Ер тузиш ва ер кадастри кафедраси


«АЛОҲИДА МУҲОФАЗА эТИЛАДИГАН ҲУДУДЛАР ЕРЛАРИНИ БОШҚАРИШ»



Download 2,83 Mb.
bet53/69
Sana15.05.2023
Hajmi2,83 Mb.
#938937
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   69
Bog'liq
Мажмуа Ер ресурсларини бошқариш

«АЛОҲИДА МУҲОФАЗА эТИЛАДИГАН ҲУДУДЛАР ЕРЛАРИНИ БОШҚАРИШ».
Ер кодексининг 71–моддасига кўра алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудларнинг ерлари жумласига қуйидагилар киради:
1) табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар;
2) соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлар;
3) рекреатсия мақсадларига мўлжалланган ерлар;
4) тарихий-маданий аҳамиятга молик ерлар.
2013 йининг 1 январ ҳолатига кўра ушбу тоифа ерларининг майдони 82.1 минг гектарни, ёки жами фойдаланиладиган ерларнинг 0.18 фоизини ташкил этади.
Табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреатсия мақсадларига мўлжалланган ерлар республикамиз ер фонди тизимида алоҳида ва мустақил тоифани ташкил этади (Ер кодексининг 8-моддаси).
Табиатни муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар турларидан муҳофаза қилиш мақсадларига мўлжалланган ерлар турларидан бири табиат ёдгорликлари ерларидир. Табиат ёдгорликлари деганда эқологик, илмий, эстетик, маданий жихатдан ноёб, ўрнини тўлдириб бўлмас, қимматли, келиб чиқиши табиий бўлган объектлар тушунилади. Табиат объектларини табиат ёдгорлиги деб давлат хокимиятининг махаллий органлари эълон қилади ва улар давлат муҳофазасида бўлади.
Мамлакатимиз ҳудудида 400 дан ортиқ табиат ёдгорлиги хисобга олинган. Уларни уч турга бўлиш мумкин а) археологик –карст релефи шакллари, ғорлар, унгурлар; б) ботаник – айрим табиат бурчаклари, ноёб ўсимлик турлари, дендрарийлар, айрим катта ёшли дарахтлар; в) геологик, гидрологик, географик – ноёб геологик очилмалар, нодир бўлоқлар, шаршаралар, қоялар ва хакозо. Табиат ёдгорликлари ерларидан хўжалик мақсадларида фойдаланиш ман қилинади.
Давлат табиат ёдгорлиги ер эгалари ва ердан фойдаланувчилардан ер участкаларини олиб қўйилмасдан туриб ҳам ташкил этилиши (еълон қилиниши) мумкин. Бундай холларда табиат ёдгорлигини муҳофаза этиш мажбуриятлари шу ёдгорлик қайси корхона, муассаса, ташкилот ҳудудида бўлса, уша корхона, муассаса, ташкилот зиммасига юклатилади.
Табиат ёдгорлиги жойлашган ер участкаси табиат ёдгорлиги муҳофазасини таъминлаш мақсадида ер эгаси ёки ердан фойдаланувчидан олиб қўйилиши ҳам мумкин.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексида белгиланишича, давлат қўриқхоналари, миллий ва дендрология боғлари, ботаника боғлари, заказниклар, табиат ёдгорликлари ҳолатини таъминлаш учун муҳофаза зоналари таъсис этилиб, ушбу зона ерларида уларнинг ҳолатига риоя этилишини таъминлашга зарарли таъсир этадиган фаолият тақиқлаб қўйилади.
Соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлар ва ҳудудлар тушунчаси Ўзбекистон Республикасининг Ер кодекси (73-модда) ва «Муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги қонунда (24-модда) берилган. Аммо, бу норматив ҳужжатларда уларнинг номланиши турлича талқин қилинади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексида бу объектлар «соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлар» деб юритилса, «Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги қонунда эса «курорт табиий ҳудудлар» номи билан аталади.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 73-моддасида кўрсатилишича, соғломлаштириш мақсадларига мўлжалланган ерлар деганда табиий шифобахш омилларга эга бўлган, касалликларнинг олдини олиш ва даволашни ташкил этиш учун қулай, белгиланган тартибда тегишли муассасалар ва ташкилотларга доимий фойдаланишга берилган ер участкалари тушунилади. «Алоҳида муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар тўғрисида»ги қонунда эътироф этилишича, даволаш ва саломатликни тиклаш хусусиятларига, минерал манбаларга, даволовчи балчиқ қатламларига, қулай иқлим шароитлари ва бошқа шарт-шароитларга эга бўлган табиий ҳудудлар курорт табиий ҳудудлар деб аталади. Ушбу қонун ҳужжатларида келтирилган таърифлар ва уларнинг номланиши айнан ўхшаш бўлмасада, аммо мазмунан бир хил маънони, яъни одамларнинг соғлиғини тиклаш, уларни даволаниши учун қулай шифобахш табиий шароитга эга бўлган ҳудудлар маъносини англатади.
Муҳофаза этиладиган ҳудудлар ва алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудлар ерлари тушунчаларини бир хилда тушуниш унча тўғри эмас. Чунки муҳофаза этиладиган ҳудудлар тушунчасига шу мақсадларга ажратиб берилган ер участкаларидан ташқари сув кенгликлари (акваториялар), балиқ хўжалиги тегралари, шаршаралар ва бошқалар ҳам киради. Демак, муҳофаза этиладиган ҳудудлар тушунчаси шу ҳудудлар ерлари тушунчасидан анча кенгдир. Аммо, шуни таъкидлаш жоизки, муҳофаза этиладиган ҳудудлардаги сув кенгликлари, шаршаралар, бошқа сув ёки ўсимлик билан қопланган ҳудулар ҳам шу ҳудудлар ерларининг таркибий қисмини ташкил этади, ёхуд сув ёки ўсимлик билан қопланган ҳудудлар ҳам ер фонди тоифасига киритилади (масалан, сув фонди ерларини сув билан қопланган ва сув билан қопланмаган ерлар, ўрмон фонди ерларини ўрмон билан қопланган ва ўрмон билан қопланмаган ерлар ташкил этади). Шу жихатдан қараганда муҳофаза этиладиган ҳудудлар ва алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудлар ерлари бир хил маънони беради деб тушуниш ҳам мумкин.
Муҳофаза этиладиган ҳудудлар деганда ерлар ва сув кенгликлари (акваториялар)нинг устувор эқологик, илмий, маданий, эстетик, санитария соғломлаштириш аҳамият ига молик қисмлари тушунилади. Муҳофаза этиладиган ҳудудлар деб аталашининг асосий сабаби шундаки, бу ҳудудлар ноёб ўсимлик ва хайвонот дунёсини, минерал сувлар ҳамда табиат ёдгорликларини сақлаш учун ўта эқологик, илмий, маданий, эстетик, санитария соғломлаштириш аҳамиятига эгадир. Алоҳида муҳофаза этиладиган ҳудудлар ерлари деганда эса давлатнинг тегишли органлари томонидан қонунда белгиланган тартибда табиатни муҳофаза қилиш, соғломлаштириш, рекреатсия, тарихий-маданий мақсадлар учун ажратиб берилган ер майдонлари тушунилади.

Ер ресурсларини бошқариш” фанидан тестлар



Download 2,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   49   50   51   52   53   54   55   56   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish