50. Республика ёки тармоққа тааллуқли ёнғин хавфсизлиги қоидаларини ишлаб чиқиш тартиби /6/
Ёнғин хавфсизлигини таъминлаш қоидалари тармоқ ва Республикага оид бўлиши мумкин ёнғин хавфсизлиги қоидаларини республика ёки тармоққа оидлигини Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармаси ҳал этади.
Ҳалқ хўжалиги тармоқ масканларида ёнғин хавфи хусусиятлари ва ишлаб чиқаришнинг ўзига хос фазилатини ҳисобга олган ҳолда, тармоқ ёнғин хавфсизлигига қаратилган қоидалар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармаси билан келишилган амалий топшириқ асосида вазирлик ва маҳкамаларнинг лойиҳалаштириш ва илмий текширув ташкилотлари томонидан ишлаб чиқарилади.
Маҳаллий шароит, хусусият ва бошқа фазилат масалаларини ҳисобга олган ҳолда Республикага оид ёнғин хавфсизлигига қаратилган қоидалар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги бошқармаси томонидан манфаатдор вазирликлар (идоралар), маҳаллий ДЁН хизматларининг қатнашуви тартибида ишлаб чиқилади.
Тармоққа оид ёнғин хавфсизлигига қаратилган қоидалар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Республикага оид ёнғин хавфсизлигига қаратилган қоидалар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармаси томонидан тасдиқланади ва тегишли Республика вазирликлари (идоралари) ва профессионал иттифоқлар кенгаши билан келишилади.
Республика ва тармоққа оид ёнғин хавфсизлигига қаратилган янги қоидаларни ишлаб чиқиш ва ҳаракатдагиларга ўзгартириш киритиш Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармаси режаси асосида, вазирлик, маҳкама, ҳудудий ДЁН хизматларининг таклифларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Ўрнатилган тартибда тасдиқланган ёнғин хавфсизлигига қаратилган қоидалар Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармасида рўйхатга олинади.
Республика ёки тармоққа оид стандартлар лойиҳаси бўйича хулосани Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармаси тайёрлайди.
Ўт ўчириш техникасининг ҳамма категориялари учун стандарт ва амалий шартлар лойиҳалари фақат Ўзбекистон Республикасининг ИИВ Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармаси билан келишилади.
Стандартизация ва метрология марказларида ёки стандарт ва амалий шартлар давлат фонди томонидан рўйхатга олинадиган амалий шартлар лойиҳаси бўйича хулосани фақат Ўзбекистон Республикаси ИИВ Ёнғин хавфсизлиги Бош бошқармаси беради.
Ҳудудий ДЁН хизматлари, стандарт ва ўлчов техникаси устидан давлат назорати олиб борувчи лабораторияларида рўйхатга олинадиган амалий шартлар лойиҳаларига хулоса беришлари мумкин.