Ер тузиш ва ер кадастри кафедраси


ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЕРЛАРНИ БОШҚАРИШ»



Download 2,83 Mb.
bet52/69
Sana15.05.2023
Hajmi2,83 Mb.
#938937
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   69
Bog'liq
Мажмуа Ер ресурсларини бошқариш

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИГА МЎЛЖАЛЛАНГАН ЕРЛАРНИ БОШҚАРИШ».
Ўзбекистон Республикаси ер фонди таркибида қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерлар мустақил тоифани ташкил этади. 2013 йининг 1 январ ҳолатига кўра ушбу тоифа ерларининг майдони 20481.1 гектарни, ёки жами фойдаланиладиган ерларнинг 46.12 фоизини ташкил этади. Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида улар алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, асосий восита сифатида харакат қилади.
Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 43-моддасига кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар деб "Қишлоқ хўжалиги эхтиёжлари учун бериб қўйилган ёки ана шу мақсадлар учун белгиланган ерлар тушунилади". Ерларни мақсадли белгилаш, яъни уларни яроқлилиги даражасидан келиб чиқиб фойдаланиш хўжаликлараро ҳамда ички хўжалик ер тузиш лойихалари натижаларига кўра белгиланади. Шундай қилиб, бу лойихалар хўжаликларга маълум қисм ерлардан қишлоқ хўжалик мақсадларида фойдаланиш имкониятини беради.
Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар мамлакат ягона ер фондида майдон жихатидан иккинчи ўринда туради. Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудининг 46,1 фоизини эгаллаган бўлиб, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида асосий восита хисобланади ва мамлакат халқ хўжалигида алоҳида аҳамиятга эга.
Қишлоқ хўжалиги учун мўлжалланган ерларнинг умумий хусусияти шундан иборатки, бу ерлар қишлоқ хўжалигида асосий ишлаб чиқариш воситаси бўлиб хисобланади. Ўзбекистон Республикаси Ер кодексининг 1-моддасида ер умуммиллий бойлик, Ўзбекистон Республикаси халқи хаёти, фаолияти ва фаровонлигининг асоси сифатида ундан оқилона фойдаланиш зарур ва у давлат томонидан муҳофаза қилинади деб таъкидланган. Қишлоқ хўжалиги мақсадларида фойдаланиш кўзда тутилган барча ерлар, халқ хўжалигини қишлоқ хўжалиги махсулотларига тобора ўсиб бораётган эхтиёжларини қондириш мақсадида ер ислохати ва қишлоқ хўжалиги ислохати талабларига мувофиқ қишлоқ хўжалиги юритиш фаолияти билан шуғулланувчилар томонидан фойдаланилади.

«АҲОЛИ ПУНКТЛАРИ ЕРЛАРИНИ БОШҚАРИШ».
Аҳоли пунктларининг ерлари мамлакатимиз ер фонди таркибида мустақил тоифани ташкил этади. 2013 йининг 1 январ ҳолатига кўра ушбу тоифа ерларининг майдони 214.1 гектарни, ёки жами фойдаланиладиган ерларнинг 0.48 фоизини ташкил этади. Аҳоли пункти ерлари деганда тасдиқланган шахарсозлик ва ер тузиш ҳужжатлари асосида чегаралари белгиланган аҳоли яшайдиган, саноат, транспорт, алоқа, мудофаа ва бошқа иншоотлар жойлашган шахар, посёлка, қишлоқларнинг ташқи чегаралари доирасидаги ерлар тушунилади. Аҳоли пункти ерлари ҳуқуқий ҳолати тўғрисияда тушунчага эга бўлиш учун аҳоли пунктларининг турлари, аҳоли пункти ерларининг таркиби, бу ерлардан фойдаланиш тартиби, фойдаланувчиларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари, бу тоифа ерларни боршқаришнинг ўзига хос хусусиятлари каби масалаларни аниқлаш лозим бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Шахарсозлик кодексининг 9-моддасида кўрсатилишича, аҳоли пунктлари шаҳар аҳоли пунктлари (шаҳарлар, шаҳар посёлкалари) ва қишлоқ аҳоли пунктларига (қишлоқлар, овуллар) бўлинади.
Аҳоли пунктларининг шахар ва қишлоқ аҳоли пунктларига бўлиниши тарихан ижтимоий меҳнат тақсимоти билан боғлиқдир, яъни уларни тоифаларга чегаралайдиган асосий белгиси улар аҳолисининг моддий ишлаб чиқаришнинг турли соҳаларидаги иштироки ҳисобланади. Қишлоқ аҳоли пунктларида меҳнатга лаёқатли аҳолининг асосий қисми қишлоқ хўжалиги ижтимоий ишлаб чиқаришида қатнашади. Шундай қишлоқ аҳоли пунктларида саноат, транспорт ва бошқа корхоналар жойлашган бўлиши мумкин, аммо улардаги ишчи ва хизматчилар кўпчиликни ташкил этмайдилар. Шахар ва шахар типидаги посёлкаларда ижтимоий қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши билан меҳнатга лаёқатли аҳолининг фақат камгина қисми банд бўлади. Аммо, аҳоли пунктларини шахар ёки қишлоқ аҳоли пункти тоифаларига киритиш фақат аҳолининг қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришидаги иштироки билан эмас, шу билан бирга аҳолининг сонига қараб ҳам белгиланади, ёхуд аҳоли пунктини шахар тоифасига киритиш учун қонунчилик маълум аҳоли сони бўлиши лозимлигини кўрсатади.
Шахар ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳуқуқий ҳолатида фарқлар мавжуд. Ушбу фарқлар шундан иборатки, шахар аҳоли пунктлари мустақил маъмурий-худудий бирлик ҳисоблансалар, қишлоқ аҳоли пунктлари эса маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ҳудудининг унча катта бўлмаган қисмини эгаллайдилар ва давлат тузилишининг маъмурий-ҳудудий тизимида энг қуйи бирликни ташкил қиладилар. Шу сабабдан шахар аҳоли пунктларининг ҳуқуқий ҳолати қишлоқ аҳоли пунктлариникига нисбатан анча кенгроқ тартибга солинган. Шахар аҳоли пунктларига шахар ерлари биркитилган бўлиб, улар шахар ҳокимлиги томонидан бошқарилади. Қишлоқ аҳоли пунктлари қишлоқ хўжалиги корхоналари ерларида жойлашган бўлади.
Маъмурий-ҳудудий бирлик сифатида шахар аҳоли пунктлари ўз ҳокимлиги тимсолида ўз бюджети, ўз хўжалигига эга бўлиб, фақат маъмурий эмас, балки иқтисодий мустақилликка ҳам эга бўладилар.



Download 2,83 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   69




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish