Атроф-муҳитни ҳимоя қилиш муаммоси
ХХ асрнинг иккинчи ярмига келганда, атроф-муҳитни ҳимоя
қилиш муаммоси муҳим масалалардан бирига айланиб борди. Ке-
йинги даврда инсоният ўзини табиатнинг бир бўлаги эмас, балки
унинг хўжайини сифатида тутди. Моддий захиралар, табиат бойлик-
лари режалаштирилмаган ҳолда ўзлаштирилди, мислсиз исрофгар-
чиликларга йўл қўйилди.
Инсон “антропологик беписандлик” касаллигига дучор бўлиб,
онгли равишда табиат томонидан белгилаб қўйилган асосий
қонунларга қарши чора-тадбирлар кўрди. Лекин инсоннинг атроф-
муҳитга таъсир кўрсатишининг чек-чегараси ҳам бор. Инсон таби-
атга нисбатан қилган ҳар бир хатоси учун вақти-вақти билан жазога
ҳам тортилмоқда.
Ишлаб чиқариш ва иқтисодий соҳаларда эришилган ютуқлар жа-
миятга ниҳоятда қимматга тушди. Буни биз яшаш даражаси сифа-
тининг ёмонлашгани, атроф-муҳитнинг ифлосланиши ва таназзулга
юз тутиши, инсонларнинг табиий эҳтиёжларини қондиришда пайдо
бўлаётган тўсиқларнинг кўпайганлигида кўришимиз мумкин. Фан-
40
техника тараққиётини тўғри назорат этмаслик, табиат ресурсларидан
оқилона тежаб-тергаб фойдаланмаслик ва бошқа бир қатор омиллар
табиат билан инсон ўртасида ўтиб бўлмас ғовни пайдо қилди. Ин-
сон фаолиятининг атроф-муҳитга таъсири шу даражада катта хавф
туғдирмоқдаки, бугунги кунда инсоннинг келажакда социобиологик
тур сифатида сақланиб қолиши ҳам катта сўроқ остида турибди.
Урушдан кейинги даврдан бошлаб атроф-муҳитни муҳофаза
қилиш муаммоси нақадар муҳимлигини англаш тенденцияси кучай-
ди. Буни биз БМТнинг шу муаммо юзасидан 1977 йилда Стокгольм-
да, 1994 йилда Бразилияда бўлиб ўтган махсус конференцияларда
атроф-муҳитни қўриқлаш масалаларига катта эътибор берилганли-
гида кўрамиз. Бундан ташқари, бу муаммонинг муҳимлигини ҳеч
қачон эсдан чиқармаслик учун бир қатор индустриал жиҳатдан ри-
вожланган давлатларнинг ҳукуматларида табиатдан фойдаланиш ва
табиатни асраш бўйича министрлик лавозимининг ташкил этилган-
лигини таъкидлаб ўтиш лозим. Бу муаммони ўрганиш масалаларида
Рим клуби ўзининг катта ҳиссасини қўшди. 1972 йилда Д. Медоуз
ва унинг касбдошлари Рим клуби топшириғига биноан “Ўсишнинг
чегараси” китобини чиқарди. Бу китобда бир қатор масалалар ёри-
тилган ва бу муаммо келтириб чиқариши мумкин бўлган оқибатлар
тўғрисида фикр юритилган.
Воқеалар жараёнини ижобий ҳолатга келтириш учун бу тенден-
цияларни ўзгартириш ва иқтисодий-экологик стабилликни таъмин-
лаш учун шарт-шароит яратишни ҳисобга олиш керак. Бу эса, ўз
навбатида, озиқ-овқат маҳсулотиларини, энергия ва саноат ишлаб
чиқаришнинг кўрсаткичларини тартибга солиб туришни, моддий ва
энергетик ресурслардан фойдаланиш самарадорлигини оширишни,
аҳолининг ўсиш даражаси ва моддий бойликларни авайлаб-асраш ва
режалаштирилган ҳолда эҳтиёжга қараб истеъмол қилишни ҳамда
бошқа шу каби чора-тадбирларни амалга оширишни кўзда тутади.
Бошқача айтганда, инсоният социобиологик тур сифатида йўқолиб
кетмаслиги учун онгли ва реал вазифаларни ўз олдига қўйиши, та-
биатнинг имкониятларидан келиб чиқган ҳолда фаолият юритиши
мақсадга мувофиқдир. Инсон ўзининг табиат олдидаги ўрнини
тўғри англаши, агар чегарадан чиқса, қандай оқибатларга олиб ке-
лишини доимо эсада тутмоғи лозим. Шу сабабли ҳозирги давргача
ҳам қўлланиб келинаётган “Инсон – табиат ҳукмдори”, “Инсоннинг
вазифаси – табиатни бўйсундириш” каби шиорларни ўзгартириш
ва ўрнига “Инсон – табатнинг органик қисми”, “Инсон – табиат-
41
нинг бир бўлаги” деган шиорларга амал қилиш керак. У ўз олдига
қўйган мақсадларни табиат қонуниятлари мақсад-моҳиятидан четга
чиқмаган ҳолда амалга ошириб бориши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |