Электрон ҳукумат



Download 1,81 Mb.
bet262/545
Sana28.06.2022
Hajmi1,81 Mb.
#712879
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   545
Bog'liq
PRIMARY (2)

20.09.2018
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни жисмоний тарбия ва спорт соҳасини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.
«Маълумки, жорий йил 5 март куни давлатимиз раҳбарининг «Жисмоний тарбия ва спорт соҳасида давлат бошқаруви тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинган эди.
Август-сентябрь ойларида Индонезияда ўтказилган Осиё ўйинларида Ўзбекистон вакиллари 21 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза – жами 70 та медални қўлга киритишди. Ўзбекистон делегацияси умумий рейтингда 5-ўринни эгаллагаб, ўзбек спорти тарихида энг яхши натижани қайд этди.
«Биз халқаро спорт майдонларида Ўзбекистоннинг нуфузи ва обрў-эътиборини оширишга катта ҳисса қўшган спортчиларимиз билан фахрланамиз. Шу билан бирга, олий спортда эришилган ютуқлар билан чегараланмасдан, оммавий спортга ҳам катта эътибор беришимиз керак», – деган Шавкат Мирзиёев.
Йиғилишда жисмоний тарбия ва спорт соҳасини янада ривожлантириш бўйича истиқболдаги муҳим вазифалар белгилиб берилди.
«Мамлакатимизда спортни оммалаштириш бўйича беш йиллик миллий концепция ишлаб чиқиш зарур. Аҳолини жисмоний тарбия билан мунтазам шуғулланиб, соғлом турмуш кечиришга жалб этиш, шу орқали касалликларнинг олдини олиб, одамларнинг умрини узайтириш концепциянинг асосий йўналиши ва натижаси бўлиши керак», – деган президент.
Йиғилишда федерацияларнинг иши сустлиги сабабли от спорти, сузиш, қиличбозлик, ўқ отиш ва жамоавий спорт турлари бўйича халқаро мусобақаларда яхши натижаларга эришилмаётгани танқид қилинди. Шу боис Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Наманган ва Тошкент вилоятларида ташкил этилаётган олимпия тайёргарлиги марказларини 2020 йилга қадар фойдаланишга топшириб, уларда Хитой тажрибасини қўллаш, яъни спортчиларнинг марказда доимий истиқомат қилиб, мақсадли тайёргарлик кўриш тизимини йўлга қўйиш бўйича кўрсатмалар берилди.
Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жорий йилда 56та спорт объектини қуриб, фойдаланишга топшириш, ушбу мақсадларга 362 миллиард сўм маблағ сарфланиши белгиланган. Лекин 10 сентябрь ҳолатига кўра, атиги 113 миллиард сўмлик қурилиш-монтаж ишлари бажарилган. Сирдарё, Навоий, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрида қурилиш ишлари орқада қолмоқда.
Тегишли вазирлик ва ташкилотларга спорт объектларида қурилиш-таъмирлаш ишларини ўз вақтида якунлаш, Жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш жамғармасининг 2019 йилги манзилли дастурини шакллантириш бўйича топшириқ берилди.
Йиғилишда 2020 йил Токиода ўтадиган Олимпия ва Паралимпия ўйинларига тайёргарлик масаласи ҳам муҳокама қилинди.
 
20.09.2018
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 20 сентябрь куни мамлакатимизда бўлиб турган Мувофиқлаштирувчи гуруҳнинг етакчи араб жамғармалари делегациясига бошчилик қилаётган Ислом тараққиёт банки президенти Бандар Ҳажарни қабул қилди.
Бугунги кунда Ўзбекистоннинг ИТБ гуруҳи билан ўзаро манфаатли ҳамкорлиги доирасида юртимизга 1,9 миллиард долларлик имтиёзли кредит маблағлари жалб этилган бўлиб, улар иқтисодиётнинг турли тармоқларига оид лойиҳаларни ўз ичига олади.
Куни кеча Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган «ИТБ гуруҳи куни» доирасида Ўзбекистон Республикаси ва Ислом тараққиёт банки ўртасида 2018-2021 йилларга мўлжалланган 1,3 миллиард долларлик шериклик стратегияси имзолангани бунинг далилидир.
2018-yil 1-iyul holatiga ko’ra O’zbekiston Respublikasining umumiy tashqi qarzi 15.8 $ mlrd. Yil boshiga nisbatan 0.02 % ga oshgan.
 

Download 1,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   258   259   260   261   262   263   264   265   ...   545




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish