Энг янги тарих (1945–2010 йиллар) ЎҚув қЎлланма тошкент «yangi nashr» 2011 Масъул муҳаррир


К. Эттли ҳукуматининг ички сиёсати



Download 4,14 Mb.
Pdf ko'rish
bet20/144
Sana14.06.2022
Hajmi4,14 Mb.
#668204
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   144
Bog'liq
2 5389083104822428747

К. Эттли ҳукуматининг ички сиёсати
Клемент Эттли учинчи бор ҳокимият тепасига келган ва илк бор 
Парламентда кўпчиликни ташкил этган лейбористик ҳукуматни 
бошқарди. У “ўнглар” ва “сўллар” ўртасидаги энг мақбул муноса-
батни ўрнатиб, партиянинг энг обрўли кишиларини ўз атрофида 
тўплашга муваффақ бўлди. Ҳукумат таркибига жуда тажрибали ва 
маҳоратли сиёсатчилар жалб қилинди. 
Урушдан кейинги иқтисодиётни тиклаш ва қайта қуриш режала-
рини амалга ошира туриб, Эттли ҳукумати бир қанча энг мураккаб 
муаммоларга дуч келди. Хомашёнинг доимий танқислиги ишлаб 


56
чиқариш турғунлигининг бир жойда депсиниб туришига олиб кел-
ди. Озиқ-овқат захиралари тугаш арафасида эди: 1954 йилгача асо-
сий озиқ-овқат маҳсулотлари, бензин ва энг зарур моллар аҳолига 
карточкалар ёки меъёр асосида тарқатилди. Эҳтиёж моллари бозори 
аҳолининг харидорлик қобилиятининг пасайиши таъсирида қотиб 
қолган эди. Лейбористлар бу муаммоларнинг ечимини иқтисодиётда 
режалаштиришни кенг жорий этиш ва давлатнинг ижтимоий дастур-
ларни қабул қилишида деб ҳисоблади. Давлат бошқарувининг асо-
сий соҳалари транспорт, кўмир, пўлат қуйиш саноати ва энергетика 
бўлди. Озиқ-овқат маҳсулотларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш 
мақсадида 1947 йилда ҳукумат тўрт йиллик қишлоқ хўжалигини ри-
вожлантириш дастурини қабул қилди. Бу дастурда минимал нарх-
ларни музлатиш ва майдонларнинг ҳосилдорлигини ҳамда чорвачи-
лик самарадорлигини ошириш учун фермерларга субсидиялар (пул 
маблағлари) бериш кўзда тутилган эди. Ҳукумат иқтисодий сиёса-
тининг асосий қисми иқтисодиётнинг энг муҳим соҳаларини мил-
лийлаштиришдан иборат бўлди. Бу йўналишдаги биринчи жиддий 
қадам 1946 йил февралида қўйилди, яъни Инглиз банки миллийлаш-
тирилди. 1946 йилдан 1948 йилгача бўлган даврда темир йўллар, 
фуқаро авиацияси, транспорт, кабель ва телеграф алоқаси ҳамда 
кўмир қазиб олиш ва электротехника саноати давлат мулкига айлан-
тирилди. 1948 йилда ҳукумат газни, 1949 йилда темир ва пўлат иш-
лаб чиқаришни миллийлаштиришга розилик олди. Бу сиёсат нати-
жасида давлат сектори ўз қўлида саноатнинг 20% ини бирлаштирди. 
Лейбористлар ҳукумати ижтимоий сиёсат бобида катта фаолият 
кўрсатди. 1927 йилдаги “Касаба уюшмалари тўғрисида”ги Қонун бе-
кор қилинди ва уларнинг норозилик намойишлари ўтказишга бўлган 
ҳуқуқлари тикланди. 1946 йилда қонунлар пакети қабул қилинди ва 
унга Миллий суғурта Акти, Саноат ходимларини ҳимоя қилиш Акти 
ва Миллий соғлиқни сақлаш Акти кирарди. 1948 йилда пакет Миллий 
қўллаб-қувватлаш вазирлигини яратиш тўғрисидаги ҳужжат билан 
тўлдирилди. Бу қонунларга кўра, барча аҳолига қарилик нафақасини 
(эркакларга 65, аёлларга 60 ёшдан кейин ва ишсизлик нафақасини 
тўлаш), касаллик, ҳомиладорлик, ўлим ҳолатларида моддий ёрдам 
бериш кафолатланган эди. Суғурта фондлари суғурталанганларнинг 
тўловлари (35%) ҳамда тадбиркорлар тўловлари ва давлат томони-
дан молиялаш ҳисобидан шаклланди. Ислоҳот натижасида жами 
давлатнинг ижтимоий суғурта харажатлари 2,5 баробар кўпайди. 
Миллий сиҳат-саломатлик Актига кўра, аҳолига бепул тиббий 


57
ёрдам кўрсатиш жорий қилинди, соҳанинг ягона бошқарув тизими 
ташкил қилинди. Аҳолига дори-дармонлар, протез ва кўзойнакларни 
бепул тарқатиш кўзда тутилди. Мамлакатда 2 миллиондан ортиқ 
муниципал (шаҳар) уйлар қурилди. Давлат уй-жой нархлари-
нинг уруш давридаги қийматини ушлаб туриш йўли билан ижара 
тўлови ҳажмини қатъий назорат остига олди. 1947 йилдаги шаҳар 
ва қишлоқларни режалаштириш тўғрисидаги Актга кўра, Шаҳар 
ҳокимият органлари уларга топширилган объектларни ривожланти-
риш режаларини тузишлари керак эди. 
Таълимни ислоҳ қилиш лойиҳаларининг кенг муҳокама 
қилинишига қарамасдан, лейбористлар 1944 йилда “Миллий 
ҳукумат” томонидан қабул қилинган “Батлер қонуни”га бирор-бир 
ўзгартиш киритмади. Унга кўра, Буюк Британияда уч йўналишли 
таълим тизими жорий қилинган эди (замонавий ўрта мактаблар, 
грамматик ўрта мактаблар ва техник ўрта мактаблар). Таълим ти-
зимининг бу бўлимларининг ҳаммасида ҳам давлат, ҳам хусусий 
ўқув юртлари фаолият кўрсатарди. “Батлер қонуни” “кўнгилли 
мактаблар”ни ҳам қонунийлаштирган эди. Бу мактаблар, асосан, 
кўнгилли тўловларга таянадиган диний мактаблардан иборат эди. 
1944 йилдаги Акт ижрочи ҳукумат ва меҳнат бошқарув органларига 
бу соҳани бошқаришда катта ваколатлар берарди. “Батлер қонуни”га 
кўра, ўқувчиларга бепул тиббий хизмат кўрсатиш жорий қилинган 
эди. Уни тўлдирувчи ягона қонун 1947 йилда чиқди. Унда мактабни 
тугатиш ёши узайтирилган эди. Энди болалар мактабни 15 ёшда ту-
гатар эдилар. 
Лейбористлар ҳукуматининг фаолияти 1948 йилдаёқ урушдан 
олдинги иқтисодий ривожланиш даражасига ва мамлакатдаги иж-
тимоий ҳолатни анча барқарорлаштиришга эришишга имкон берди. 
Саноат маҳсулотининг йиллик ўсиши 6% ни ташкил этди. 50- йил-
ларнинг бошига келиб ишлаб чиқариш кўрсаткичлари 1937 йилга 
нисбатан 1/3 баробар ўсди. Лекин кенг давлат бошқарувига кескин 
ўтилиши хусусий тадбиркорлик фаолиятини қийинлаштирди ва 
бу соҳага киритилаётган сармояларнинг қисқаришига олиб келди. 
Ҳукуматнинг ўзи ўз дастурларини маблағ билан таъминлаш бора-
сида қийинчиликларга дуч кела бошлади. Пассив савдо баланси, 
импортга боғлиқликнинг ошиши, ҳарбий қарзларнинг тўланиши 
валюта захирасининг кескин камайишига олиб келди. Шу билан 
бирга, истеъмол моллари таклифининг чегараланиши ўсаётган пул 
массаси билан биргаликда, кучли инфляцияга мойилликни келтириб 


58
чиқарди. Ўз навбатида, инфляция инвестиция бозорига қақшатқич 
зарба берди ва саноат ишлаб чиқариши йўлидаги енгиб бўлмас 
тўқмоққа айланиб қолди. 
1945 йилдаёқ Буюк Британияда молиявий тизимнинг ишдан 
чиқиш хавфи яққол бўлиб қолганди. Август ойида АҚШ ҳеч қандай 
огоҳлантиришсиз ленд-лиз бўйича маҳсулот киритишни тўхтатиб 
қўйди. Энди Буюк Британия импорт тўловларни долларда амал-
га ошириши керак эди. Бунинг учун етарли валюта захиралари 
бўлмаганлиги сабабли, Эттли ҳукумати фунтни долларга эркин ал-
маштиришни жорий этиш мажбуриятини олгани ҳолда АҚШдан 
қарз сўрашга мажбур бўлди. 
Молиявий тизимнинг барқарорлашувидаги умидлар 1946 йилдаёқ 
пучга чиқди. АҚШда нархларни тартибга солиб туришнинг бекор 
қилиниши экспорт маҳсулотларининг кескин қимматлашишига олиб 
келди. Буюк Британия олинган қарзни бир йил ичида сарфлаб бўлди. 
1947 йилнинг июл ойида ҳукумат фунтни долларга эркин алмашти-
ришни жорий қилган пайтда, буни таъминлаш учун захиралар атиги 
бир ойга етар эди. Мамлакат ўткир молиявий инқирозга юз тутди. 
Ҳукумат озиқ-овқат импортини камайтиришга мажбур бўлди, бу 
эса озиқ-овқат маҳсулотлари нархларининг кескин ошишига олиб 
келди. Иқтисодиёт вазири Стаффорд Криппс давлат томонидан иж-
тимоий харажатларни кескин камайтиришни кўзда тутувчи қаттиқ 
иқтисодий дастурни тақдим этди. Аммо Буюк Британиянинг “Мар-
шалл режаси”га қатнашишига катта умид боғланган эди. Бу лойиҳа 
доирасида Буюк Британия 2,3 миллиард доллар оларди. 
Молиявий барқарорлаштиришнинг яна бир йўли “стерлинг 
минтақасини” тузиш ҳисобланарди. Уни 1944–1945 йилларда мил-
лий валюталари курси фунтга “бириктирилган” мамлакатлар ташкил 
қилган эди. Аммо 1949 йилдаги иқтисодий инқироз даврида АҚШ 
стерлинг минтақаси мамлакатларидан импорт қилишни қисқартирди 
ва у ерда доллар ва олтинга бўлган талаб ошиб кетди ҳамда бунинг 
натижасида Британия ғазнаси фунт стерлингни катта ҳажмларда 
алмаштириш заруратига дуч келди. Буюк Британиянинг ўзида эса 
олтин ва валюта захиралари жуда кам эди. Олтин ва валютанинг 
четга оқиб кетишини тўхтатиш учун лейбористлар ҳукумати 1949 
йил сентябрида фунт стерлингни 30,5% га девальвация (муомалада-
ги қоғоз пулнинг қийматини тушириш) қилди. Фунт курси 4,03 дан 
2,8 долларга туширилди. 1950 йилда ҳукумат “Маршалл режаси”да 
қатнашишни тўхтатишга қарор қилди, чунки Америка ёрдамининг 


59
шарти бўлган ички бозордаги эркин валюта-молия операциялари 
миллий иқтисодиёт барқарорлигига жиддий таҳдид соларди. Албат-
та, фунт стерлингнинг қадрсизланишини фақат Эттли ҳукуматининг 
хатоси деб бўлмайди, бироқ бу мамлакатдаги иқтисодий вазиятни 
оғирлаштирди. Молиявий инқироз ҳукумат обрўсининг кескин па-
сайишига олиб келди. Лейбористларнинг ташқи сиёсат соҳасидаги 
хатолари ҳам худди шундай салбий натижаларга олиб келди. 

Download 4,14 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   144




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish