Аризаларни кўриб чиқиш тартиби:
Фойдаланувчи шахсий кабинет орқали берилган аризаси мажбурий қабул қилиниши ва кўриб чиқилиши керак, қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар бундан мустасно. Бунда ушбу мурожаат Масъул ходим электрон почтасига келиб тушган сана – мурожаат қабул қилинган сана ҳисобланади.
Аризаларни кўриб чиқиш муддати:
Таклифлар – бир ойгача муддатда. Агар қўшимча ўрганишлар талаб қилинса, бу тўғрида фойдаланувчи ўн кун муддатда хабардор қилинади. Бунда муддат ариза олувчига тушгандан бошлаб ҳисобланади.
Ариза ёки шикоятлар – ўн беш кун муддатда. Агар қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш ўтказиш, қўшимча ҳужжатлар талаб этилса – бир ойгача муддатда. Бунда муддат ариза Масъул ходимга тушгандан бошлаб ҳисобланади.
Ариза назорати ва жавобгарлик тартиби:
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва ком- муникацияларини ривожлантириш вазирлиги ҳузуридаги Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари соҳасида назорат бўйича давлат инспекцияси интерактив давлат хизматлари кўрсатиш тартибига риоя қилиниши юзасидан назоратни амалга оширади.
Давлат ташкилотлари раҳбарлари ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг таркибий бўлинмалари Ягона портал орқали кўрсатиладиган интерактив давлат хизматлари кўрсатишнинг асоссиз рад этилганлиги ва хизматлар сифатсиз кўрсатилганлиги учун жавоб берадилар.
Фойдаланувчи аризада нотўғри маълумотлар берганлиги, уйдирма ва ҳақоратлар бўлган мурожаатлар узатганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Ягона порталдан фойдаланишнинг фойдаланувчи учун баъзи имкониятлари
Коммунал хизмат, электр энергия ва сув истеъмолчилари ушбу хизмат харажатлари ҳақидаги шаxсий маьлумотлардан фойдаланиш имконияти яратилди. Бу имкониятдан фойдаланиш тартиби жуда осондир. ушбу хизматга доир ариза ва шикоятларни Ягона портал орқали тезда жўнатиш ва ҳал қилиш имконияти яратилди. Бунда аризага ҳужжатлар ва расмларни илова қилиш имконияти мавжуд.
Чет эл фуқаролари Ўзбекистонга виза расмийлаштириш учун интерактив хизматдан фойдаланиши мумкин. Бунинг учун ҳамкасб ёки дўстларини безовта қилиш зарурати йўқолди.
Ягона портал самарали имкониятларидан бири алоқа натижалари СМС хабарлар ёрдамида жўнатилишидир. Бу алоқани қулай ва самарали бўлишини таъминлайди. Чунки фойдаланувчи ариза етиб борганлиги ва ишга тушганлиги ҳақида хабардор бўлади ва бу ҳақда Ягона порталдан хабарлар ёзиб, ходимларни қўшимча саволлар ва эътибор билан безовта қилмайди. натижада фойдаланувчи безовта бўлмайди ва ходимлар қулай шароитда ариза кўрилиши тартибига риоя қилган ҳолда ишини давом эттиради.
Бунинг учун Интернет зарурлиги Сизга маълум. «MYGOV» мобил иловаси фойдаланувчилари сони кундан-кунга кўпаймоқда.
ТОПШИРИҚ:
- Ягона порталга (www.my.gov.uz) киринг ва унда рўйхатдан ўтинг, ўз шахсий кабинетингизга кириб, ўзингиз ҳақингиздаги маълумотларни янгиланг.
- Ягона порталда мурожаатларни кўриб чиқиш ва назорат қилиниши тартиблари билан танишинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |