«Электрон ҳукумат» нима?
Ахборотларга электрон ишлов бериш, узатиш ва тарқатиш воситалари асосида давлатни бошқариш тизими
397
Давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишга доир фаолияти деганда нимани тушунасиз?
Электрон ҳукумат тизими
398
Электрон ҳукумат соҳасидаги ваколатли орган:
Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш Вазирлиги
399
Электрон пулларни сақлаш учун мўлжалланган восита
Электрон ҳамён
400
Электрон рақамли имзони яратишга мўлжалланган калит нима деб аталади?
Электрон рақамли имзо ёпиқ калити
401
Электрон рақамли имзонинг ҳақиқийлигини аниқлаш учун мўлжалланган ва ахборот тизимининг барча фойдаланувчилари эркин фойдаланиши мумкин бўлган калит қандай аталади?
Электрон рақамли имзо очиқ калити
402
Электрон тўлов тизими кўрсатинг.
Webmoney
403
Электрон ҳужжатдаги имзо қандай аталади?
Электрон рақамли имзо
404
"Ишлаб чиқаришнинг уч омили" ғоясини илгари сурган иқтисодчи олим - ...
Ж.Б.Сей
405
“Иш билан бандлик, фоиз ва пулнинг умумий назарияси” номли китобнинг муаллифи ким?
Жон Мейнард Кейнс
406
2015-2019 йилларда “Ишлаб чиқаришни диверсификация, модернизация қилиш ва таркибий ўзгаришларни таъминлашнинг чора-тадбирлари” Дастури бўйича нечта устувор йўналиш белгиланган?
8
407
2 - 4 йил мобайнида такрорланиб турадиган цикл қандай номланади ва унинг асосчиси ким?
“Китчин цикли”, асосчиси Жозеф Китчин
408
40-60 йил мобайнида такрорланиб турадиган цикл қандай номланади?
Кондратев цикли
409
Агар талаб эластиклиги 1 дан катта бўлса, бундай эластиклик нима деб нормланади?
эластик
410
Амортизация қандай жараённи акс эттиради?
асосий капиталнинг эскиришига мувофиқ уларнинг маҳсулотга кўчган қийматини пул шаклида ҳисоблаб боришини ва ўрнини қоплаш мақсадида пул фондлари жамқариш жараёнини
411
Бевосита меҳнат таъсир қиладиган, яъни маҳсулот тайёрланадиган нарсалар нима деб аталади?
меҳнат предметлари
412
Бир турдаги маҳсулот ишлаб чиқарувчи ва унга боғлиқ ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи бир неча хўжалик ҳамда корхоналарнинг бирлашмаси қандай номланади?
агросаноат бирлашмалари
413
Бозор иқтисодиётига ўтишда миллий андозамизнинг ўзига хослигини нималар белгилайди?
миллий тарихий, маданий, ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитлари ва турмуш тарзининг ўзига хослиги белгилайди
414
Бозор иқтисодиётида давлатнинг нархларга тўғридан-тўғри таъсир этиш усулини кўрсатинг?
Қуйи нарх даражасини ўрнатиш
415
Бозор мувозанати- бу...............
талаб ва таклиф миқдорининг тенглиги
416
Бозорни сегментлаш (табақалаш) деганда:
маълум белги, аломатлар ва савдо-сотиқнинг шарт-шароитига караб бозорни ҳар хил бўғинларга ажратиш, табақалаш тушунилади
417
Давлат бюджет сиёсатининг асосий дастаги бўлиб нима хизмат қилади?
Солиқ ставкалари
418
Давлат бюджети нечта қисмга бўлинади?
2 та
419
Давлат бюджети ҳисобидан махсус арзонлаштирилган нарх қандай нарх деб аталади?
Дотацияланган нарх
420
Давлат миллий даромадни қайта тақсимлашда қандай воситалар ёрдамида амалга оширади?
Фискал ва монетар сиёсати орқали
421
Давлат миллий даромадни қайта тақсимлашни қандай амалга оширади?
Солиқлар ва трансферт тўловлари орқали
422
Давлат монополияларга қарши сиёсатини қайси мақсадда амалга оширади?
Тадбиркорлик ва эркин рақобатни ҳимоя қилиш мақсадида
423
Давлатнинг миллий иқтисодиётдаги ролини чеклаш ва иқтисодиётни тартиблашда бозор механизмидан фойдаланиш масаласи биринчи марта ким томонидан олға сурилган?
А.Смит
424
Даромад таркибида истеъмол сарфлари улуши қанчалик юқори бўлса..........
жамғарма ҳажми шунчалик кам бўлади
425
Доимо такрорланиб турадиган, иқтисодий жараёнлар ва реал ҳодисаларнинг айрим томонларини ифода этувчи илмий-назарий тушунча нима деб аталади?
иқтисодий категория
426
Жамият аъзоларининг иқтисодий фаолият турлари ёки ишлаб чиқариш натижалари бўйича маълум бир ўлчам (масалан, қиймат миқдори) асосида ўзаро алмашиш жараёни нима деб аталади?
айирбошлаш
427
Иқтисодиёт ривожланишининг бир ҳолатидан бошланиб, бирин кетин бир неча фазаларни босиб ўтиб, ўзининг дастлабки ҳолатига қайтиб келгунга қадар ўтган давр қандай номланади?
иқтисодий цикл
428
Иқтисодиётда муаммолардан қайси бирини бозор механизми орқали бартараф этиб бўлмайди?
Ижтимоий ҳимоя, мудофаа, экология ва бошқа ижтимоий муаммоларини
429
Иқтисодий инқироз даврида иқтисодиётнинг қайси соҳалари камроқ йўқотишга учрайди?
қисқа муддатли фойдаланиладиган истеъмолчилик товарлари ишлаб чиқарувчи тармоқлари
430
Иқтисодий ислохотларнинг иккинчи босқичидаги асосий иқтисодий вазифани аниқланг?
иқтисодиёт тузилишининг тубдан ўзгариши
431
Иқтисодий ислоҳотларнинг биринчи босқичида мулкчилик тўғрисида нима эътироф этилди?
кичик хусусийлаштириш
432
Иқтисодий ресурс сифатидаги тадбиркорлик қобилиятини рағбатлантириб туриш учун тўланадиган ҳақ қандай номланади?
меъёрдаги фойда
433
Иқтисодий цикл нечта фазадан иборат?
4 та
434
Иқтисодий цикл фазалари кетма-кетлиги тўғри жойлаштирилган қаторни топинг.
инқироз, турғунлик, жонланиш, юксалиш
435
Иқтисодий циклнинг инқироз фазасида юзага келадиган ишсизлик қандай номланади?
циклик ишсизлик
436
Иқтисодий тизимнинг қайси нусхаси (модели)да хусусий мулкнинг устунлиги ва бошқаришнинг бозор механизми таъминланади?
соф капитализм
437
Иқтисодий ўсиш суръати билан боғлиқ ҳолда ЯИМни неча йилда 2 баробарга ортишини иқтисодчилар томонидан қўлланилувчи қоидани номини топинг.
70 миқдор қоидаси
438
Иқтисодий ўсишнинг мазмуни ифодалаб беринг
реал ялпи ички маҳсулот ҳажмининг мутлоқ ва аҳоли жон бошига нисбатан ўсиб бориши
439
Иқтисодий ҳодиса ва жараёнлар ўртасидаги доимий, такрорланиб турадиган, барқарор сабаб-оқибат алоқаларини ифодаловчи тушунча – бу:
иқтисодий категория
440
Иммиграсияни чеклаш, болалар меҳнатини қисқартириш, пенсияга муддатида чиқишни қўллаб-қувватлаш, иш ҳафтасини қисқартиришга ёрдам бериш каби тадбирлар орқали касаба уюшмалари қандай мақсадларга эришади?
ишчи кучи таклифини қисқартириш
441
Инвестицион қарорлар қабул қилишда қуйидагилардан қайси бири асос бўлиб ҳисобланади?
фоизнинг реал ставкаси
442
Инқирознинг қайси тури инсониятга боғлиқ эмас?
аграр инқироз
443
Инқирознинг қайси турида миллий валюта обрўси кескин тушиб кетади?
валюта инқирозида
444
Инсонларнинг иқтисодий фаолият турлари ёки ишлаб чиқариш натижалари бўйича ўзаро алмашиш жараёни нима деб аталади?
айирбошлаш жараёни
445
Инсоннинг шахсий манфаати, қизиқишлари ва турмуш тарзига мослаб қондирилиши мумкин бўлган эҳтиёжлар қандай эҳтиёжлар дейилади.
Якка тарзда қондирилувчи
446
Инсоннинг яшаши ва камол топиши, умуман инсониятнинг ривожланиши учун керак бўлган ҳаётий воситаларга бўлган зарурати иқтисодиёт назарияси фанида нима деб аталади
Эҳтиёж
447
Истеъмолга ўртача мойиллик нима?
шахсий даромаднинг истеъмолга кетадиган улуши
448
Ички миграсиянинг нечта тури мавжуд?
4 та
449
Ишлаб чиқариш меъёри қай даражада бажарилишидан қатъий назар, иш ҳақи ягона маҳсулот бирлиги учун белгиланган тариф бўйича тўланувчи иш ҳақи тизими қандай номланади?
тўғри ишбай ҳақ тўлаш тизими
450
Ишлаб чиқариш омиллари нима ?
ер, капитал, ишчи кучи, тадбиркорлик қобилияти
451
Ишлаб чиқариш харажатлари - бу…
товар ва хизматларни ишлаб чиқариш ва истеъмолчиларга етказиб беришгача қилинадиган барча сарфлар
452
Ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда ўқиётганлар ва вақтинчалик уй хўжалигида банд бўлганлар ишчи кучи ресурсларининг қандай қисмини ташкил қилади?
потенсиал қисмини
453
Ишлаб чиқаришнинг аввалги техникавий асоси сақланиб қолган ҳолда ишлаб чиқариш омиллари миқдорининг кўпайиши туфайли иқтисодий ўсишга эришилади ?
Экстенсив
454
Ишлаб чиқаришнинг ҳар бир даражасида доимий ва ўзгарувчи харажатлар йиғиндиси қандай харажатларни ташкил қилади?
умумий харажатларни
455
Ишсизлик даражаси билан ЯИМ ўртасидаги боғлиқликни ифодаловчи қонун қандай номланади?
Оукен қонуни
456
Ишсизликнинг табиий даражаси 4 фоизни, ҳақиқий даражаси 9,3 фоизни ташкил қилса, Оукен қонуни бўйича ЯММнинг орқада қолиши неча фоизни ташкил қилади?
13,25 фоиз
457
Ишчи кучи 12,5 млн. кишини, ишсизлар 1,3 млн. кишини ташкил қилса, ишсизлик даражаси неча фоизни ташкил қилади?
10,4 фоиз
458
Ишчиларнинг иш ҳақини табақалаштириш қандай тизим ёрдамида амалга оширилади?
давлат тариф тизими
459
К.Менгер, Ф.Визер, Бем-Баверк каби Австрия иқтисодий мактабининг намояндалари қайси иқтисодий таълимот вакиллари бўлиб ҳисобланишади?
маржинализм таълимоти
460
Классик иқтисодий мактаб асосчиси ким?
В.Петти
461
Қайси омил аҳоли истеъмоли ва пул жамғармалари даражасини белгилайди?
миллий даромад
462
Қачон истеъмолчиларнинг сотиб олиш қобилияти ошади?
баҳонинг пасайиши ва даромаднинг ошиш ҳолатида
463
Қимматли қоғозлар олди-сотдиси бўйича расмий жиҳатдан ташкил этилган ва мунтазам амал қилувчи бозор шакли биржанинг қандай турига киради?
фонд биржаси
464
Қишлоқ хўжалигини қўллаб қувватлаш таълимотчилари
Физиократлар
465
Қуйидаги фикрлар кимга тегишли: иқтисодий ўсиш нуқтайи назаридан рақобат ўзида янгини эски билан рақобатлашувни яъни:янги товарлар, янги технологиялар, истеъмолни таъминлашнинг янги манбалари, янги турдаги организацияларни англатади.
Й. Шумпетерга
466
Лаффер эгри чизиғи:
давлат бюджети даромадлари ва солиқ ставкаси ўртасидаги боғлиқликни ифодалайди
467
Мамлакатимизда 2015 йилга қандай ном берилди?
Кексаларни эъзозлаш йили
468
Мамлакатнинг иқтисодий ўсиш суръатини тавсифлайдиган кўрсаткичлар:
реал ЯИМ ва аҳоли жон бошига реал ЯИМнинг ўсиши
469
Маълум вақт давомида олинган пул суммаси ёки пул шаклидаги иш ҳақи қандай номланади?
номинал иш ҳақи
470
Миллий даромад қандай ҳисобланади?
СММ - эгри солиқлар
471
Муомала учун зарур бўладиган пул массаси қайси омилга нисбатан тескари боғлиқликда амал қилади?.
пулнинг айланиш тезлигига
472
Нарх индекси қандай ҳисобланади?
жорий йилдаги истеъмол товарлари нархини базис йилдаги истеъмол товарлари нархига таққослаш орқали
473
Нархнинг осонлик билан кўтарилиши, лекин жуда қийинчилик билан секин пасайиши қандай самара деб аталади ?
Храповик самараси
474
Нарҳнинг қайси вазифаси талаб ва таклиф мос келиши орқали амалга ошади?
мувозанатликни таъминлаш
475
Нечанчи йилдан бошлаб Ўзбекистонда давлат бюджети профицит билан бажарилмоқа?
2005
476
Нима сабабдан бозор иқтисодиётини давлат томонидан тартибга солишнинг зарурати юзага келади?
Бозор механизмлари хал эта олмайдиган иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий муаммоларни хал этиш, мувофиқлаштиришдан
477
Номинал ЯИМ нима ?
