учта элементдан ташкил 
топади: эгалик ҳуқуқи, фойдаланиш ҳуқуқи ва тасарруф этиш ҳуқуқи. Шу 
нуқтаи 
назардан, 
ер 
эгалиги 
ва 
ердан 
фойдаланиш 
ҳуқуқий 
муносабатларнинг маълум элементлари ҳисобланади. Бунда уларнинг 
ҳуқуқий мақоми ҳаракатдаги қонунчилик билан аниқланади.
Ер тузишда «ер эгалиги» ва «ердан фойдаланиш» атамалари, одатда, ер 
тузиш объекти - жойларда чегара белгилари билан маҳкамланган ҳудудий 
чегараларига ва ер тузиш бўйича давлат органлари томонидан берилган 
ҳужжатлар асосида ер қонунчилигида белгиланган маълум ҳуқуқий мақомга 
эга ер участкаси маъносида ишлатилади. 


53 
Таърифлашда қулайлик яратиш учун қуйидаги тушунчалар қабул 
қилинган. 
Ер эгалиги
- бу мулкчиликдаги, умрбод мерос қилиб қолдириладиган 
эгаликдаги, аниқ мақсадлар учун фойдаланиладиган, аниқ майдонига, 
жойлашган ўрнига, ҳуқуқий мақомига ва жойларда белгиланган аниқ 
чегараларига эга ер участкасидир. 
Ердан фойдаланиш
- бу аниқ мақсадлар учун доимий (муддатсиз) ёки 
вақтинча (узоқ муддатли, қисқа муддатли) фойдаланишга, ижарани ҳам 
қўшиб, берилган, аниқ майдонига, жойлашган ўрнига, ҳуқуқий мақомига ва 
жойларда белгиланган аниқ чегараларига эга ер участкасидир. 
Ер тузиш ва ҳудудни ташкил этиш нуқтаи назаридан бу тушунчалар 
яқин, сабаби, улар ўзларида аниқ ер участкаларини акс эттиради.
Ер эгаликлари ва ердан фойдаланишларнинг (ер участкасининг) барча 
тавсифлари ер кадастрида ва давлат рўйхатига олиш ҳужжатларида акс 
эттирилади. Ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлари чегаралари чизмаларда 
кўрсатилади ва жойларга кўчирилади. Мазкур ер участкасининг ҳуқуқий 
мақоми ўз ичига мўлжалланган мақсадни, рухсат этилган фойдаланишни ва 
қонуний эгалик қилиш шаклини олади. 
Ер эгалиги ва ердан фойдаланиш шундай объект ҳисобланадики, унда 
бевосита ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш олиб борилади. Унинг 
сифатига сезиларли даражада ердан фойдаланиш самарадорлиги ва ишлаб 
чиқаришни юритиш боғлиқ бўлади. 
Ер эгалиги ва ердан фойдаланиш чегараси - мулкдор, эга, фойдаланувчи, 
ижарачининг ердан фойдаланишдаги ҳуқуқларининг ҳудудий чегараларини 
ўзида акс эттирувчи, жойларда техника воситалар ёрдамида аниқ 
белгиланган чизиқдир. 
Ердан фойдаланишлар чегаралари ўз-ўзидан ҳуқуқий шароитларга тўла 
мос бўлиши, лекин ердан хўжаликда фойдаланиш учун ноқулай бўлиши 
мумкин. 
Ер эгаликлари ва ердан фойдаланишлар вазифалари, ҳуқуқий мавқелари 
бўйича бир-бирларидан фарқ қилишади.
Ўзбекистонда 2004 йилда майдони бўйича йирик қишлоқ хўжалик 
корхоналари (жамоа ва ширкат хўжаликлари, ҳиссадорлик жамиятлари
фермер хўжаликлари уюшмалари, ёрдамчи ва тажриба хўжаликлари ва 
бошқ.) сони 5160, фермер хўжаликлари - 42315 ташкил этди. 
Ҳар қандай ер эгаликларини ва ердан фойдаланишларни ташкил этиш, 
уларни ҳудудда жойлаштириш, уларга ўзгаришлар киритиш, ерларни ер 
мулкдорлари, ердан фойдаланувчилар, халқ хўжалиги тармоқлари, тармоқлар 
ичида тақсимлаш хўжаликлараро ер тузиш ёрдамида амалга оширилади. 
Хўжаликлараро ер тузиш масалаларини ечишга ҳар хил табиий, 
иқтисодий, ижтимоий ва бошқа омиллар: ҳудуднинг умумий майдони, унинг 
қишлоқ ҳўжалиги учун ўзлаштирилганлиги ва кейинчалик ўзлаштирилиш 
имконияти, ер турлари таркиби ва жойлашиши, аҳоли тизими, 


54 
коммуникация, инфратизим ва ш.ў. таъсир кўрсатади. Бу омилларнинг 
йиғиндиси ҳар хил бўлиши мумкин. Улар ҳар хил йўналишдаги ер 
эгаликларини ташкил этиш имкониятини аниқлайди, уларнинг майдонига ва 
жойлашишига таъсир этади, умуман хўжаликлараро ер тузишнинг мазмунида 
ва ўтказиш усулларида акс этади.
Шундай ер эгалиги (ердан фойдаланиш) оқилона ҳисобланадики, у 
ўзининг ўлчамлари (майдони, таркиби ва бошқ.) ва жойлашиши бўйича ердан 
энг самарали фойдаланишни ва уни муҳофаза қилишни, ишлаб чиқаришни 
ташкил этишни ва хўжаликнинг ижтимоий масалаларини ечишни 
таъминлайди.
Хўжаликлараро ер тузишда ер тузиш ишлари ҳуқуқий тадбирлар билан 
боғлиқ. Уларнинг асосийлари қуйидагилар.
Ерларни олиш
- белгиланган тартибда аниқ ер участкасидан фойдаланиш 
ҳуқуқини (мулкчилик, эгалик қилиш, фойдаланиш, ижара) тугатишдир. 
Ерларни бериш
- ер участкасини мулк қилиб, эгалик қилишга, 
фойдаланишга, ижарага фуқарога ёки ҳуқуқий шахсга беришдир. 
Ерларни ажратиш
- мулк қилиб, эгалик қилишга, фойдаланишга 
берилган ер участкасининг чегараларини жойларда белгилаш бўйича ер 
тузиш ишларидир.

Download 4,44 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   189




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish