Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


- §. Буюк Британияда консерваторлар ҳукмронлиги



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

3- §. Буюк Британияда консерваторлар ҳукмронлиги: 
“бекорга кетган ўн уч йил” ёки “ўзгаришлар шамоли”
“Янги консерватизм”нинг туғилиши.
1950–1951 йиллардаги сайлов
1945 йил сайловларидаги мағлубият Британия консерватизми-
нинг кенг миқёсдаги ташкилий ва мафкуравий янгиланишини, “янги 


64
консерватизм”нинг туғилишини тезлаштирди. 30- йилларданоқ 
Н. Чемберлен ва У. Черчилларнинг аёвсиз кураши даврида партияда 
янги “технократик” қанот шакллана бошлаган эди. Унинг асосини 
ҳам ишлаб чиқариш, ҳам ижтимоий соҳанинг давлат томонидан 
фаол бошқарилишини кўзда тутувчи “ташкилий капитализм” барпо 
этиш ғоясини илгари сурувчи Горальд Макмиллан раҳбарлигидаги 
“ёш консерваторлар гуруҳи” ташкил этди. “Янги консерваторлар” 
Дизраэли давридаги “социал-консерватизм” ғояларига қайтишга, ка-
саба уюшмалари билан ўзаро конструктив мулоқотга киришга ҳамда 
ижтимоий тараққиётнинг “аралаш модели”ни тан олишга даъват 
этарди. 1940 йилда партия раҳбари У. Черчиллнинг ҳокимиятга ке-
лиши билан, “ёш консерватор”ларнинг мавқеи янада кучайди. 
Черчилл партия раҳбариятини қайта қуриш ташаббусини топши-
риб, ўз атрофида партиянинг истиқболли идеологларини бирлашти-
ришга ҳаракат қилди. Унинг танлови Г. Макмиллан ва Р. Батлер ном-
зодларида тўхтади. Консерваторларнинг 1946 йилдаги йиллик ан-
жуманининг асосий мавзуси партия дастурини янгилаш принципла-
ридан иборат бўлди. Черчилл таъсири остида “янги консерватизм” 
мўътадилроқ характерга эга бўлди. Черчилл замонавий жамиятда-
ги реал воқеаларга асосланиб, партия стратегиясини ишлаб чиқиш 
тарафдори эди, аммо давлат бошқарувига асосланган лейбористик 
ислоҳотчиликка қарши чиқди. Умумий фаровонлик масаласини ҳал 
этиш учун “хусусий мулкчилик демократияси” тизими фойдали деб 
тахмин қилинарди. 
Кейинги икки йилда “янги консерватизм”нинг мўътадил вариант 
ғоялари Консерваторлар партиясининг барча дастурий ҳужжатлари 
асосини ташкил қилди. “Саноат хартияси” хусусий мулк ва бозор му-
носабатларининг ўзгармас қийматга эга эканини тан олишга асослан-
ган эди. Аммо иқтисодиётнинг давлат томонидан бошқарилиши ама-
лиётини қисман сақлаб қолиш, жумладан, “консерватив режалашти-
риш”, “ундовчи чоралар” (яъни ишлаб чиқаришни рағбатлантириш), 
монополияларнинг “адолатсиз имтиёзларини” чеклаш, махсус 
ҳолатларда чакана нархларнинг ўсиши устидан назорат қилишни 
сақлаб қолишнинг зарурлиги ҳам таъкидланган эди. Хартиянинг 
фикрича, бир қатор корхона ва ишлаб чиқариш соҳаларини давлат 
ихтиёрида қолдириш, лейбористлар томонидан амалга оширилган 
кенг миллийлаштиришни эса қайта кўриб чиқиш керак эди. Асосий 
мақсад иқтисодиётнинг миллийлаштирилган соҳалари ва хусусий 
фирмалар ўртасидаги адолатли рақобатни таъминлаш эди. 