жорий нархларда ҳисобланган ЯИМ
478
Нуллификасия:
пулнинг юридик кучини бекор қилиш ва янги пул чиқариш
479
Нуфузли нарх – бу:
сотиш ҳажмини ўзгартирмасдан, юқори фойда олишга эришиш учун фирмалар томонидан фойдаланиладиган нарх
480
Охирги 5 йил мобайнида мамлакатимиз ялпи ички маҳсулоти йилига ўртача неча фоизга ўсди?
8
481
Таркибий ўзгаришлар деганида нимани тушунасиз?
Иқтисодиёт тармоқлари ичида ва тармоқлараро нисбатларни сифат жиҳатидан бир-бирига яқинлаштириш
482
Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети харажатлари таркибида:
марказлашган инвестицияларни молиялаштириш харажатларининг улуши камайиб, ижтимоий соҳага харажатлар улуши ўсиб бормоқда
483
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Инқирозга қарши чоралар дастури тўқрисида”ги Фармони қачон эълон қилинган?
2008 йил, 28 ноябр
484
Ўзбекистон Республикасининг миллий валютаси – «сўм» қачондан муомалага киритилган
1994 йил 1 июл
485
Ўзбекистонда бозор иқтисодиётига ўтиш қайси йўл билан боряпти?
эволюцион йўл билан
486
Ўзбекистонда мулкни давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнини амалга ошириш 1-босқичи нечанчи йилларни ўз ичига олади?
1992-1993 йиллар
487
Фоиз ставкаси нима асосида белгиланади?
муомаладаги пул массаси асосида
488
Фойда нима?
ялпи даромад минус ялпи харажатлар
489
Фойда нормаси нима?
фойда массасининг ишлаб чиқариш харажатларига нисбатининг фоизда ифодаланиши
490
Чекланган ресурслар билан чексиз эҳтиёжларни тўлароқ қондириб боришга қандай эришилади?
ресурслардан фойдаланишнинг турли муқобил вариантларидан энг кўп маҳсулот ишлаб чиқаришни таъминлайдиганини танлаб олиш
491
Автокорреляция мавжудлигини текшириш учун қуйидаги мезонлардан қайси бири қўлланади?
ДW мезони
492
Агар бирор бир маҳсулотга таклифнинг баҳо бўйича эластиклиги 1,2 га тенг бўлса:
Ушбу маҳсулот эластик бўлади
493
Агар мамлакат миқёсида умумий баҳолар ўсиши кузатилса:
Инфляция бўлади
494
Асоссий фондлар бўйича ялпи маҳсулотнинг эластиклик коэффициенти кўрсатади:
Фондлар қиймати бир фоизга ўзгарганда, маҳсулот ишлаб чиқариш қиймати неча фоизга ўзгаришини кўрсатади
495
Баҳо билан талаб ўртасида боғланиш
Талаб қонуни дейилади
496
Вақтли қаторларни текислашда қайси усуллардан фойдаланилади:
Энг кичик квадратлар усули
497
Макроиқтисодий жараёнлар – бу:
Ишсизлик, инфляция, иқтисодий ўсиш
498
Регрессия тенгламаси – бу:
Натижавий омил ва унга таъсир этувчи омиллар орасидаги боғланишнинг шакли
499
Таъсир этувчи омилнинг 1 %га ўзгариши, натижавий омилнинг қанчага ўзгаришини кўрсатади
эластиклик коэффициенти
500
Таъсир этувчи омилнинг бир бирликка ўзгариши, натижавий омилнинг қанчага ўзгаришини кўрсатади коэффициент
Регрессия коэффициенти
501
Тренд – бу:
Вақт бўйича қаторни барқарор тенденсияси бўлиб, озми-кўпми тасодифий тебранишлар таъсиридан озодидр
502
Тренд типлари:
Тўғри чизиқли, парабола, гипербола, логистиc, експоненсиал
503
Ўртача меҳнат унумдорлиги кўрсатади:
Меҳнат ҳаражати ошиб борганда ўртача меҳнат унумдорлиги пасайиб боради
504
Фишер мезони қуйидагини кўрсатади:
Олинган моделнинг ўрганилаётган жараёнга мослигини
505
Ҳисобланган Стьюдент жадвалдаги Стьюдент қийматларидан катта бўлса:
Регрессия тенгламасининг коэффициентлари аҳамиятли
506
Экзоген – бу
Қиймати ташқаридан бериладиган, таъсир этувчи Х ўзгарувчилар
507
Эконометрик модел – бу:
Тенгламалар ва тенгсизликлар тизими
508
Эконометрик моделлар иқтисодий жараёнларини:
Миқдорий ва сифат жиҳатдан ўрганади
509
Эконометрик моделларда:
Кузатувлар сони омиллар сонидан 4-5 марта кўпроқ бўлиши керак
510
Эконометрик моделлаштириш босқичларидан бешинчи босқични аниқланг:
Масалани ечиш учун керак бўлган барча иқтисодий маълумотлар тўпланади
511
Эконометрик моделлаштириш босқичларидан биринчи босқични аниқланг:
Иқтисодий жараён ҳар томонлама назарий, сифат жиҳатдан таҳлил қилинади ва унинг параметрлари, ички ва ташқи информацион алоқалар, ишлаб чиқариш ресурслари, режалаштириш даври каби кўрсаткичлар аниқланади
512
Эконометрик моделлаштириш босқичларидан еттинчи босқични аниқланг:
Олинган натижа иқтисодий таҳлил қилинади ва оптимал вариант танланади
513
Эконометрик моделлаштириш босқичларидан иккинчи босқични аниқланг:
Босқичда изланаётган номаълум ўзгарувчилар нима, қандай мақсадни кўзда тутади, натижа нималарга олиб келади каби саволлар аниқланган бўлиши керак
514
Эконометрик моделлаштириш босқичларидан олтитнчи босқични аниқланг:
Олинган маълумотлар статистик таҳлил қилиниб, ЕҲМда танланган усул ва дастур орқали қўйилган вазифа ечилади
515
Эконометрик моделлаштириш босқичларидан тўртинчи босқични аниқланг:
Тузилган иқтисодий-математик моделнинг миқдорий ечимини аниқлайдиган усул танланади
516
Эконометрик моделлаштириш босқичларидан учинчи босқични аниқланг:
Моделлаштирилаётган жараённинг иқтисодий-математик модели тенгламалари ва тенгсизликлар тизими шаклида ифодаланади
517
Эконометрик моделнинг шаклини танлашда қўлланадиган усул:
Регрессион таҳлил усули
518
Эконометрик усуллар ва моделлар аҳамияти қуйидагилардан иборат:
Ҳисоблаш ишларини механизациялаш ва автоматлаштириш билан бирга, ақлий меҳнатни энгиллаштиради ва иқтисодий соҳа ходимларнинг меҳнатини илмий асосда ташкил етади ва бошқаради
519
Эконометрик усулларидан бири:
Вақтли қаторлар таҳлили
520
Эконометрика– бу:
Математика, иқтисодиёт ва статистика синтези
521
Эконометриканинг асосий мақсади:
Омиллараро боғланишларни, ўзгариш қонуниятларни ва тенденцияларни ўрганиш
522
Эконометриканинг вазифалари:
Моделни иденцификациялаш, верификациялаш, прогноз қилиш
523
Эконометриканинг мақсади:
Реал иқтисодий объектларни моделлаштириш ва миқдорий таҳлил қилишнинг усулларини ишлаб чиқиш
524
Экстропаляция усули қўлланилади
Статистик прогнозда
525
Энг кичик квадратлар усули хизмат қилади:
Динамик қаторларни текислаш учун
526
“Глобализация” тушунчаси биринчи бор ким томонидан фанга киритилган?
Т.Левит томонидан
527
“Замонамизнинг асосий тенденциялари” китоби қайси иқтисодчи олим қаламига мансуб?
П.Сорокин
528
“Инсон тараққиёти тўғрисида”ги биринчи маъруза қандай сўзлар билан бошланади?
Халқларнинг ҳақиқий бойлиги - одамлар
529
“Осиё -2050” тадқиқоти қайси ташкилот томонидан ўтказилган?
Осиё тараққиёт банки
530
“Технологик пиллапоя” тушунчасини фанга қайси олим олиб кирган?
Д.Белл
531
“Узун тўлқинлар” назариясининг муаллифи ким?
Н.Д.Кондратьев
532
“Юксак билимли ва интеллектуал ривожланган авлодни тарбиялаш – мамлакатни барқарор тараққий эттириш ва модернизация қилишнинг энг муҳим шарти” мавзусидаги халқаро конференция қачон бўлиб ўтди?
2012 йилда
533
«Маъмун Академияси» нечанчи йилда ташкил этилган?
1010
534
90 йилларда рўйхатга олинган патентларнинг сони бўйича дунёда етакчи бўлган мамлакат қайси жавобда тўғри берилган?
АҚШ
535
АҚШдаги Буюк Депрессия қайси йилларда содир бўлган?
1929-1933 йилларда
536
Архимеднинг сув чиқариш винти ихтиро саналадими ёки кашфиёт?
Ихтиро саналади
537
Аҳоли турмуш даражаси қайси мамлакатда энг юқори?
Канада
538
Барқарор ривожланиш тамойиллари қайси жавобда тўғри берилган?
иқтисодий ўсиш, ижтимоий ҳимоя, экологик хавфсизлик
539
Бешинчи технологик уклад ҳукмронлик қилган давр қайси жавобда тўғри берилган?
1970-2010 йиллар
540
Бешинчи технологик уклад ҳукмронлик қилган даврда қайси мамлакатлар технологик жиҳатдан етакчилик қилган?
АҚШ, ЕИ, Япония
541
Бешинчи технологик уклад ҳукмронлик қилган даврда қайси омил етакчилик қилган?
Микро-электрон компонентлар
542
Билимлар иқтисодиётида олий маълумотлиларнинг улуши неча фоизни ташкил этади?
60 фоизга етади
543
Биринчи технологик уклад ҳукмронлик қилган давр қайси жавобда тўғри берилган?
1770-1830 йиллар
544
Биринчи технологик уклад ҳукмронлик қилган даврда қайси мамлакатлар технологик жиҳатдан етакчилик қилган?
Буюк Британия, Бельгия
545
Биринчи технологик уклад ҳукмронлик қилган даврда қайси минтақа ривожланган?
Европа
546
Биринчи технологик уклад ҳукмронлик қилган даврда қайси омил етакчилик қилган?
Тўқимачилик машиналари
547
Биринчи технологик укладнинг негизини шакллантирувчилар қайси жавобда тўғри берилган?
Буғ двигателлари, машинасозлик
548
Буюк Британиянинг Легатум институти Фаровонлик ва ривожланиш индекси бўйича Ўзбекистонни нечанчи ўринга қўйди?
64 ўринга
549
Г.Менш технологик инновацияларни қандай инновацияларга ажратади?
Яхшиловчи, Сохта, Базис
550
Германияда миллий инновацион тизимнинг асосий вазифаси нимадан иборат?
Илғор технологияларни ривожлантиришдан
551
Дунёдаги энергия ресурсларини асосий қисмини қайси мамлакатлар истъмол қилади?
ривожланган мамлакатлар
552
Жаҳон молиявий иқтисодий инқирози натижасида дунёда қанча киши ишдан бўшатилди?
тахминан 240 млн киши
553
Жаҳоннинг қайси мамлакатида олий таълим билан қамраб олинганлик даражаси энг юқори ҳисобланади?
Жанубий Корея
554
Замонавий иктисодиётда хар кандай мамлакатнинг ижтимоий-иктисодий ривожланишини хал килувчи омил сифатида каралади
Инновация
555
И. Ньютоннинт бутун олам тортишиш қонуни кашфиёт саналадими ёки ихтиро?
Кашфиёт
556
Иннавацион технологиялар бўйича етакчи мамлакатлар қайси жавобда тўғри берилган?
АҚШ, Япония, Германия, Жанубий Корея
557
Инновацион йўналишнинг бешинчи блоки қайси йўналишни қамраб олади?
иннноваиион йўналиши учун кадрлар тайёрлаш
558
Инновацион йўналишнинг иккинчи блоки қайси йўналишни қамраб олади?
трансферт технологияси
559
Инновацион йўналишнинг туртинчи блоки қайси йўналишни қамраб олади?
молиялаштириш
560
Инновацион йўналишнинг учинчи блоки қайси йўналишни қамраб олади?
янгиликларни тижоратлаш
561
Инновацион иқтисодиёт шароитида ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлиги қандай аниқланади?
Ишлаб чиқариш натижалари умумий сарф-харажатлар билан таққосланади
562
Инновацион йўналиш нечта блокдан ташкил топган?
5 та
563
Инновацион йўналишнинг биринчи блоки қайси йўналишни қамраб олади?
креатив блок
564
Инновацион лойиҳанинг самарадорлиги нимадан иборат?
Ишлаб чиқариш ҳажмларининг ўсишидан олинган самарадан
565
Инновацион ривожланиш типини белгилайдиган омиллар
Илмий потенциал; Хом-ашё ресурслари; Саноат потенциали
566
Инновацион соҳада кадрларни шакллантириш ва бошқаришнинг асосий элементлари
Ахборот, технологик, персонал ресурслар
567
Инновацион фаоллик коэффициенти деганда нимани тушунасиз?
1 миллион аҳолига тўғри келадиган ихтиролар сони, фоизда
568
Инновацион-фаол ҳудудларнинг ташкилий шакллари:
Наукоградлар, алоҳида иқтисодий ҳудудлар, технопарклар, техника жорий қилиш парклари, саноат арклари
569
Инновация жараёнини биринчи маротаба илмий асослаган олим?
И. Шумпетер
570
Инновациялар асри қачондан бошланган?
XXI аcрнинг 1-ярми
571
Инновациялар бозори регулятори амал қилиши учун:
Эркин бозор рақобатига йўл берилиши зарур
572
Инсон интеллектининг асосий омиллари:
Тўғма истеъдод, билим ва ахборотга эга бўлиш
573
Инсон тараққиёти тўғрисидаги биринчи маъруза қачон эълон қилинган?
1990 йилда
574
Инсоннинг инноваторлик хусусиятлари нималарда намоён бўлади?
Инсоннинг янгилик яратиши қобилияти ва интилиши
575
Интеграл типдаги жамиятнинг асосий ҳусусияти қайси жавобда тўғри берилган?
Табииат ва жамиятнинг уйғунлиги
576
Интеллектуал капитал таркиби қайси жавобда тўлиқ ифодаланган?
Инсон, ташкилиш, истеъмол капитали
577
Интеллектуал мулк ҳуқуқи – бу
Ақлий фаолият натижасига тегишли ҳуқуқ
578
Ихтиро натижасида нима яратилади?
Янги усул таклиф этилади
579
Катта инновацион тўлқинлар неча йилда такрорланади?
50 – 100 йиллар
580
Кашфиёт натижасида нима яратилади?
Муайян қонуниятлар яратилади
581
Кондратьев назариясининг асосий қоидалари нечта бўлимдан иборат?
7
582
Қайси атама 1987 йилда Норвегия Бош вазири Гру Харлем маърузасидан кейин кенг тарқалган?
“Барқарор ривожланиш”
583
Қайси халқаро ташкилотлар мамлакатларнинг рақобатбардошлик рейтингини аниқлайди?
Менежментни ривожлантириш халқаро институти ва Жаҳон иқтисодий форуми
584
Қандай инновациялар энг яхши ўрганилган инновациялар деб ҳисобланилади?
Технологик
585
Миллий инновацион тизим концепцияси қачондан ривожлана бошлади?
1970 йиллар охиридан
586
Мингйиллик ривожланиш мақсадларининг маърузасида нечта мақсад белгиланган?
8
587
Н.Д. Кондратьев томонидан қандай назария ишлаб чиқилган?
Олдиндан кўра билиш назарияси
588
Олтинчи технологик уклад ҳукмронлик қиладиган давр қайси жавобда тўғри берилган?
2020 - 2060 йиллар
589
Олтинчи технологик укладнинг етакчи омиллари қайси жавобда берилган?
Нанотехнологиялар, хужайралар техноло-гиялари
590
Ривожланган мамлакатларнинг миллий бойлигида инсон капиталининг улуши неча фоизни ташкил этади?
80 фоизни
591
Тошкент шаҳрида қуёш энергияси бўйича халқаро илмий тадқиқот институтини ташкил этишда Ўзбекистон қайси ташкилот билан ҳамкорлик қилган?
Осиё тараққиёт банки
592
Ўзбекистонда фаолият юритадиган Юксак технологиялар ўқув – тажриба маркази дунёнинг қайси етакчи университети билан ҳамкорликда ташкил этилмоқда?
Кембридж
593
Ўрта асрларда технологияларнинг алмашинуви неча йилда содир бўлган?
100 йилда
594
Фан – техника сиёсатининг муҳим йўналиши бу - …
Интеллектуал мулк ҳуқуқини ҳимоя қилиш
595
Фаровонлик ва ривожланиш индекси қайси ташкилот томонидан белгиланади?
Легатум институти томонидан
596
Францияда миллий инновацион тизимнинг асосий вазифаси нимадан иборат?
янги иш ўринлари яратишдан
597
ХХI асрнинг 1-ярим йиллигида жамиятда қандай асосий ўзгаришлар содир бўлди?
Индустриал жамиятдан пост индустриал жамиятга ўтиш
598
Ҳозирги давргача БМТнинг Тараққиёт дастури томонидан неча маротаба “Инсон тараққиёти тўғрисида”ги маъруза эълон қилинган?
20
599
Ҳозирги даврда иқтисодиётнинг қайси йўналишига устуворлик берилмоқда?
Рақобатбардош технологик иқтисодиётга
600
Ҳозирги пайтда Ўзбекистонда таълим соҳасини ривожлантириш ва ислоҳ этишга ЯИМнинг неча фоизи ажратилади?
ЯИМнинг 31- 33 фоизи
601
Энг кўп энергия сарф қиладиган мамлакат?
АҚШ
602
Юқори технологиялар бозоридаги рақобат курашига муваффақиятли қўшилиб келаётган давлатлар қайси жавобда тўғри берилган?
Жанубий Корея, Сингапур, Гонконг,
603
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида»ги фармони қачон қабул қилинган?
2017 йил
604
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси нечта устувор йўналишдан иборат?
5 та
605
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг биринчи устувор йўналиши нимадан иборат?
Давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишлари*
606
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг иккинчи устувор йўналиши нимадан иборат?
Қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилишнинг устувор йўналишлари*
607
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг учинчи устувор йўналиши нимадан иборат?
Иқтисодиётни ривожлантириш ва либераллаштиришнинг устувор йўналишлари*
608
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг тўртинчи устувор йўналиши нимадан иборат?
Ижтимоий соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари
609
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг бешинчи устувор йўналиши нимадан иборат?
Хавфсизлик, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш ҳамда чуқур ўйланган, ўзаро манфаатли ва амалий ташқи сиёсат соҳасидаги устувор* йўналишлар
610
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси неча йилга мўлжалланган?
5 йилга
611
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси қайси йилдан бошланган?
2017 йилдан
612
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси қайси йилларни қамраб олган?
2017-2021 йилларни
613
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясига кирувчи йилни кўрсатинг?
2018 йил
614
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги фармони нима тўғрсида?
Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида*
615
Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик –ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак" номли асар муаллифи ким?
Ш.М.Мирзиёев
616
Ш.М.Мирзиёев қаламига мансуб бўлган асар номи?
Танқидий таҳлил, қатъий тартиб-интизом ва шахсий жавобгарлик –ҳар бир раҳбар фаолиятининг кундалик қоидаси бўлиши керак" номли асар*
617
Ўзбекистон Республикасида эркин савдо ҳудуди мавжуд бўлган минтақани белгиланг?
Навоий вилояти
618
Ўзбекистон Республикасининг яқин қўшнилари тўғри берилган бандни белгиланг?
Қозоғистон, Қирғизистон,Тожикистон
619
Товарнинг нечта хоссаси бор?
2 та
620
Ўзбек моделининг нечта тамойили бор?
5 та
621
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёев қачон БМТнинг 72 сессиясида нутқ сўзлаган?
2017 йил сентябрь
622
Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдосига қайси вазирлик раҳбарлик қилади?
Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдо вазирлиги
623
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлисга Мурожаатномаси қачон бўлган?
2017 йил 22 декабрь
624
2017 йилда барқарор иқтисодий ўсиш суръатлари неча фоизни ташкил этди?
5,5 фоиз
625
Асосий воситалар актив сифатида тан олинганда қандай қиймат бўйича баҳоланади?
Бошланғич қиймат;
626
Дивиденд нима?
Акциядорни корхона фойдасидан оладиган маблағи
627
Дивидендлар солиққа тортиладими?
Тортилади
628
Акциядорлик жамияти нечага бўлинади?
2 га
629
Асосий воситалар қиймати қандай йўл билан сўндирилади?
Амортизацияни ҳисоблаш йўли билан
630
Корхонанинг соф фойдаси нима?
Фойдадан солиқлар чегиргандан сўнг қолган қисми
631
Корхона маҳсулотига талаб қачон кўпаяди?
Корхона яхши, сифатли маҳсулот ишлаб чиқарса ва маҳсулотнинг таннархи пасайса
632
Корхоналар неча турга бўлинади?
Кичик, ўрта ва йирик корхоналарга
633
Акциядорлик жамиятининг акциялари нимага қараб тақсимланади?
Қўшган хисссасига қараб
634
Корхона айланма маблағлари неча йилда ўз қийматини йўқотади?
1 йилда
635
Корхонанинг дебитор қарзи кўпайишига нима сабаб бўлади?
Сотилган маҳсулот ва кўрсатилган хизматларнинг маблағи ўз вақтида тўланмаслиги
636
Маъсулияти чекланган жамият нима?
Мулки уни тасарруф этувчиларники бўлади
637
Айланма маблағлар ишлаб чиқариш жараёнида тўлиқ айланиши учун неча босқични босиб ўтади?
3 босқични
638
Корхона самарали фаолият юритади, қачонки
Ресурслардан тўлиқ фойдаланилганда
639
Асосий ишлаб чиқариш фондларидан фойдаланишни характерловчи кўрсаткичлар
Фонд қайтими ва фонд сиғими
640
Фонд қайтими кўрсаткичи характерланади
1 сумлик асосий ишлаб чиқариш фондларига тўғри келадиган товар маҳсулотлари улчамининг хажми орқали
641
Корхонани айланма фондлари - бу ...
Ишлаб чиқариш жараёнида бир марта қатнашиб, уз қийматини ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг таннархига ўтказиб борадиган меҳнат буюмлари
642
Корхонанинг муомила фонди - бу...
Тайёр маҳсулот, харидорларга юборилган маҳсулот, қимматли қоғозлар, ҳисоб рақамлари ва кассадаги пул маблағлари, амортизация ажратмалари
1). Давлат органларининг жисмоний ва юридик шахсларга ахборот-коммуникация технологияларини қўллаш йўли билан давлат хизматлари кўрсатишга доир фаолияти деганда нимани тушунасиз?
Do'stlaringiz bilan baham: |