8.Автомат- (юнон. Automatos- ўзи ҳаракатланувчи) энергия, материаллар ва ахборотларни олиш, ўзгартириш, узатиш ва тақсимлаш жараёнларидаги барча операцияларни берилган дастур бўйича одамнинг иштирокисиз бажарадиган қурилма.
Автоматик бошқариш- объектни бошқариш жараёни, бунда берилган бошқариш мақсадига эришишни таъминлайдиган операцияларни одам иштирокисиз ишлайдиган системага аввалдан берилган алгоритмга мувофиқ бажаради.
Автоматик бошқариш назарияси- техник кибернетика бўлими, автоматик бошқариш системаси (АБС) ни тузиш принциплари ва уларда борадиган жараёнларнинг қонуниятларини ўрганади.
Автоматик бошқариш системаси (АБС) - ўзаро таъсирлашувчи бошқариш қурилмаси билан бошқарилувчи объектлар мажмуи.
Автоматик линия – ишлаб чиқариш маҳсулоти ёки унинг бир қисмини тайёрлаш ёки қайта ишлашдаги барча жараёнлар маълум технологик изчиллик ва маромда автоматик тарзда бажарадиган машиналар системаси, асосий ва ёрдамчи жиҳозлар комплекси,
Do'stlaringiz bilan baham: |