Эълон! Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм


ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ ( 10-мақола )



Download 200,6 Kb.
bet10/24
Sana15.04.2022
Hajmi200,6 Kb.
#554868
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24
Bog'liq
ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ(для печати) 280322054133

ИНТЕРНЕТ ФИҚҲИ ( 10-мақола )

Мўминнинг сиёсати

Хусусан, интернет ва қўл телефони борасида «мўмин сиёсати» бўлиши керак, қўл телефони биздан эмас, биз ундан фойдаланишимиз керак. Интернет фиқҳини тайёрламасак, интернет бизни ўз маданиятига ошно қилиб қўймоқда. Бу борада интернетга қадам босган одам унга ғарқ бўлиб қолиши ҳаммамизни хатарга соляпти ва зотан, янги наслга мусулмон тарбиясини беролмаганимизнинг далили ҳам интернетдир. Бир боланинг ота-онасидан тарбия кўрганини ёки кўрмаганини, унинг онаси қанчалик шаръий таълим олганини Аллоҳнинг изни билан қўл телефонидан билиш мумкин бўлиб қолди.


Телефони жиринглаганида «ало» деб қулоғига тутадими ёки қулоғига тутганида «ва алайкум ассалом ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ» дейдими, шунга қараб уни ҳам, унинг дўстини ҳам гапирган биринчи сўзиданоқ яхши таниб олишимиз мумкин. «Салом» деб бошлаш қайсидир маънода исломий сўздир. Аммо «Ассалому алайкум» деб бошлаш ҳақиқий мусулмондек гап бошлашдир. Бундан зиёдаси бўлса ҳам зарар қилмайди.
Гаплашиш асносида баъзи нарсаларнинг аломатини билиш мумкин. Бир мусулмон 3-4 пора Қуръон ўқийдиган вақт мобайнида телефонда суҳбатлашиб ўтириши... бу жуда даҳшат! Бир неча дақиқаларда ҳал бўладиган суҳбатга соатлар сарфлаш дегани бу. Бу борада қўл телефони синов учун жуда ажойиб жиҳоз. Телефонни қандай ишлатиши, фойдаланувчининг саломатлигига қандай таъсир қилгани, телефон сабабли «букри» бўлиб қолганми йўқми, ишлатаётган телефони ундан фойдаланяптими ёки бу телефондан фойдаланяптими, каби бир қанча саволларга жавоб олишимиз мумкин.
Бу фиқҳни бутун оиламиз билан билишимиз лозим. Устоз ўрнидаги кишилар бу фиқҳни билишлари зарур. Маданият-маърифат раҳбарлари бу фиқҳларни биладиган кишилар бўлиши, домлалар ҳам фурсат борида ўргатишлари керак. Акс ҳолда, Аллоҳ таоло барча неъматларининг ҳисобини сўраганидек, ҳаётимизнинг асосий қисмида ўзи билан машғул қилиб турган жиҳознинг қадру қийматини ҳам ҳисобини сўрайди.
Аллоҳ таолонинг неъматларини ёмон мақсадда фойдаланмайдиган насл бўлишимиз учун маълум тартиб-интизомимиз бўлиши лозим. Мазкур тартиб-интизом қуйидаги шаклда хулоса ва фойдаланиш тавсияси ўлароқ тузиб чиқилди[1]:

1- Интернет ва қўл телефонидан фойдаланиш бир ишдир. Бу ишга динимизда «амал» деб айтилади. Мисол учун, амали солиҳ дейилади. Компьютер ёки қўл телефонида интернетдан фойдаланаётганимизда бир иш қилаётган бўламиз. Овқат ейиш ҳам, юриш ҳам бир ишдир (амал), дўст-биродарлар билан чой ичиш ҳам шулар жумласидан.


Биринчи рақамли қонунимиз Аллоҳ таоло дафтаримизга ҳар бир амални ниятга қараб ёзишини билишдир. Интернетдан мубоҳ жиҳоз ўрнида фойдаланамиз, агар бундан аёлимиз (ёки эрингиз) орасидаги муҳаббатни орттириш мақсадида фойдалансак, юқорида зикр қилинган мубоҳ савобга айланади. Жумладан, ҳадиси шарифларда бир киши аёлининг (ёхуд эрининг) оғзига бир луқма овқат солиши ҳам садақа ўрнида дейилади.
Мўминларнинг орасида тинчлик ўрнатиш учун фойдаланганимизда эса, мазкур мубоҳ энди жуда савобли бўлиб ёзилади. Амри маъруф ва наҳий мункар (яхшиликка чақириб, ёмонликдан қайтариш) мақсадида фойдалансак, саҳобаи киром қилган ишни қилган бўламиз.

Лекин ижтимоий тармоқнинг бир жойида яхшиликка чақириб, бошқа жойида энг сўнгги услубдаги разолат ишлар қилинса, бу мунофиқнинг амали бўлади.


Муборак куннинг тонггида «Жума муборак» деб хабар қолдириб, ўша куннинг кечасига бориб разолат иш қилсак бу мунофиқнинг иши ҳисобланади.

Интернетдан ҳам, қўл телефонидан ҳам фойдаланиш амалларимиздан бир амал деб билганимизда, Роббимизнинг ҳузурига борганимизда амалларимиз олдимизга келтирилади:

اقْرَأْ كَتَابَكَ كَفَى بِنَفْسِكَ الْيَوْمَ عَلَيْكَ حَسِيبًا

«Китобингни ўқи, бугунги кунда ўзингга ўзинг ҳисобчиликка кифоя қилурсан (дейилур)» (Бошқа ҳисобчининг кераги йўқ. Ҳамма ишларинг шу китобда ёзилган, ўқиб олсанг бўлди. Ўзинг ўзингга ҳисобчисан, гувоҳсан.)


Download 200,6 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish