“Ер ёнғоқ” маҳсулотини тайёрлаш, сақлаш ва дастлабки ишлов беришнинг технологик ва илмий асослари режа



Download 466,73 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana26.02.2022
Hajmi466,73 Kb.
#467372
1   2   3
Bog'liq
Ер ёнғоқ

 
 
 
 
 
 
 
 
 


2.
Етиштириш технологиясининг вазифалари, ўсимликнинг меъѐрида ўсиб, 
ривожланиши, юқори ҳосил шакллантириш учун –илмий асосланган алмашлаб 
экишларни жорий этиш, экиннинг энг яхши ўтмишдошдан кейин жойлаштириш, 
тупроқни ишлашда илдиз тизимининг яхши ривожланиши учун оптимал сув –
ҳаво, озиқланиш режимини яратиш, органик –маъданли ўғитлардан самарали 
фойдаланиш, бегона ўтлар, касалликлар ва зараркунандаларга қарши курашда 
интеграл (уйғунлашган) услублардан фойдаланиш, экиш учун Давлат стандарт 
(андозали) лари талабига жавоб берувчи уруғлардан фойдаланиш, экиш 
муддатлари, меъѐрлари, чуқурлигини оптималлаштириш, ўсимликни ўсув 
даврида, энг мақбул суғориш режимини яратиш, Давлат реестрига киритилган 
ѐки истиқболли навлар, дурагайларни экиш, ҳосилни қисқа муддатда
нобудгарчиликсиз йиғиштириб олиш, дастлабки ишлов бериш ва сақлаш 
тадбирларини ўз вақтида ҳамда сифатли бажаришдир 
Қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш
технологияси – юқори ва сифатли таннархи 
паст экологик тоза ҳосил етиштиришни
таъминлайдиган, экинларнинг биологик
хусусиятлари, тупроқ – иқлим шароитига мос
келадиган агротехник тадбирлар мажмуасидир.
Экинларни етиштириш технологиясида асосий ва 
экишдан олдин тупроқни ишлаш, ўғитлаш, уруғни экишга тайѐрлаш, экиш, экин 
парвариши, ҳосилни йиғиш технологик тадбирлари барча экинларда 
бажарилади. Айрим экинларни етиштиришда уларни ўзига хос етиштириш 
хусусиятлари мавжуд бўлиб, уларга дуккакли экинлар уруғини инокуляция 
қилиш, толали экинлар поясини сувда ивитиш тадбирлари киритилади. Қишлоқ 
хўжалигида илмий техника тараққиѐтининг ютуқларидан, экинларнинг
навларнинг, дурагайларнинг биологик потенциалидан тўла фойдаланиш, 
ўсимликларнинг ўсиши ва ривожланишини бошқариш натижасида экинлар 
ҳосилдорлигини, етиштирилган маҳсулот миқдорини ошириш дала экинлари 
етиштириш технологиясининг асосий йўналишларидан биридир. Етиштириш 
технологиясида экиннинг биологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда унинг 
эҳтиѐжларини тўла қондириш, деҳқончилик маданиятини юксалтириш, мехнатга 
хақ тўлашни бозор иқтисодиѐти қонунлари асосида ошириш талаб қилинади. 
Ҳозирда 
қишлоқ 
хўжалик 
экинларини 
етиштириш 
технологиясини 
биологиялаштириш (агробиотехнология), эрозига қарши технология, энергияни 
тежайдиган технология, интенсив технология ва бошқа турдаги турли 
технологиялар қўлланилмоқда. Қишлоқ хўжалик экинларини етиштириш 
технологиясида ҳар бир экиннинг технологик хариталари тузилади. Ҳар бир 
даланинг тарихи, агрокимѐвий кўрсаткичлари, фиотсанитар ҳолати (бегона 
ўтлар, касалликлар, зараркунандалар), экинларнинг навбатлашиши, навлари 


кўрсатилган, даланинг паспорти тузилади. Тупроқ унумдорлиги, ҳосилдорлик 
бўйича ўзгаришлар дала паспортига ѐзиб борилади. Мулкчиликнинг турли 
шакллари ривожланаѐтган даврда бу тадбирларни амалга ошириш жуда мухим. 
Ерѐнғоқ алмашлаб экишда донли
ўсимликлардан, картошка, илдизмевали 
сабзавотэкинларидан кейин экилади. Ерѐнғоқ 
экиладиганер кузда чуқур шудгор
қилинади. Унга 10-13 тонна гўнг ва 60-80 кг
фосфор берилади. Усув даврида 20-30 кг азот ва 60-80 кг фосфор берилади. 
Ерѐнғоқ кенг қаторлаб, қатор ораси 60-70 см, ўсимлик роаси 10-15 см қилиб 
экилади.
Ерѐнғоқ апрел ойида ва май ойининг бошларида экилади. У чигит ѐки 
маккажўхори экадиган сеялкаларда экилади, гектарига 70-100 кг уруғ 
сарфланади. Ўсув даврида қатор оралари 3-4 марта культивация қилинади ва 5-6 
марта суғорилади. Ерѐнғоқ тўла етилганда дуккаклар гинофиумдан осон 
ажралади. Шу даврда ҳосил етилиш, ҳосил йиғиш учун икки қаторли АН-70 
машиналаридан фойдаланилади. Уруғни таркибида 45-66% қуримайдиган ва 
истемол қилинадиган мой бўлади. Бу мой озиқ-овқатда, юқори сифатли қандолат 
махсулотлари, маргарин тайѐрлашда ишлатилади. Пояси эса молларга берилади, 
ерѐнғоқ азот йиғувчи ўсимлик бўлганлиги учун у кўп ўсимликларга ўтмишдош 
экин хисобланади. Ватани Жанубий Америка. Европада ХVI асрдан маълум, ер 
юзида 21,8 млн гектар ерга экилади. Асосан Хиндистон, Хитой, Япония, Корея, 
Марказий ва Шимолий Африка, АҚШ, Украина, Грузия, Россия, Марказий Осиѐ 
давлатларида экилади. Ўзбекистонда 1998 йили 5,2 минг гектар ерга экилган. 
Ўртача 15-17 центнер ҳосил беради. 

Download 466,73 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish