ҲАВО МИКРОБИОЛОГИЯСИ
Атмосфера ҳавосига микроорганизмлар асосан тупроқдан, Ўсимликлар, хайвонлар ва одамлардан келиб тушади. Микроорганизмлар одатда ҳавода муаллақ турган майда чанг ва сув томчилари билан биргаликда туради. Ҳавода суюқлик (томчилар) бЎлмагани сабабли у микроорганизмлар ривожланиши учун қулай муҳит бЎлиб хизмат қилмайди. Ҳавода микроорганизмлар вақтинча ҳаёт кечириши, уларнинг кЎпчилиги эса маoлум вақт ичида қуриши ёки қуёш радиацияси таoсирида ҳалок бЎлиши мумкин.
Ҳаво микрофлораси миқдори ва таркиби бЎйича турли-туман бЎлиб у табиий шароит, йил фасли, жойнинг умумсанитар ҳолати ва бошқа факторлардан боғлиқ ҳолда Ўзгариб туради. Денгиз устидаги, тоғлардаги, Арктиканинг музлик далаларидаги ҳаволарда микроблар миқдори ниҳоятда оз (1 м3 да саноқли) бЎлади. Улар аҳоли яшайдиган жойларда, хусусан шаҳарларнинг саноатли туманлари ҳавосида кЎп бЎлади.
Аҳоли яшаш жойларидан узоқлаша борган сари ҳаводаги микроорганизмлар миқдори камая боради. Тирик микроорганизмлар ниҳоятда кам бЎлсада, ҳатто старотосферада топилган. Қишда ёзга нисбатан ҳавода микроорганизмлар анча кам бЎлади.
Ҳавода микроорганизмларнинг камайишида дарахтлар ва, умуман, кЎкламларнинг роли ниҳоятда катта. Дарахтларнинг барглари ва кЎкламларнинг чанг сақлаш қобиляти ниҳоятда катта бЎлгани учун кЎкаламзорлар кЎп бЎлган жойларнинг ҳавоси микробиологик нуқтаи назардан анча тоза бЎлади. Бундан ташқари Ўсимликларнинг фитонцидлари микроорганизмларга ҳалок этувчи таoсир кЎрсатадилар. Аҳолиси 1 млн. дан ортиқ бЎлган шаҳар маркази ҳавосининг ҳар 1 м3 да 3000 тага яқин, шаҳар ичидаги паркда – 1000 та, шаҳар ташқарисидаги паркда эса 500 та бактерия борлиги аниқланган.
Ҳаво микрофлорасининг таркиби муқаррар эмас. Ҳавода, одатда, ҳар хил микрококкилар, сарциналар, спора ҳосил қилувчи ва спорасиз таёқчасимон бактериялар, замбуруғлар споралари, ачитқи замбуруғлари; касаллар ва бациллаташувчилар гапирганида, аксирганида, йЎталганида ажралиб чиқадиган касаллик қЎзғатувчи микрорганизмлар ҳам учраши мумкин. Ҳаво орқали қатор инфекцияли касалликлар (сил, стафилококки ва стрептококки, грипп ва бошқалар) юқтирилади.
Ишчи ва одам яшайдиган хоналарнинг ҳавосида микрорганизмлар миқдори уларнинг санитар-гигиеник ҳолатига боғлиқ бЎлади. Одамлар тЎпланганда, шамоллатиш ёмон бЎлганда, хоналарни нотЎғри тозалаганда ҳавода микроорганизмлар миқдори кЎпаяди.
Озиқ-овқат саноати корхоналарида, ишлаб чиқариш цехлари ва маҳсулот сақлайдиган жойларда нафақат ҳавонинг маoлум ҳарорати ва намлигини сақлаш лозим, балки бу жойларни тоза сақлаш ҳам зарур. Савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ёрдамчи хоналарида ва унинг атрофида ҳар хил чиқиндилар тЎпланишига йЎл қЎймаслик лозим.
Ҳаво санитария нуқтаи назаридан икки микробиологик кЎрсатгич билан баҳоланади: ҳавонинг 1 м3 да бактерияларнинг умумий сони хамда санитария-кЎрсатгичли микроорганизмлар миқдори. Санитария-кЎрсатгичли микроорганизмлар қаторига гемолитик (қоннинг эритроцитларини эритувчилар), стрептококки ва стафилококкилар киради. Улар юқори нафас олиш йЎллари, бурун шилимшиғи ва одам оғиз бЎшлиғининг доимий «хЎрандалари»дирлар. Корхона тавсифига қараб ҳавонинг ҳар 1 м3 да бактериялар сони 100-150 дан ортиқ бЎлмаслиги лозим.
Одам яшайдиган хонадон ҳавосининг шартли равишда қабул қилинган тозалиги унинг ҳар 1 м3 да 1500 тагача бактерия ва 16 та стрептококкига тенг, ифлоси эса 2500/м3 бактерия ва 38 та стрептококкига тенг.
Уй жойларини Ўз вақтида бЎяш, деворларни, шифтни оқлаш, доимий равишда ҳЎл латта билан тозалаб туриш, шамоллатиш кабилар ҳавода микроблар миқдорини сезиларли даражада камайтиради.
Айрим ҳолларда хона (озиқ-овқат маҳсулотлари сақланадиган ва ш.Ў.)га юбориб туриладиган ҳаво микроорганизмларни сақлаб қолувчи махсус филтр орқали Ўтказилади, баpзан эса дезинфекция қилиниши мақсадга мувофиқ ҳисобланади. Бундай ҳолларда одам учун зарарсиз, ускуналарни бузмайдиган ҳамда рангсиз ва ҳидсиз бЎлган дезинфекция қилувчи моддалардан фойдаланиш лозим. Дезинфекция қилувчи моддалардан уларни буғ ёки суюқ ҳолда механик сочиш йЎли билан фойдаланиш қулайдир.
Айрим ишлаб чиқариш цехлари, даволаш корхоналари, музлатгич уйлари ҳавосини дезинфекция қилиш учун ултрабинафша нурланиш ёки озонлаш усулларини қЎллайдилар.
Do'stlaringiz bilan baham: |