65
1950 йил 24 январда “Мана тўғри йўл!” номи остида сайлов ма-
нифести нашр қилинди. У ижтимоий шиорларга мойиллиги билан 
“янги консерватизм”нинг асосий талабларини ўз ичига оларди. Кон-
серваторларнинг 1950 йил сайловолди компаниясидаги энг катта 
ғалабаси либераллар билан тактик яқинлашиш бўлди. 60 дан ортиқ 
сайлов округларида бирлашган консерватив либерал қўмиталар таш-
кил қилинди. Улар жамоалар палатаси учун қўшимча сайловларда 
номзод қилиб икки партиядан бирининг вакилини кўрсатишди. Лей-
бористлар партияси бирлашган мухолифатга бирор нарсани қарши 
қўя олмади. Эттлининг ҳукмронлик даврида лейбористлар қайта 
тиклаш даври доирасидан чиқувчи ва узоқ муддатли ижтимоий-
иқтисодий ривожланиш стратегиясини таклиф этувчи ўз дастурла-
рини ишлаб чиқа олишмади. 1950 йил сайловлари арафасида лейбо-
ристлар партиясининг “Келинг, қийинчиликларга биргаликда барҳам 
берайлик!” номли манифести кенг оммага таништирилди. У мазму-
нан давлат сиёсатининг умуммилиий афзалликларини кучайтириш, 
хусусий мулкчиликнинг турли кўринишларини уйғунлаштиришнинг 
самарали йўлларини излаб топиш ҳамда синфий ва этник-диний 
тўқнашувларга йўл қўймаслик зарурлигини уқтирарди. Ташқи сиёсатда-
ги хатолар туфайли вужудга келган муаммолар аён бўлиб қолганида, 
ўсаётган молиявий муаммолар даврида бундай йўл юритиш сайлов 
ғалабасини таъминлай олмасди. 
1950 йил 23 февралида бўлиб ўтган сайловлардан кейин жамоа-
лар палатасида лейбористлар – 315, консерваторлар – 278, либерал-
лар 9 ўрнига эга бўлди. Бошқа партиялар бор-йўғи 3 мандатга эга 
бўлди. Шундай қилиб, лейбористлар яна ҳукумат тузиш ҳуқуқига 
эга бўлди, аммо сайловлар натижаси консерваторлар ғалабаси билан 
якунланди деб баҳоланди. Консерваторлар яна 85 ўринга эга бўлди, 
лейбористлар эса 78 мандатни йўқотди. Ҳатто либераллар ҳам тан-
тана қилишга ҳақли эди: Парламентда бой берилган учта ўринга 
қарамасдан, улар ўз сайловчилари сонини 2,2 млн дан 2,6 млн гача 
кўпайтириб олди. Лейбористлар палатада мутлоқ кўпликни қўлдан 
бой берди. Шунинг учун жамоалар палатасида муддатидан илгари 
сайловларни ўтказиш зарур бўлиб қолди. 
Лейбористларнинг тўртинчи ҳукумати бир ярим йил давомида 
ҳокимият тепасида бўлди. Бу ҳукумат давлат сиёсати йўналишига 
бирор ўзгариш киритишга эриша олмади. Бундан ташқари, мам-
лакат Корея урушига аралашган, Эрон билан кескин келишмовчи-
лик давом этарди. Ташқи сиёсатдаги аҳвол ички сиёсий курашнинг 


66
ҳам асосий мавзуси бўлиб қолди. Палатани тарқатиб юбориш ва 
муддатидан илгари сайлов ўтказишга қарор қилган лейбористлар 
раҳбарияти тўлалигича ташқи сиёсатга бағишланган “Бизнинг асо-
сий бурчимиз – тинчлик!” номли манифестни эълон қилди. Бироқ 
лейбористлар мамлакатда ижтимоий-иқтисодий қайта қуришларни 
қамраб олувчи янги дастурни ҳавола қила олишмади. Бунга партия 
ичидаги келишмовчиликлар сабаб бўлди. Мамлакатнинг кейинги 
ривожланиш йўллари тўғрисидаги баҳслашувлар лейбористларнинг 
ўнг ва сўл гуруҳлари ўртасидаги муносабатларни кескинлаштирди. 
Ўнглар атлантик бирдамлик доирасида фаол ва қатъий ташқи сиёсат 
юритиш байроғи остида бирлашдилар. Сўллар эса мамлакат ичида 
ижтимоий ислоҳотларни чуқурлаштириш тарафдори эди. 1951 йил-
нинг апрел ойида сўл лейбористларнинг раҳбари, Соғлиқни сақлаш 
вазири Э. Бивеннинг намойишкорона истеъфога чиқиши партия 
раҳбариятининг инқирозидан дарак берарди. 
Янги сайловлар арафасида консерваторлар ҳам ўз мафкуравий-
ғоявий қарашларини янгилашмади. 1951 йил октябр ойида консерва-
торлар партияси “Британия – қудратли ва эркин” номли сайловолди 
манифестини эълон қилди. Бу манифест “янги консерватизм” руҳида 
тузилган эди. 1951 йил 25 октябрда жамоалар палатасига сайловлар-
да ғалаба қилди ва 321 та ўринга эга бўлди. Лейбористлар 295 та, 
либераллар 6 та, қолган партиялар 3 та ўринга эга бўлдилар. Шун-
дай қилиб, консерваторлар мутлақ кўпчилик овоз олиб, барқарор 
ҳукумат тузишга муваффақ бўлдилар. Унга 77 ёшли Уинстон Чер-
чилл раҳбарлик қилди. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish