300
ситети талабаларига қарши қурол ишлатилди, натижада тўрт нафар
талаба полициячилар томонидан ўлдирилди.
Никсон маъмурияти ташқи сиёсатда ижобий силжишлар қилди.
1973 йилда Вьетнамдаги урушни тўхтатди. Жанубий Вьетнамдан
АҚШ қўшинларининг олиб чиқиб кетилиши билан, Сайгон режими
ағдарилди. 1975–1976 йилларда Вьетнамнинг
ягона давлатга бир-
лашиши узил-кесил ҳал бўлди. Бу Жануби-Шарқий Осиёда АҚШ
агрессиясининг батамом мағлуб бўлганини билдирарди. Президент
Никсон даврида халқаро майдонда кескинликни юмшатувчи Совет–
Америка муносабатларида ижобий ўзгаришлар бўлиб ўтди. Маса-
лан, 1970 йилдан бошлаб 1968 йилдаёқ имзоланган “Ядро қуролини
тарқатмаслик тўғрисида”ги Шартнома кучга кирди. Хусусан, Никсон-
нинг 1972 йилдаги Москва шаҳрига
ташрифи билан, СССР ҳамда
АҚШ ўртасида 10 та Битимнинг имзоланиши катта аҳамиятга эга
эди. Бу келишувлар ичида икки давлат ўртасидаги “Ўзаро муносабат
асослари”, “Ракетага қарши мудофаа чоралари” (РҚМ) Битимлари ва
“Стратегик қуролларни музлатиш бўйича” вақтинчалик Битим катта
аҳамиятга эга бўлди. 1973 йилда юқоридаги битимларга қўшимча
ядро урушига йўл қўймаслик ва ракетага қарши мудофаа воситала-
рини қисқартириш тўғрисидаги Битимлар имзоланди.
Бу ва бундан кейинги келишувлар нафақат Совет–Америка муно-
сабатларини, балки, шу билан бирга, халқаро миқёсда ҳам кескин-
ликнинг анча юмшашига олиб келди. Бу ижобий ўзгаришларнинг
натижаси сифатида 1975 йил 15–25 июлдаги Совет–Америка қўшма
космик тажрибасини кўрсатиб ўтиш мумкин. Икки давлат космик
кемалари: “Союз” ва “Аппалон” фазода бир-бири билан туташди.
АҚШда “Уотергайт иши” деб аталган воқеа чуқур сиёсий
инқирозни келтириб чиқарди. 1972 йил сайлов компанияси даври-
да Р. Никсон қайта Президентлика сайлаш қўмитаси билан боғлиқ
бўлган бир гуруҳ шахслар Демократик партия штаб-квартираси жой-
лашган “Уотергейт” меҳмонхонасида яширин эшитиш қурилмасини
ўрнатаётганида қўлга тушди.
Жиноят текширилганда, йўллар Оқ
уйга туташди, давлат бошлиғининг ёрдамчилари ва ишончли ки-
шиларидан кўпчилиги суд жавобгарлигига тортилди. Кўплаб шов-
шувга сабаб бўлган ва кенг ёйилган “Уотергейт иши” пайдо бўлди.
Шов-шувлар
фош этилиши натижасида, Никсон импичментдан
(Конгресс иккала палатасининг Президентга ишончсизлик билдири-
ши) кейин, 1974 йил августида ўз хоҳиши билан истеъфо беришга
мажбур бўлди. Бу Америка тарихида мамлакат Президентининг им-
301
пичмент билан муддатидан илгари ўз лавозимидан четлаштирилган
биринчи воқеа эди. Конституцияга кўра,
Президентлик лавозими
Вице-Президент Ж. Фордга топширилди. Кейинги йилларда Аме-
рика халқи бир неча марта ҳокимиятнинг юқори поғоналаридаги
коррупция-порахўрликнинг очиб ташланганлигининг гувоҳи бўлди.
Кўплаб юқори лавозимдаги амалдорлар ўз вазифасидан ғаразли
мақсадларда фойдаланганлиги учун хизмат вазифасидан бўшатилди.
Do'stlaringiz bilan baham: