“Ўзгаришлар шамоли”
Иден ўз ихтиёри билан истеъфога кетгандан кейин (1957 йил
9 январ), консерватив партия раҳбарилиги лавозимини эгаллаш
учун Батлер ва Макмилланнинг имкониятлари тенг эди. Мак-
милланни қўллаб-қувватлаган партиядаги обрўли торилар фикри
ҳал қилувчи роль ўйнади. Улар Макмилланнинг партияга бош
бўлишини хоҳладилар. Горальд Макмиллан давлат сиёсатини
75
ўзгартириш тарафдори эди. У “ўзгаришлар шамоли” шиорини
эълон қилди.
Макмиллан ҳукумати ижтимоий сиёсатни анча фаоллаштирди.
Бу нафақат мафкуравий тамойилларга, балки янги макроиқтисодий
стратегияга асосланган эди. 1957 йилда Британия Ҳукумати фао-
лиятида икки асосий йўналиш кўзга ташланди: ижтимоий бюджет
дастурлари кенг кўламининг сақлаб қолиниши ва банк фоизлари
даражасини ошириш ҳамда ғазнани тўлдириш мақсадида давлат
қимматли қоғозлари қийматини кескин кўтариш. Аммо охирги бир
ярим-икки йил ичида иқтисодий вазият анча ёмонлашди. Сувайш
инқирозидан кейин ёмонлашган вазият дунё бозорига ҳам салбий
таъсир кўрсатди. Макмиллан ҳукумати “қиммат кредит” сиёсатидан
воз кечишга мажбур бўлди.
Фоиз ставкалари пасайиши билан бирга, олиб борилган фаол иж-
тимоий сиёсат 1950–1960 йилларда ишбилармонлик фаолиятининг
кескин фаоллашишига олиб келди. Бундай қулай вазиятда консер-
ваторлар 1959 йил сайловларида ишончли ғалабани кўлга киритди-
лар. 49,4% сайловчилар консерваторларни, 43,8% и лейбористларни,
2,7% и эса либералларни қўллаб-қувватлади. Жамоалар палатасида
ҳам торилар ихтиёридаги мандатлар лейбористларникига қараганда
100 тага ортиқ эди. Ҳукумат тўла ишончни қўлга киритди, аммо
1960–1961 йиллардаёқ инфляциянинг кескин ўсиши даврида унинг
аҳволи яна ёмонлашди.
Иқтисодий аҳвол ёмонлашувининг бевосита сабабчиси фунт
стерлинг мавқеини пасайтирган халқаро валюта бозоридаги
кенг кўламли чайқовчилик эди. Аммо бу, ўз навбатида, Британия
иқтисодиётидаги чуқур ички номутаносибликларнинг ҳам натижа-
си эди. Урушдан кейинги даврдаги муваффақиятларга қарамасдан,
Буюк Британия саноатининг ихтисослашиш даражаси, технология
билан таъминланиш кўрсаткичлари соҳасида Америка, Германия
ва Япониядан кейинги ўринларда эди. Унда маҳсулотлар таннархи
ҳам юқори эди. Британия иқтисодиётининг олдинги давридаги етак-
чилари – мустамлакачи хомашё монополиялари тез суръатларда ўз
мавқеларини бой бера бошлашди.
1961–1962 йилларда “Тўхта, ҳаракат қил!” сиёсати доирасида
Макмиллан ҳукумати мавжуд иқтисодий аҳволни “музлатиш” бўйича
қадам ташлади. Англия банкидаги ҳисоб ставкаси яна оширилди,
солиқ ва бошқа тўловлар кўпайтирилди, кредит бериш чекланди,
бюджетнинг харажат қисми қисқартирилди. Британия Ҳукумати
76
томонидан “Тўхта, ҳаракат қил!” тактикасининг қўлланилиши дунё
бозорида рақобатга дош берувчи йирик ишлаб чиқарувчиларнинг
солиқ ва молиявий жиҳатдан қўллаб-қувватлашлари билан бирга
кечди. Бу масаланинг ечилишининг сиёсий жиҳати ҳам бор эди. Янги
иқтисодий вазиятда Буюк Британиянинг собиқ мустамлакалар билан
муносабати ва унинг Европа интеграцияси жараёнига қўшилиши
катта роль ўйнарди.
Консерваторларнинг янги ҳукумати ҳам олдинги ҳукуматлар сиё-
сати натижасида юз берган ҳолат билан ҳисоблашмай, “совуқ му-
носабатлар уруши”ни, зўравонлик сиёсатини давом эттирди. Англия
манфаатлари АҚШга янада бўйсундирилди. 1957 йил мартда Бермуд
оролларида ўтган Бош Вазир Макмиллан билан АҚШ Президенти
Эйзенхауэрнинг учрашувида АҚШнинг Яқин ва Ўрта Шарқдаги сиё-
сатини қўллаб-қувватлаш, Англия ҳудудида ўрта радиусдаги Амери-
ка ракета қуролларини жойлаштириш ва ядро қуроллари синовини
давом эттириш тўғрисида келишиб олинди. Англия Ҳукумати янги
ҳарбий дастурни қабул қилди. 1957 йил 15 майда Тинч океанидаги
Рождество ороли районида биринчи водород бомбани портлатди.
1957 йил октябрда Вашингтонда Макмиллан билан Эйзенхауэр
янгидан учрашиб, ғарбий давлатларнинг янги типдаги қуроллар иш-
лаб чиқариш ишини координация қилиш ва бу қуролларни НАТОга
кирган мамлакатлар, шу жумладан, Англия ҳудудига жойлаштириш
тўғрисида келишиб олинди. 1958 йил февралида АҚШ ва Англия
ўртасида “Англия ҳудудида Америка ракета қуроларини жойлаш-
тириш тўғрисида” Битим тузилди. 1960 йил ноябрида Холи-Лох
кўрфази (Шотландия) “Полярис” ракетаси билан қуролланган Аме-
рика атом сув ости кемаларига топширилди. Америка самолётлари
водород қуроллари билан Англия ҳудуди устидан учиб ўта бошлади.
Англия Ҳукумати Аденауэр ҳукуматини фаол суръатда қўллаб-
қувватлади. Икки томон ўртасида яқин алоқалар ўрнатилди. 1961
йил мартида ГФРнинг Англиядан қуроллар сотиб олиши эвазига
“ГФР Бундесверига Англия ҳудудида “машқ учун базалар” берили-
ши тўғрисида”ги Битим имзоланди. Айни вақтда, Англия Ҳукумати
Буюк Британиянинг шимолидаги “Скапа-Флоу” кўрфазини ГФР
Ҳарбий-денгиз кучларига топширишга қарор қилинди.
Шу билан бирга, жаҳон капиталистик бозорида рақобат кучая
борди; айниқса, 6 давлат иштирокида 1957 йил мартида ГФР ва
Франция бошчилигида тузилган “Европа иқтисодий ҳамкорлиги”
(“Умумий бозор”) Англиянинг жиддий рақобатчиси бўлиб чиқди.
77
1959 йил ноябрида 7 давлат иштирокида Англия бошчилигида “Ев-
ропа озод савдо ассоцияцияси” тузилди. Бу бир-бирига қарши ик-
кита давлат монополистик уюшмаси эди. Англия бир неча марта
“Умумий бозор”га қўшилишга уринди. Бунда Франция ва “Умумий
бозор”нинг бошқа давлатлари қарши чиқди. Англиянинг “Умумий
бозор”га кириши, аввало, унинг иқтисодиётига путур етказарди ва
Европадаги реакцион кучларга янада жиддий ён босиш бўларди.
Шунинг учун мамлакат сўл кучлари бунга қарши чиқдилар.
Англия АҚШ билан янада кўпроқ яқинлашди, ундан ҳатто “Поля-
рис” ракеталарини сотиб олиб, “мустақил” ядро қуролига эга бўлиш
йўлига ўтди. Бунда АҚШ шартларини қабул қилиб, АҚШга янада
қарам бўлиб қолди. Совет ҳукуматининг таклифи ва кенг жамоат-
чилик талаби билан, 1959 йил феврал-мартида Англия Бош Ва-
зири Г. Макмиллан ўз Ташқи ишлар вазири билан Москвага визити
бўлди. Икки томон муносабатларида янада бирмунча силжиш юз
берди. Шу йилнинг май ойидан 5 йил муддатга Англия–Совет сав-
до Битими имзоланди. Англия ХХР, КХДР, ВДР билан таъқиқланган
савдони бирмунча жойлаштиришга мажбур бўлди.
Макмиллан ҳукумати Мисрга қарши қилинган авантюра
сабоқларидан хулоса чиқармай, Шарқ мамлакатларида зўравонлик
сиёсатини давом эттирди. Яманга қарши уруш ҳаракатлари давом
этди.
Шу йили август ойида Уммонни босиб олди.
Англия Ҳукумати 1958 йил кузида Сурияга қарши агрессияни
тайёрлашда, халқаро муносабатларни янада кескинлаштиришда
АҚШ Ҳукуматига ҳамроҳ бўлди. Бироқ Сурияга қарши қаратилган
фитна барбод этилди. 1958 йил июлида Ироқда бўлган революция
Англия ва, умуман, халқаро империализм позициясига берилган
янги, жиддий зарба бўлди. Англия АҚШ билан биргаликда Ироққа
қарши агрессияни уюштириш мақсадида ўша вақтда Иорданияга
ҳарбий интервенция қилди. Интервенция барбод бўлди. Осиёда эса
кўп йиллардан бери давом этган миллий озодлик кураши натижаси-
да “Миллатлар ҳамкорлиги” рамкасида Малайя Федерацияси 1957
йил августида мустақилликка, Сингапур эса 1958 йил январда ички
автономияга эришди. 1957 йил мартида 1948 йилги Англия–Иорда-
ния Тенгсизлик Шартномаси бекор қилинди.
Африкада 1957 йил мартида Олтин Қирғоқ Гана номида мустақил
давлатга айланди. Англия “цивилазаторлари” мажбуран ён босиш
билан бирга, террор йўли билан тез емирилиб бораётган мустамла-
качиликни сақлаб қолишга зўр бериб уриндилар.
78
Лекин миллий озодлик ҳаракатларининг авж олиб бориши Англи-
яни, уларнинг Макмиллан бошлиқ ҳукуматини яна ён босишга маж-
бур этди. 1959 йилда Танганьикада баъзи конституцион ислоҳотлар
ўтказди ва 1961 йил декабрида мустақилликка эришди. 1960 йил
апрелида Сьерра-Леоне, 1960 йил сентябрида Кипр, 1960 йил ноябри-
да Нигерия ва сўнгги йилларда бир қатор мустамлака мамлакатлари
мустақилликка эришди. Масалан, Уганда 1962 йил мартида ички авто-
номияга, шу йилнинг октябрида эса мустақилликка эришди.
50- йиллардаги Британия мустамлакачилик империясининг парча-
ланиш жараёнининг орқага қайтмаслиги аниқ бўлди. Макмиллан тори-
лар партияси раҳбарларидан бири бўлиб, бу соҳада ўзгаришлар амалга
ошириш кераклигини таъкидлади. “Ўзгаришлар шамоли” шиорининг
ўзи мустамлакачиликдан кейинги даврдаги реал вазиятни тасвирлаш
учун ишлатиларди. 1960 йилдаёқ Макмиллан ҳукумати Африка мам-
лакатларига нисбатан “оҳисталик ва либерал ривожланиш” сиёсатини
қўллашга бел боғлаганини эълон қилди. Бунда Буюк Британиянинг
ҳукмронликни қора танлиларга топширган ҳолда, Шарқий ва Марка-
зий Африкадан секин-аста кетиши кўзда тутилган эди.
Британия Ҳукуматининг ҳаракатлари доим ҳам мустақилликка
эришган мамлакатларда янги ижтимоий тузумнинг юзага келиши
билан бирга рўй берувчи миллатлараро ва ирқлараро тўқнашувларни
бартараф эта олмасди. Масалан, Британия дипломатияси Нигерияда-
ги фуқаролик урушининг олдини ололмади. 1962 йилда мустамлака-
чилар маъмурияти кетгандан сўнг, қабилалараро тўқнашувлар нати-
жасида қон тўкишлар содир бўлди. Кения учун эса энг ўткир муаммо
партизанлар ҳаракати ва сиёсий террорчилик бўлди. Британия дип-
ломатияси Марказий Африкада жиддий мағлубиятга учради. 1984
йилда Лондон воситачилигида Малави (собиқ Ньясаленд), Замбия
(собиқ Шимолий Родезия) ва Жанубий Родезияларни ўз ичига олувчи
федерация тузиш ҳақидаги лойиҳа тайёрланган эди. Аммо Жанубий
Родезияда оқ танли муҳожирлар сиёсий ҳукмронликни тўла сақлаб
қолишди. Натижада мамлакатда очиқ ирқий тўқнашувлар бошланиб
кетди. Шунга ўхшаш воқеалар 1960 йилда ўзини мустақил деб эълон
қилган Жанубий Африкада ҳам ривожланаётган эди.
Европа Ҳамжамиятига Британия “Троя оти” қабул қилинишининг
асосий рақиби Франция Президенти Ш. де Голл бўлди. У 1962 йил-
да Макмиллан билан шахсан учрашган пайтида маълум қилдики,
фақатгина Франция ва Британиянинг Европа ядро қуролини яратиш
борасидаги ҳамкорлигининг бошланишигина Буюк Британиянинг
79
“Умумий бозор”га киришига асос бўла олади. Британия дипломати-
яси “Атлантик ҳамжиҳатлик” сиёсатини қўшилиш режалари йўлида
қурбон қилишга тайёр эмас эди. Бунга жавобан Франция Буюк Бри-
таниянинг ЕИҲ (ЕЭС)га қўшилиши борасидаги ҳар қандай музока-
раларга вето ҳуқуқини қўллади.
Макмилланнинг дипломатик мағлубияти шу қадар хавфли эдики,
у ҳукуматнинг иқтисодий стратегияси самарадорлигини шубҳа ости-
да қолдирди. Ҳукумат инқирози Макмилланнинг қаттиқ касал бўлиб
қолиши вақтига тўғри келди. Бундай вазиятда у истеъфога чиқишга
қарор қилди. 1963 йилда Алек Дуглос Хьюм янги Бош Вазир бўлди.
А. Дуглос Хьюмнинг Бош Вазир лавозимига келиши Британия
давлатчилигининг ҳуқуқий базасидаги муҳим ўзгаришлар билан
бой бўлди. Унга 1958 йилдаёқ Макмиллан ҳукумати томонидан
ўтказилган Лордлар палатасининг ислоҳ қилиниши сабаб бўлди.
Ислоҳотда умрининг охиригача пэрлик унвони ҳақидаги Акт қабул
қилинган эди. Бундай унвоннинг берилишига шахсий хизматларнинг
қадрланиши деб қаралди. Юқори палата хизмат кўрсатган сиёсатчи-
лар ва машҳур жамоат арбоблари ҳисобидан тўлдириларди. Шу би-
лан, у ўзининг сиёсий қарашларига мувофиқ замонавийлашаётган,
Британия жамияти кўз олдида обрўлироқ бўлаётган эди.
Кейинги қадам 1963 йилдаги пэрлар ҳақидаги Акт бўлиб, у Мак-
милланнинг энг охирги ташаббусларидан бири эди. Унда меросий
пэр бўлганларга ўз ихтиёри билан бу унвондан воз кечиш ҳуқуқини
бериш кўзда тутилган эди. 1963 йилдаги пэрлик ҳақидаги Акт туфай-
ли пэр бўлган торилар партиясининг обрўли сиёсатчилари энг олий
сиёсий лавозимга ўз номзодларини қўйишлари мумкин эди. Лорд
Хэйлшем ва Лорд Дуглос Хьюм биринчилардан бўлиб бу ҳуқуқдан
фойдаланишди. Пэрлик ҳуқуқидан воз кечганларидан кейин икки
ҳафта ўтгач, Дуглос Хьюм Бош Вазир лавозимини эгаллади.
Икки собиқ лорд ва бошқа партия раҳбарлигига даъвогарларнинг
беллашуви торилар партиясидаги ички ўзгаришлар билан бир вақтда
рўй бераётган эди. Консерватив партиянинг анъаналарида ҳеч қачон
раҳбарни демократик йўл билан сайлаш кўзда тутилмаган эди. Тори-
ларнинг Парламентдаги фракцияси аъзоси Э. Претимэннинг 1921 йил-
да айтган ибораси жуда машҳур бўлди: “Партиянинг буюк етакчилари
сайланмади. Улар ўз-ўзидан танланади. Менимча, биз тантана билан
раҳбарни сайлаш учун тўпланган кунимиз аянчли бўлади”. Аммо 60-
йиллар бошларида торилар партияси анча ўзгарди. Сиёсий саҳнадан
унинг “эски гвардияси”нинг кетиши билан, партия раҳбарияти ва
80
унинг Парламентдаги фракцияси вакиллари ўзларини жамиятнинг
ўрта қатламига мансуб эканликларини уқтира бошлашди.
1961 йилда рўй берган янги Бош Вазир номзодлиги борасидаги
ички партиявий баҳс-мунозара консерватив партиянинг демократия-
лашувида ҳал қилувчи ҳодиса бўлди. Биринчи марта тори-парла-
ментарийлар орасида энг мақбул ва номақбул номзодлар тўғрисида
сўров ўтказилди. Парламент фракцияси ва партия фаоллари орасида
Дуглос Хьюмнинг номзодини кўпчилик қувватламади. Аммо собиқ
раҳбар – Макмилланнинг фикри ҳал қилувчи бўлди. Партия ичидаги
кескин баҳс-мунозаралар раҳбарият маҳкамаси обрўсига путур ет-
казди.
Консерватив партиянинг сиёсий инқирози давлат бошқарув стра-
тегиясида ҳам чуқур ўзгаришлар қилиш зарурлигини кўрсатди. Чун-
ки Британия иқтисодиёти ўсиш суръатлари бўйича Ғарб мамлакатла-
ридан орқада қолаётган эди. 50–60- йилларда Британияда саноат иш-
лаб чиқаришининг ўсиши йилига атиги 3% ни ташкил этган бўлса,
бу кўрсаткич АҚШда 4%, ГФР ва Италияда 7,4%, Португалияда
6,2%, Испания ва Грецияда 7,5%, Японияда 15,2% ни ташкил этди.
Ғарбнинг етакчи мамлакатлари ичида Буюк Британияда таълим да-
ражаси энг паст кўрсаткичда эди. Меҳнат бозорида малакаси паст
бўлган ишчи-ходимлар кўп эди. Ихтисосликлар, мутахассисликлар
ва соҳалар бўйича ишчи кучига бўлган талаб ва таклифнинг мос
келмаслиги мамлакатнинг иқтисодий ривожланишига тўсқинлик
қиларди.
60- йилларда Британия жамияти янги психологик муаммоларни
ҳис этишига тўғри келди. Бу муаммолар, асосан, мустамлакачи-
лик империясининг парчаланиши билан боғлиқ эди. Инглизларни
ҳаяжонга солувчи нарса кўпроқ ватаннинг халқаро обрўси тушиши,
буюк мамлакат мавқеини бой бериши эди. Ўсиш суръатларининг
пасайиши, Ғарб етакчи мамлакатлари сафининг иккинчи қаторига
тушиб қолиши ҳам ташвишлантирар эди. Яқингинада рақиб бўлган
Германия, Япония, Италия каби мамлакатларнинг муваффақиятлари
аламли эди. Буларнинг ҳаммаси учун жавобгарлик консерваторлар
зиммасига юкланди. Лейбористларнинг консерваторларни “зое кет-
ган ўн уч йил”да айблашлари чақириқ сифатида қабул қилинадиган
вақт етиб келганидан дарак эди.
81
Do'stlaringiz bilan baham: |