Эллик+алъа тумани ииб щузуридаги


Гувоҳ:________ У.Б.Раджапов



Download 29,85 Kb.
bet2/3
Sana20.06.2022
Hajmi29,85 Kb.
#680909
1   2   3
Bog'liq
Шахзодбек — копия

Гувоҳ:________ У.Б.Раджапов


Савол: Айтингчи сиз адвокат хизматидан фойдаланасизми, ёки ўз ҳуқуқларингизни ўзимнгиз ҳимоят қиласизми?
Жавоб: Мен ўз ҳуқуқларимни ўзим ҳимоя қила олганлигим сабабли адвокат ҳизматидан воз кечаман.
Гувоҳ:________ У.Б.Раджапов
Савол: Қайси тилда кўрсатув беришни ҳоҳлайсиз, таржимон хизматига муҳтожмисиз?
Жавоб: Мен ўзбек тилини мукаммал билганлигим сабабли, кўрсатувларимни ўзбек тилида беришни ҳоҳлайман, таржимон хизматига муҳтож эмасман.
Гувоҳ:________ У.Б.Раджапов


Савол: Сизнинг кўрсатмаларингиз терговчи томонидан компьютер техника воситасида расмийлаштирилишига қарши эмасмисиз? Ёки ўз кўрсатувларингизни ўзингиз ёзиб беришни хоҳлайсизми?
Жавоб: Менинг кўрсатмаларим терговчи томонидан компьютер техникаси ёрдамида расмийлаштирилишини ҳоҳлайман.

Гувоҳ:________ У.Б.Раджапов




Савол: Айтингчи, Сиз кўрсатувларингизни ўзбек тилининг қайси алифбосида, яъни лотин ёки кирилл алифбосида ёзиб борилишини хоҳлайсиз?
Жавоб: Мен кирилл алифбосини мукаммал билганлигим сабабли, менинг кўрсатмаларим терговчи томонидан кирилл алифбосида ёзиб борилишини хоҳлайман.
Гувоҳ:________ У.Б.Раджапов
Менга берилган саволларга қуйидагича жавоб бераман:
Мен берилган саволларга қуйидагича жавоб бераман: Мен юқоридаги кўрсатилган манзилда оила аъзоларим билан бирга яшайман. Муқаддам судланмаганман. Руҳий асаб касалликлари бўйича ҳеч қаерда рўйхатда турмайман. Ҳозирда кунда вақтинча ишсизман.
2019 йил 01 июнь куни эрталаб мен Элликқалъа тумани “Сарабий” ОФЙда яшовчи поччам Абдуллаев Куплбай Кадамбаевич ва Элликқалъа тумани “Сарабий” ОФЙда яшовчи синфдошим Садуллаев Рахмат билан биргалида Элликқалъа тумани худудидаги Базирган деб номланган жойга поччам К.Абдуллаевнинг ВАЗ 2107 русумли автомобилида бориб, у ерда учаламиз уч шиша “Қоратов” спиртли ичимлигини истеъмол қилдик. Кейин шу куни тахминан 20:00 ларда ўзимизнинг яшаш уйимизга поччам К.Абдуллаевнинг ВАЗ 2107 русумли автомобилида қайтиб келдик. Шундан кейин мен ўзимнинг яшаш уйимда дам олдим. Тахминан соат 23:30 да турмуш ўртоғим Раджапова Янгилжоннинг телефонига Садуллаев Рахмат қўнғироқ қилди ва мен у билан гаплашдим. Шу вақтда у менга ўзининг “МАТИЗ” русумли автомобилида қора молни уриб юборганлигини, автомашинаси шикастланганлигини шунинг учун менинг яшаш уйимнинг ёнидаги автомобил сақлаш жойига ўзининг автомобилини қўйиб туришини, бу ҳақида оила аъзолари билмаслиги кераклигини, автомобилини шикастланган жойларини тузатганидан кейин олиб кетишини айтиб автомобилини қўйиб тупришга рухсат сўради. Мен унинг автомобилини қўйиб туришига рози бўлдим ва орадан кўп вақт ўтмасдан у “МАТИЗ” русумли автомобилида менинг яшаш уйимга келди ва у билан биргалида автомобилини гаражга жойлаштирдик. У билан биргалида менга нотаниш бўлган иккита бола ҳам келди. Р.Садуллаев автомобилини менинг гаражимга қўйганидан кейин тезда дарвозани ёпишимни сўради. Мен унинг бу гапидан шубхаланиб, нима бўлганлигини, нимани уриб юборганлигини сўрадим. У менга қора мол уриб юборганлигини айтди. Кейин мен бу гапга ишонмасдан қайта-қайта нима бўлганлигини сўрадим ва Р.Садуллаев билан биргалида келган менга нотаниш бўлган боллардан бири Элликқалъа тумани Амирабод ОФЙ худудидан ўтган автомобил йўлида мототциклни уриб юборганлигини айтди. Кейин мен улардан қандай мотоциклни уриб юборганлигини, мотоциклда нечта одам борлигини сўраб суриштирдим.
Шунда Р.Садуллаев менга мотоциклни уриб юборган вақтида ўзига нотаниш бўлган шахс унинг автомобилини олди қисмига урилиб, ерга йиқилганлигини, кейин ўзи автомобилни ҳаракатлантириб, кетганлигини айтди. Мен унга шу вақтда кетиб, қолмасдан ёрдам бериши кераклигини, Тўрткўл тумани тиббиёт бирлашмасига бориб, ўша шахсни қидириб, кўришимизни айтдим ва у билан биргаликда тиббиёт бирлашмасига кетдим. Тўрткўл тумани Тиббиёт бирлашмасига борганимиздан кейин, бинода юрган шифокорларнинг биридан ЙТҲ га учираган шахс келган келмаганлигини сўрадим. Шунда ўша шифокор менга бир нафар шахсни ЙТҲга учираб келганлигини айтди. Мен ўша шахсни қаёрда ЙТҲга учираганлигини сўраган вақтимда ўша шифокор бундан хабари йўқлигини айтди. Кейин мен Тиббиёт бирлашмасидан чиқиб Р.Садуллаевга уйга қайтишимиз кераклигини айтганимда у онаси Ширин опанинг ёнига боришини айтди. Кейин мен уни таксида Бўстон шаҳрига онасининг ёнига олиб бордим ва Ширин опагп Р.Садуллаев ўзининг “МАТИЗ” русумли автомобилида Элликқалъа тумани Амирабод ОФЙ худудидан ўтган автомобил йўлида мотоциклни уриб юборганлигини айтиб, ИИБ га хараб беришлари кераклигини тушунтирдим. Кейин ўзимнинг яшаш уйимга кетдим. Эртаси куни тахминан тушлик вақтида йўлда юрганимда Элликқалъа тумани Сарабий ОФЙ профилактика инспектори Хтайбеков Айитмуратни кўриб, унга 01 июнь куни менинг синфдошим Р.Садуллаев Элликқалъа тумани Амирабод ОФЙ худудидан ўтган автомобил йўлида мототциклни уриб юборганлигини, Р.Садуллаевнинг “МАТИЗ” русумли автомобили менинг автомобил сақлаш гаражимда турганлигини айтим ва уни у ерга олиб бордим. Менинг кўрган билганларим шулардан иборат.

Download 29,85 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish