Электрон тижорат” ЙЎналиши бошқарув қобилиятини шакллантириш фанидан



Download 136,17 Kb.
bet4/6
Sana16.04.2023
Hajmi136,17 Kb.
#929121
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
Мустақил иш

Раҳбарлик одоби
Раҳбарлик одоби юксак маънавий, маданий, ахлоқий меъёр, талаб ва тамойиллар бўлган эркинликка асосланади. Раҳбар нафақат ўзи эркин бўлиши, балки шеригининг, ўзи ишлаётган жамоа аъзоларининг ҳам эркинлигини ҳурмат қилиши лозим.
Раҳбар фаолиятига ҳеч ким қону нсиз аралашуви мумкин эмас. Шу билан бирга раҳбар ҳам ўзи раҳбарлик қилаёттан аъзоларининг меҳнат фаолиятига қонунсиз халақит бермаслиги зарур.
Раҳбар бўйсунувчи ходимларининг майда-чуйда камчиликларига бардошли бўлиши, уларга ўзига ишонгандай ишониши лозим. Ўзаро келишмовчиликларга йўл қўймаслик раҳбарлик одобинингмуҳим тамойилидир.
Ўзаро муносабатларда баъзан ҳар хил келишмовчиликлар,
фикрлар ҳар хиллиги, қарашларнинг тўла бўлмаган мослиги ҳам бўлиб туради. Шунинг учун одоб раҳбарга жуда зарур бўлган энг муҳим фазилатлардандир.
Раҳбарлик одоби айни пайтдаўзаро тенглик ва одилликка асосланади. Бу нарса томонларнинг ўз фаолиятини объектив баҳолашига ёрдам беради. Маълумки, рахбарлик умуминсоний қадрият ҳисобланади.
Бутун дунё ишбилармон раҳ^барларига хос тадбиркорлар одобининг яна бир маънавий, маърифий хусусияти—ваъдага вафо қилиш, уни сўзсиз ба-жаригцдир. Унга кўра, икки томон бир нарсага аҳдлашган шартномани, шартномавиймажбуриятни бажаришшарт. Борди-ю, улардан бири бу мажбуриятни бузса, нафақат мажбурият олган тадбиркор ёки раҳбар, балки бошқа барча тадбиркорлар ҳам у билан муносабатини узишлари, бошқа муносабат ўрнатмасликлари мумкин.
Замон, давр талаби шунақа бўлиб бормоқда. Раҳбарлик соҳасидаги тадбиркорликнинг шундай олтин қоидаси бор: тадбиркор ўз харидорини ўйлайди, унинг учун қайғуради, бозор эса ўзини ўйлайди, ўзи учун қайғуради, айни шу йўл билан тадбиркор раҳбарнинг обрўси шаклланади.
Бу мавқе анча қийинчиликлар, жуда кўп саъй-ҳаракат билан юзага келади. Лекин шуниси ҳам борки, раҳбар қийинчилик билан эришган обрў эътиборини арзимас бир нотўғри хатти-харакати билан йўқотиб қўйиши хам мумкин.
Қилинган телефонга ёки шикоят, арз битилган хатта вактида жавоб қайтармаслик, яъни мижозга қўполлик қилиш, эътибор бермаслик, манманлик шулар жумласидандир. Умуман, рахбар ўз обрўсини саклаш учун жуда кўп ахлоқий, маънавий-маърифий талабларга риоя қилиши зарур.
Ҳатто рахбарнинг нутқ маданияти, муомаласи, кийиниши, кўриниши, ўзини жамоа олдида тута билиши хам мухим ахамиятга эга. Рахбар замонавий ишбилармонлик ёки бизнесда муваффақиятга эришиши учун куйидагиларга қатьий риоя қилиши зарур:
1) шерикларига, хамкорларига, жамоа аъзоларига берган ваъдасини доим ўз вақтида бажариши керак;
2) мағрурланиб кетмаслиги, жамоа ўртасида камтар, ўзига ортиқча баҳо бермаслиги зарур;
3) факат ўзининг нуқтаи назарини, фикрини ўтказиш эмас, ўзгаларнинг ҳам фикри билан хисоблашиши зарур;
4) ҳамкорларнинг билим ва малакаларини, топқирлик қобилиятини хам қадрлаш лозим;
5) ўзининг иштироки зарур бўлган масалаларнигина ҳал қилишда қатнашиши шарт;
6) шериклари ва қўл остидаги ходимларни мақташ, керак бўлса, рағбатлантириш, маъқуллаш, бу каби тадбирларни жамоатчилик олдида амалга ошириш керак;
7) шерикларининг таклифларини эътибор билан тинглаши, тўғри бўлса, иш фао лиятида фойдаланиши, нотўғри бўлса, хушмуомалалик билан улардан воз кечиши лозим;
8) жамоа олдида ўзини йўқотиб қўймаслиги зарур;
9) фаолиятидаги хар бир хато ва камчиликларини синчиклаб тахлил қилиб, керакли сабоқ чиқариб бориши лозим.

Download 136,17 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish